Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Соғлиқни сақлаш тизимидаги энг долзарб муаммо... Бош сахифа

08 мая 2018

Соғлиқни сақлаш тизимидаги энг долзарб муаммо...

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси томонидан“ Аҳоли саломатлигини сақлашга оид конституциявий нормалар ижросини таъминлаш – давлат сиёсатининг энг устувор йўналиши” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

– Сўнгги вақтда соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлар эвазига хорижда

фаолият юритаётган 100 нафар тажрибали тиббиёт мутахассисимиз юртимизга қайтди. 300 дан ортиқ хориж мутахассиси республикамизга таклиф этилди ва улар иштирокида 800 дан ортиқ операция бажарилди, 300 га яқин ходим чет элда малака ошириб қайтди. Республикамизда илк бор жигар трансплантацияси амалга оширилди. Тиббиёт ходимлари фаолиятини рейтинг йўли билан баҳолаш тизими жорий этилмоқда. Интернет орқали врачлар қабулига ёзилиш хизмати йўлга қўйилиб, ривожлантирилмоқда, – дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъул ходими Баҳром Мўминов.

Шунингдек, тиббий таълим тизимида амалга оширилган қатор ислоҳотлар,

хусусан, мақсадли квоталарнинг ажратилиши, ўқув даври муддатининг қисқартирилгани, кадрлар алмашинуви, хорижий мутахассисларнинг жалб этилаётгани каби ислоҳотлар билан бир қаторда олдинда турган муаммолар ҳам бор.

Тадбирда айтилганидек, кадрлар етишмовчилиги масаласи соҳа олдида

турган долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Маълумотларга кўра, юртимизда ҳар 10 минг фуқарога ўртача 26 нафар шифокор тўғри келар экан. Бу кўрсаткич тиббиёти ривожланган Германияда 38, Швейцарияда 40, Испанияда 49 нафарни ташкил этади.

Инобат Аҳатова, ЎзА