Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Соғломлаштириш дастури амалда Бош сахифа

14 февраля 2017

Соғломлаштириш дастури амалда

“Sog`lom avlod uchun” халқаро хайрия фонди оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига ёрдам бериш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ногирон болаларни соғломлаштириш ҳамда соғлом авлодни тарбиялаш борасидаги бўйича бир қатор лойиҳаларини амалга оширмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 1 августдаги ПҚ-2221-сонли “Ўзбекистонда аҳоли репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш оналар, болалар ва ўсмирлар соғлигини муҳофаза қилиш Давлат дастури тўғсида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида, юртимиздаги бемор болаларни чет эл нуфузли клиникаларида соғломлаштирилмоқда. Кам таъминланган оилалардаги бемор болаларни ижтимоий ва тиббий жиҳатдан кўмак бериш борасида муҳим ишларда нафақат давлат ташкилотлари, балки нодавлат ташкилотларининг ҳам алохида ўрни бор. Шу мақсадда, фонд томонидан бемор болаларни чет эл нуфузли клиникаларида даволаш махсус дастури ишлаб чиқилган.

Шундай лойиҳаларидан бири халқаро ҳамкорлик доирасида юртимиздаги бемор болаларни чет эл нуфузли клиникаларида соғломлаштиришдир.

2002 йилда “Sog`lom avlod uchun” фонди, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти биргаликда уч томонлама ҳамкорлик битими имзоланган эди. Ҳамкорлик доирасида 12 ёшгача бўлган бемор ва ногирон болаларни даволаш ва реабилитация қилиш билан шуғулланадилар. 2002-2016 йиллар давомида 322 нафар Ўзбекистонлик бемор болалар терининг куйиш асоратлари, туғма қўл-оёқ бўғимлари ва бошқа ташхислар билан Германиянинг нуфузли клиникаларида даволанишди.

Ушбу халқаро ташкилотнинг грант маблағи ҳисобига 2016 йил давомида республика бўйича жами 160 нафар туғма лаб танглай нуқсони бўлган ногирон болаларда 23630,0 минг сўм маблағ доирасида жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.

“Чиройли оёқчалар” лойиҳаси доирасида туғма оёқ нуқсони (маймоқлик) ва “Қийшиқ бўйин” ташхиси билан 15 ёшгача бўлган болаларни операция қилиш мақсадида 2016 йил давомида 209 нафар бемор болалар жарроҳлик амалиётлари ўтказилди ва жами харажат 29260,0 минг сўмни ташкил этди.

Шу билан бир қаторда жами 28 нафар терининг куйиш асоратлари бўлган бемор болалар пластик жарроҳлик амалиётлари ўтказилиб, соғломлаштирилди ва жами харажат 3920,0 минг сўмни ташкил этди.

2017 йил 15 феврал куни соат 13:00 да Тошкент Халқаро Аэропорти (VIP залга 10:00дан 15:00гача ОАВ ходимлари киришларига рухсат этилади)да қуйидаги 8 нафар бемор болалар Германия клиникаларида даволаниш учун фонднинг вакили ҳамроҳлигида Германияга жўнаб кетишди.

Т/р

Ф.И.Ш.

Туғ.йили

Манзил

1.

Эргашева Севинч

10.02.2006

Навоий вилояти Навоий шаҳри 10-кичик туман Ломоносов кўчаси 1-уй 20-хонадон

2.

Муминов Муҳаммадюсуф

24.03.2009

Андижон вилояти Шаҳрихон тумани “Бувайдо” МФЙ Ойбек кўчаси

3.

Янгибоев Ҳасан

14.07.2012

Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани “Бибизайнаб” МФЙ

4.

Шодиев Нурбек

08.11.2005

Навоий вилояти Нурота тумани Охунбобоев кўчаси 24-уй

5.

Ибрагимова Захро

02.05.2010

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани “Қозигузар” МФЙ Эшонпир кўчаси 82-уй

6.

Турсуналиева Ортиқниса

22.04.2003

Наманган вилояти Поп тумани 4-Халқобод кўчаси 9-уй 11-хонадон

7.

Раимберганов Шохжаҳон

11.08.2011

Хоразм вилояти Урганч тумани “Севанлар” МФЙ Темур Малик кўчаси 132-уй

8.

Сайдуллаев Мусулмон

08.07.2013

Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани “Хўжаипок” МФЙ “Сангак” қишлоғи

Шунингдек 19 феврал куни соат 06:00да Германия Республикасидан 11 нафар соғломлаштирилган болалар юртимизга қайтиб келишди.

Ф.И.Ш.

туғ.йили

Манзил

1.

Давронбеков Абдулходий

21.10.2006

Андижон вилояти Андижон тумани “А.Исмоилов” МФЙ Терактаги кўчаси 35-уй

2.

Жамилов Баҳодир

17.05.2009

Навоий вилояти Зарафшон шаҳри 3-кичик туман 8-уй 3-хонадон

3.

Жамилова Дурдона

24.03.2008

Навоий вилояти Зарафшон шаҳри 3-кичик туман 8-уй 3-хонадон

4.

Базарбаева Гавҳарой

05.01.2009

Фарғона вилояти Ёзёвон тумани “Янгиобод” МФЙ Ниҳол кўчаси 14-уй

5.

Юсупов Жавлонбек

25.07.2006

Жиззах вилояти Зарбдор тумани “Бўстон” МФЙ Бўстон шоҳ кўчаси 2-уй 9-хонадон

6.

Абдухалилов Жуманиёзиддин

31.12.2002

Фарғона вилояти Учкўприк тумани “Юлғинзор” МФЙ Карвон кўчаси 123-уй

7.

Болтақулов Мадамин

13.06.2008

Бухоро вилояти Олот тумани “Баён” МФЙ Бахрин қишлоғи

8.

Камолов Отамурод

21.02.2010

Самарқанд вилояти Пахтачи тумани “Қайнарбулоқ” МФЙ

9.

Ўразилиев Сарварбек

27.10.2006

Жиззах вилояти Мирзачўл тумани Гулбоғ кўчаси 7-уй, 1-хонадон

10.

Пахриддинова Шохжаҳон

29.08.2008

Фарғона вилояти Фарғона тумани Гулшан қишлоғи

11.

Узаков Суннатилло

29.09.2010

Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани Тўқмор қишлоғи

“Sog`lom avlod uchun” фонди ана шундай хайрли ишларни ташкил этишида яқиндан ёрдам бераётган барча ҳомий ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари ходимларига ўз миннатдорчилигини билдиради ва келажакдаги ҳамкорликка чорлайди.

Манба: "Sog'lom avlod uchun" Фонди