Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Соғлиқни сақлаш вазири Жанубий Кореянинг Ажу университети проректори билан учрашди Бош сахифа

20 июля 2018

Соғлиқни сақлаш вазири Жанубий Кореянинг Ажу университети проректори билан учрашди

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 22-25 ноябрь кунлари Корея Республикасига расмий ташрифи доирасида икки давлат раҳбарлари ўртасида турли соҳалар, хусусан, соғлиқни сақлаш тизими бўйича ҳам ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш билан боғлиқ қатор шартномалар имзоланган эди. Ушбу келишувлар доирасида Жанубий Кореянинг тиббиёт олий ўқув юртлари филиал ва клиникаларини юртимизда ташкил этиш бўйича ҳамкорлик битимлари ҳам тузилган.

Шу муносабат билан куни кеча Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов билан Жанубий Кореянинг Ажу университети проректори Лим Жейк ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Мулоқот чоғида Ажу университетининг юртимизда филиали ва клиникасини ташкил этиш, уни самарали фаолият юртиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш, кадрлар таъминоти бўйича музокаралар олиб борилди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, 1973 йилда ташкил этилган Ажу университети нафақат Жанубий Кореяда, балки жаҳонда ҳам нуфузли олий ўқув юртлардан бири ҳисобланади. Йилига 750 нафарга яқин хорижий талабалар ҳам таҳсил оладиган ушбу олий ўқув муассасаси дунёнинг 58 мамлакатининг 200 дан ортиқ таниқли университети билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Айни пайтда бу ердаги мавжуд саккизта факультетда — тиббиёт, техника, ахборот технологиялари, юридик, табиий ва гуманитар фанлар ҳамда бизнес йўналишида мутахассислар тайёрланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ахборот хизмати.