Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Ҳурматли матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари, фидойи журналистлар! Бош сахифа

27 июня 2018

Ҳурматли матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари, фидойи журналистлар!

Сизларни бугунги касб байрамингиз билан чин қалбимдан самимий қутлаб, ўзимнинг чуқур ҳурмат ва эҳтиромимни билдиришдан мамнунман.

Бугунги ҳаётимизни оммавий ахборот воситаларидан айри ҳолда тасаввур этиб бўлмайди. Зеро, Сизларнинг машаққатли меҳнат маҳсулингизни миллионлаб одамлар катта қизиқиш ва эътибор билан кутади. Давлатимиз раҳбари бошчилигида соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ўзгаришлар, ислоҳотларни ёритиш ва айни бир пайтда соҳада ечимини кутаётган масалаларни дадил кўрсатиб беришдаги фаоллигингиз ва ҳамкорлигингизни юқори баҳолайман. Юртимизни обод ва фаровон этиш йўлидаги олижаноб фаолиятингизда омад ва ютуқлар ҳамиша ёр бўлсин!

Алишер Шадманов,

Ўзбекистон Республикаси

соғлиқни сақлаш вазири.