Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИДА ЯНГИ ТАЙИНЛОВ АМАЛГА ОШИРИЛДИ Бош сахифа

06 августа 2018

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИДА ЯНГИ ТАЙИНЛОВ АМАЛГА ОШИРИЛДИ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида янги лавозим тайинлови амалга оширилди.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти директори лавозимига Нурмат Сатиниязович Атабеков тайинланди.

Унга мазкур институт илмий даражаси ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, юқумли касалликлар соҳасидаги диагностика, даволаш ва профилактика ишларида инновацион технологияларни татбиқ этиш, юқори технологияли тиббий ёрдамга бўлган талабни қондириш вазифаси юклатилди. Бундан ташқари, у юқумли касалликлар соҳасида етакчи хорижий тиббиёт муассасалари билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, муваффақиятли тажрибалар ва аниқ инновацион моделларни кенг қўллаш, тизимда ахборотларнинг фаол алмашинувини таъминлаш сингари вазифаларга ҳам масъул эътиб белгиланди.

Нурмат Сатиниязович Атабеков

Н.Атабеков илгари Республика ОИТСга қарши кураш маркази директори лавозимида ишлаб келаётган эди.