Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ИМКОНИЯТИ Бош сахифа

29 мая 2018

ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ИМКОНИЯТИ

Республикамизда инсон саломатлиги ҳамда унинг манфаатларига қаратилаётган эътибор ва ғамхўрлк туфайли барча соҳаларда фаолиятлар изчиллик билан олиб борилмоқда. Жумладан, Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида ҳам ишлар тўғри йўлга қўйилган бўлиб, соҳага оид қабул қилинаётган қарорлар ижроси бўйича самарали ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, аҳолига малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишда тиббиёт ходимлари ижобий натижаларга эришмоқдалар. Муассаса фаолияти тўғрисида марказ директори Ҳуршида Матлюбова қуйидагиларни айтиб ўтди:

– Бугунги кунда жамоамизда 107 нафар шифокор (улардан 4 нафари тиббиёт фанлари номзоди) ва 313 нафар ўрта тиббиёт ходими фаолият олиб бормоқда. Шифо масканимизда 320 та ўрин мавжуд бўлиб, 2017 йилда 13 та бўлимда 10 минг 957 нафар бемор даволанган. Маслаҳат поликлиникасида эса 89 минг 633 нафар фуқаро тиббий текширувлардан ўтказилган. Марказнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, беморларни текшириш жараёнини такомиллаштириш, тиббий сифатни яхшилаш ва даволаш самарадорлигини ошириш мақсадида муассасамизга бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан кўплаб янги замонавий диагностика даволаш аппаратлари олинди. Шу жумладан, компьютерли спирограф, видеогастроскоп, видеэндоскоп ва видеоколоноскоп аппарати, ультратовушли денситометр, компьютерлаштирилган 3 каналли ЭКГлар, 3 ва 4 ўлчамли УТТ аппаратлари, рақамли флюорограф ПроСкан-2000, видео-эндоскопик ЛОР комбайни, электроэнцефалограф, эхоэнцефалограф, мембранали плазмоферез "Гемофеникс", кольпоскоп, тўлиқ автоматлаштирилган биохимик анализатор ВS - 200, аудиометр МА-53, электронейромиограф, ПЦР лаборатория аппарати, Аргон-плазмали электрокоагулятор, Видеоэндоскопия ускунаси "ОЛИМПУС" Видеокольпоскоп ҳамда замонавий сунъий нафас олиш аппарати, шунингдек, физиотерапевтик аппаратлардан компьютерли умуртқа чўзиш ускунаси, лазеротерапия ҳамда магнитотерапия, гидроколонотерапия каби замонавий аппаратлар ёрдамида беморларга тўғри ташхис қўйиш ҳамда даволашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Бунинг баробарида, марказга 2015 йилда Эндовидеожарроҳлик ускуналари тўпламлари олинди ва малакали хирургларимиз томонидан умумий жарроҳлик ҳамда урологик операциялар ушбу технологиялардан фойдаланган ҳолда муваффаққиятли амалга оширилмоқда. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, умумий жарроҳлик, проктология, урология, қон томирлари жарроҳлиги, микрожарроҳлик (нейрожарроҳлик билан бирга), ЛОР ҳамда рентгенэндоваскуляр жарроҳлик бўлимлари алоҳида фаолият кўрсатиб, мазкур бўлимларда 2017 йилда 4083 та операциялар ўтказилган. Умумий жарроҳлик ва қон томирлари жарроҳлиги бўлимларида ҳам кўплаб операциялар бажарилган бўлиб, операцион фаоллик 80 фоиздан ошиб кетган. Беморлардаги таҳлилий натижаларни аниқлашда лаборатория бўлимининг аҳамияти катта бўлиб, ҳозирги вақтда ўтказиладиган таҳлиллар тури 200 тага етган. Реактивлар билан тўлиқ 100 фоиз таъминланган. Шу жумладан, юқори аниқликда ишлайдиган ПЦР лаборатория имкониятларидан беморларга аниқ ва тўлиқ ташхис қўйишда кенг фойдаланилмоқда. Ички дорихонада 31 турдаги стерил эритмалар ва улардан ташқари турли хил ичиш учун ҳамда ташқи қўлланувчи дори воситалари тайёрланади. Бу билан даволанувчиларнинг сарф-харажатларини камайтиришга эришилмоқда.

ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ИМКОНИЯТИ

Кейинги йилларда гемодиализ ва ангиокардиография аппаратларига бўлган эҳтиёж ошганлиги сабабли, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2016 йилдан 8 та гемодиализ аппарати ва 2017 йилда ангиокардиография ("Philips") ускунаси берилиши муносабати билан марказда сунъий буйрак (Гемодиализ) ҳамда рентгенэндоваскуляр жарроҳлик бўлимлари ташкил қилинди ва улар фаолият кўрсатмоқда. Рентгенэндоваскуляр жарроҳлик бўлимида беморларга диагностик текширувлар ва коронар артерияларни стентлаш ишлари муваффақиятли амалга оширилмоқда. Мазкур бўлим 2017 йил 29 майдан фаолиятини бошлаган бўлса, Россия федерациясининг Москва шаҳри ва пойтахтимизда ушбу йўналиш бўйича малака оширган шифокорларимиз, Республика ихтисослаштирилган кардиология марказининг малакали ходимлари билан биргаликда, ҳозирда эса ўзлари юрак қон-томирларида коронарография диагностик текширувлари ва стент қўйиш амалиётларини бажаришмоқда. Ушбу Рентгенэндоваскуляр жарроҳлик (Ангиография) бўлим ЭКГ, Кардиомонитор, Дефибриллятор аппаратлари билан ҳам жиҳозланди. Шунингдек, сунъий буйрак (Гемодиализ) бўлимида ҳозирги вақтда 138 нафар амбулатор бемор ҳар 3 кунда гемодиализ сеанси олиб даволанишмоқда. Муассасамизга академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази директори, академик Ф. Назиров бошчилигидаги етук мутахассислар келиб, "Маҳорат дарслари" ўтишди, бевосита жарроҳлик операцияларини ҳам амалга оширишди. Бундан ташқари, ўтган йилнинг октябрь ойида Россиядан онкохирург ва ноябрь ойида Москва шаҳридан кардиологлар ташриф буюриб, беморларга маслаҳатлар бериш билан бирга, ходимларимизга долзарб мавзуларда маърузалар қилишди.

ЭЪТИБОР БЕРИНГ

Кейинги йилларда гемодиализ ва ангиокардиография аппаратларига бўлган эҳтиёж ошганлиги сабабли, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2016 йилдан 8 та гемодиализ аппарати ва 2017 йилда ангиокардиография ("Philips") ускунаси берилиши муносабати билан марказда сунъий буйрак (Гемодиализ) ва рентгенэндоваскуляр жарроҳлик бўлимлари ташкил қилинди ва улар фаолият кўрсатмоқда. Рентгенэндоваскуляр жарроҳлик бўлимида беморларга диагностик текширувлар ва коронар артерияларни стентлаш ишлари муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Лабораторияда умумий клиник, гемотологик, биокимёвий, бактериологик иммунологик, цитологик таҳлиллар муваффақиятли бажарилмоқда. ТОRСН ва ОИВ инфекцияларига, гепатит В ва С, гормонларга ва онкомаркерларга СА 19-9, СА 125, РСА альфа-фето-протеин ва хеликобактер текширишлар ўтказилади.

Эндоваскуляр хирургиянинг текшириш ва даволаш имкониятлари қуйидагилардан, яъни коронароангиография, юрак тож томирларини ангиопластикаси, реканализация ва стентлаш амалиётлари, буйрак артериялари, брахиоцефал артерияларнинг ва оёқлар артерияларнинг ангиографияси, аортография, буйрак артериялари, брахиоцефал артериялари ва оёқлар артерияларнинг ангиопластикаси, реканализация ва стентлаш амалиёти, электрокардиостимуляторларни имплантация қилиш, церебралангиография, вентрикулография, ангиопульмонография, флебография, холангиография, ўт йўлларини дренажлаш, тромбоэмболия профилактикаси (веноз фильтрларни ўрнатиш (Кавафильтр), бачадон миомасида эмболизация қилишдан иборат бўлиб, бу каби шароитлар вилоят аҳолисига жойида ихтисослаштирилган ёрдам кўрсатмоқда. Албатта, марказимизга олинган барча замонавий аппаратураларнинг мавжудлиги вилоятимиз аҳолисига ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишда асосий омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Аввало, шуни айтиш лозимки, фаолият самарадорлиги асосан, кадрлар салоҳиятига боғлиқ. Шундай экан, мутахассисларимиз малакасини оширишда барча шароит ва имкониятлар яратилган бўлиб, улар чет давлатларда тажрибаларини бойитиб қайтмоқда. Вилоятимиз аҳолисига янада сифатли тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида мутахассисларимиз томонидан йиллик режа тузилган бўлиб, ҳудуднинг барча туман (шаҳар)лар тиббиёт бирлашмаларига маслаҳат ва амалий-услубий ёрдам кўрсатилиб, қишлоқ аҳолисини тиббий кўрикдан ўтказиш ҳамда тиббий тарғибот-ташвиқот ишлари ҳам йўлга қўйилган.

Лабораторияда умумий клиник, гемотологик, био-кимёвий, бактериологик иммунологик, цитологик таҳлиллар муваффақиятли бажарилмоқда. ТОRСН ва ОИВ инфекцияларига, гепатит В ва С, гормонларга ва онкомаркерларга СА 19-9, СА 125, РСА альфа-фето-протеин ва хеликобактер текширишлар ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тиббиёт тизимига бўлган эътиборлари фаолиятимизни такомиллаштириш ҳамда халқимизга сифатли тиббий хизмат кўрсатишда бор билим ва тажрибамизни ишга солиш муҳимлигини, шунингдек, касбимизга янада масъулиятли ёндашишимизни талаб этади. Шу маънода меъёрий ҳужжатлар ижросини таъминлаш ҳар бир тиббиёт ходимининг вазифаси экан, барчамиз ҳамжиҳатликда меҳнат қилишимиз зарур, деб биламан.

Хулоса шуки, марказ фаолияти билан яқиндан танишар эканмиз, мазкур тиббиёт муассасасида даволанувчилар учун барча шароитлар яратилганлигини кўриб мамнун бўлдик. Яна шуни таъкидлагимиз келадики, шифо масканида энг сўнгги русумдаги замонавий аппаратураларнинг мавжудлиги ҳамда малакали кадрлар билан таъминланганлиги аҳоли орасида касалликларнинг олдини олишда ижобий кўрсаткичларни қўлга киритишга муносиб ҳисса қўшмоқда.

Ибодат СОАТОВА ёзиб олди.

Муаллиф олган суратлар.

“O’zbekistonda sog’liqni saqlash

Здравоохранение Узбекистана”

газетасининг 2018 йил 25 май сонидан олинди.