Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакцинация дастурлари доирасидаги узулишларни бартараф қилишга чақирмоқда Бош сахифа

25 апреля 2015

Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакцинация дастурлари доирасидаги узулишларни бартараф қилишга чақирмоқда

Reutersнинг хабар беришича, Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти иммунизацияни амалга оширишда учраётган узулишларни бартараф қилишни тавсия қилганлигини ва бугунги кунда дунёдаги ҳар бештадан битта бола вакцинация дастурларига бириктирилмаганлиги тўғрисида хабар берди.

БССТ мутахассислари вакцинацияси тарқалиши бўйича халқаро чора -тадбирларни кучайтириш муҳимлигини таъкидладилар. Экспертларнинг таъкидлашича, умум иммунизация ҳар йили 1,5 инсонларни юқумли касалликлардан ва ҳаттоки ўлим ҳолатларини олдини олишга имкон яратади.

БССТ нинг баёнига кўра, дунё жамоатчилиги бугунга қадар 2015-2016 йиллардаги иммунизация бўйича Глобал стратегияси доирасидаги 6 та вазифадан 5 тасини амалга ошира олдилар ва полиомилетни бартараф этиш, шунингдек қизамиқ ва қоқшол касалликларини камайтириш услублари ҳозиргача тўлиқ амалиётга татбиқ этилмади.

Соғлиқни сақлаш ташкилотларининг далилларига кўра, дунёдаги ярим болалар қизилчага қарши эмланмаган ва тахминан 16% болалар қоқшолга қарши иммунизация бўйича дастурларга киритилмаган. Полиомилет тўғрисида гапирадиган бўлсак, улар аксарият ҳолатларда Афғонистон, Нигерия ва Покистонда рўйхатга олинган.

Манба: remedium.ru