Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус Ўзбекистонга келади Бош сахифа

26 мая 2018

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус Ўзбекистонга келади

Аввал хабар берганимиздек, шу йилнинг 21 майидан бошлаб, Швейцариянинг Женева шаҳрида Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 71-сессияси ўз ишини бошлади. Унда Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов бошчилигида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этмоқда.


Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус Ўзбекистонга келади

Дунёнинг турли мамлакатлари тажрибаси билан танишиш, илғор амалиётларни ўрганиш ва уларни ҳаётга татбиқ этиш ҳамда аҳоли саломатлиги билан боғлиқ муаммоларга самарали ечим топиш мазкур нуфузли анжуманнинг мақсадларидан бири бўлди. Бундан ташқари, ЖСТТига аъзо 194 та давлат, жумладан, Ўзбекистон делегацияси иштирок этаётган мазкур сессияда халқаро ташкилотнинг соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича кузатилаётган глобал муаммолар ва уларнинг ечимлари борасида муҳокамалар ўтказилди. Бу йилги сессияда атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришларининг саломатликка салбий таъсири ва унга қарши курашиш бўйича йўл харитаси, дори-дармон ва вакцина таъминоти, ноинфекцион касалликлар профилактикаси, аёллар, болалар ва ўсмирлар саломатлигини муҳофаза қилиш каби масалалар бўйича маърузалар қилинмоқда.


Женева сафари давомида Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов ЖССТ Бош директори Тедрос Гебрейесус билан икки томонлама алоҳида учрашув ўтказди. Ўзаро мулоқотлар чоғида юртимизда сўнгги йилларда соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар даражасининг оширилаётгани, шунингдек, соҳада қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатлар, истиқболдаги режалар ва дастурлар ҳақида маълумот берилди.


Суҳбат давомида Т.Гебрейесус мамлакатимизда Президентимиз Ш.Мирзиёев бошчилигида ҳаётга татбиқ этилаётган барча ҳуқуқий ҳужжат ва дастурлар аҳолига ғамхурликнинг барча зарур жиҳатларини қамраб олаётганлиги, Ўзбекистон тиббиёт тизимида ҳам ўзининг оқилона стратегияси, сиёсати ва устувор йўналишларини белгилаб олганлиги, ислоҳотларнинг янги босқичи билан боғлиқ вазифалар амалга оширилаётганлигини эътироф этди ва ушбу тарихий воқеаларнинг гувоҳи бўлиш мақсадида шу йилнинг ўзида Ўзбекистонга ташриф буюришини билдирди. Шунингдек, у Ўзбекистон ва ЖССТ ўртасида мамлакатимиз манфаатларини ҳимоя қилувчи кўп томонлама ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга ҳар доим тайёр эканлигини таъкидлади.


Анжуманнинг 26 май куни бўлиб ўтадиган сўнгги кунида ушбу нуфузли халқаро ташкилотга аъзо давлатлар вакиллари томонидан аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш билан боғлиқ муҳим қарорлар қабул қилиниши кутилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ахборот хизмати.