Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Биз ОИВ инфекциясига қаршимиз! Бош сахифа

30 июля 2018

Биз ОИВ инфекциясига қаршимиз!

Сирдарё вилоятида «Биз ОИВ инфекциясига қаршимиз» шиори остида вилоят ҳокимлиги, соғлиқни сақлаш бошқармаси, прокуратура, ёшлар иттифоқи ва вилоят ОИТСга қарши кураш маркази ҳамкорлигида акция ташкил этилди. Ушбу акция ОИВ инфекцияси тарқалишини олдини олишга қаратилган бўлиб, 2018йил 25 январда қабул қилинган ПҚ-3493-сонли Президент қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди. Акцияда иштирок этган инсонларга қимматбаҳо совғалар улашилди.

Санъаткорлар иштирокида концерт дастурлари, Одам савдоси қурбонлари ва ОИВ инфекцияси асоратларини кўрсатиб берадиган театрлаштирилган саҳналар иштирокчиларга тақдим этилди. Ҳарбий қисм томонидан “Ватан ҳимояси” тўғрисидаги мусиқали чиқишлар иштирокчилар учун кутилмаган совға бўлди.