Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

“Аллергология, иммунология ва геном технологиясининг долзарб муаммолари” Бош сахифа

28 апреля 2015

“Аллергология, иммунология ва геном технологиясининг долзарб муаммолари”

Ўзбекистон Республикаси учун

Ахборот хати №1

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси
ИММУНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ

ҲУРМАТЛИ ҲАМКАСБЛАР!

Иммунология институти ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Сизни 2015 йил 18-19 сентябрь кунлари ўтказилиши кутилаётган “Аллергология, иммунология ва геном технологиясининг долзарб муаммолари” мавзусидаги Халқаро Илмий-амалий конференцияга таклиф этади.

Асосий йўналишлар мавзуси

  • Вакцинопрофилактика. Вакцинотерапия
  • Иммун ва геном касалликлари диагностикаси ва даволаш технологияси Иммунофармакология
  • Молекуляр ва тўқимали биология, биотехнология
  • Экспериментал иммунология
  • Экологик иммунология
  • Аллергология
  • Аутоиммун касалликлари
  • Иккинчи даражали иммунодефицитлар
  • Иммунология репродукциялари
  • Иммунологик кексайиш
  • Инфекцион касалликлар, ВИЧ/СПИД
  • Мультифактор касалликлари
  • Онкоиммунология ва онкогематология

КОНФЕРЕНЦИЯДА ИШТИРОК ЭТИШ ШАКЛИ:

  • Мақолалар ва тезислар нашри
  • Оғзаки доклад

КОНФЕРЕНЦИЯ ТИЛИ:

  • Ўзбек
  • Инглиз
  • Рус

МАҚОЛАЛАР ҚАБУЛИ –1 МАЙДАН – 150 000 сум, 10 МАЙГА ҚАДАР – 200 000 сум (ҲАР ҚАНДАЙ ТЎЛОВ ШАКЛИДАН ФОЙДАЛАНИШ МУМКИН).

ТЕЗИСЛАР ҚАБУЛИ –1 МАЙДАН – 20 000 сум, 10 МАЙГА ҚАДАР – 40 000 сўм (ҲАР ҚАНДАЙ ТЎЛОВ ШАКЛИДАН ФОЙДАЛАНИШ МУМКИН).

ОҒЗАКИ ДОКЛАДЛАР – ДОКЛАДЛАР МАВЗУСИ 1 МАЙГА ҚАДАР ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИ ВА ҚЎМИТА ТОМОНИДАН ТАНЛАБ ОЛИНАДИ.

Конференция материаллари мунтазам равишда “Назарий ва Клиник медицина журнали” да нашр қилиниб борилади. Журнал фанлар доктори илмий даражасини олиш учун диссертация илмий натижаларининг публикацияси учун ВАК тавсиясидан ўтган нашрлар қаторига киритилган. Мақолалар кўлами 8 саҳифадан ошмаслиги ва тесизлар -1 саҳифа бўлиши керак. Мақолалар журнал талабларига мувофиқ равишда қабул қилинади- http://jtcmed. uz/.

Биринчи муаллифдан фақат 2 та нашр (мақола, тезислар) қабул қилинади, ва у фақат биринчи журналдан материаллар ва иштирокчи сертификатини олиши мумкин. Барча ишлар антиплагиат дастури доирасида текширилади. Мақолалар обзори, эксперт хулосаларисиз ва резюмисиз қабул қилинмайди.

Маъмурий қўмита: тел.: +(99871)233-92-83, тел./факс: (99871)233-08-55, 233-66-64

e-mail: immunology2015@mail.ru