Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Осиё ва Африкада электрон паспортни жорий қилиш тарзи Бош сахифа

21 апреля 2015

Осиё ва Африкада электрон паспортни жорий қилиш тарзи

2013 йилда экватор мамлакатларидан тортиб жанубга қадар ривожланаётган мамлакатларнинг электрон идентификациясини киритиш бўйича давлат ташаббусларига бой йил бўлди ,-десак адашмаймиз. Ушбу йилнинг бошида бир вақтнинг ўзида Африка ва Осиё мамлакатларнинг 13 тасида электрон паспорт билан таъминлаш ишлари бошланди.

Охирги ойларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлаётган электрон лойиҳа билан таъминлаш бўйича ЖАРдаги 2013 йилнинг июн ойида эълон қилинган чора-тадбирлари жадал бошланди. Ички ишлар вазирлигининг ташаббусига кўра, ЖАР ички ишлар вазири Наледи Пандор (Naledi Pandor)нинг ташаббуси билан ЖАР даги аҳоли ўзининг “қоғоз” паспортини электрон идентификацион карталарга алмаштирди ва бир вақтнинг ўзида сайловчилар учун гувоҳнома ҳисобланади.

Лойиҳанинг нархи жанубий Африка ранди миқдорида ўлчаниб, келгуси 6 йил ичида 38,2 миллионга яқин электрон паспортлар ишланади.

2013 йилда ЖАРдан кейин июль ойларининг ўрталарида Нигерия ҳам ўзининг электрон ID-картасини жорий қилди. Яқин беш йилда Нигериянинг миллий паспорт хизмати 13 миллион электрон паспортларни чиқаради ва улар бир вақтнинг ўзида тўлов карталарининг эгаси ҳам бўлиш имкониятини олади. Бунинг учун мамлакат ҳокимияти учун Mastercard компанияси билан шартнома тузишди ва бу банк картларлари асосидаги технология базасидаги электрон паспортлар архитектураси ҳам ишлаб чиқилди.

Шунингдек Мавракий республикасининг электрон паспортини яратиш ҳақида хабар тарқатди. 2013 йилнинг сентябрь ойида расмий равишда бошланган лойиҳа 2014 йилнинг охирларида тугатилиши режалаштирилди. Ушбу даврда Республиканинг паспорт хизмати 890 минг электрон ID-картасини амалиётга жорий қилишди, ушбу карта вояга етган фуқаролар учун электрон ҳукумат хизматларидан фойдаланиш имкониятини бердилар.

ID-картасининг жорий этишга туртки бўлган сабаблардан бири, Чама Ча Мапиндузи партиясини танловларда фальсификацияни амалга оширишида қоралангани ҳисобланди.

2013 йилнинг февралида Танзания ўзининг электрон паспортини яратиш истагини билдирган эди. Бармоқ муҳрига ва кўз муҳрига эга бўлган электрон паспорт 2015 йилнинг парламент танловларида иштирок этиш энг адолатли қарор эканлиги бўйича маълумотлар тарқатилди.

Оппозицион партиялар биометрик идентификациялар битта сайланувчини бир неча киши сайлаш имконини йўқ қилишга қодир,-дея умид қиладилар.

Ушбу ойда Ботсванда электрон паспортни жорий этиш дастури тайёрланганлиги тўғрисида хабар берилди. Лойиҳа ҳозирча режалаштириш жраёнида: Ботсван ҳокимияти электрон паспортни ишлаб чиқариш 2016 йилларга бориб тугатилади. Режалаштирилган уч йилда паспорт хизмати бошлиғи Нео Лепанга (Neo Lepang) нафақат жараённинг харитасини тузиш, балки “қоғозли паспортни” алмаштириш ва мураккаб бўлган давлат хизмат турларини яратиш вазифасини ўз зиммасига олган.

Мамлакат ҳукумати Африка мамлакатларининг давлат секторларидаги ахборот технологияларни илгари суриш билан шуғулланади.

Бундан ташқари, шу маълум бўлдики, электрон паспортни ишлаб чиқиш Мозамбикда ҳам режалаштирилмоқда. IST-Africa номидан электрон паспортни бевосита ишлаб чиқариш Semlex белгия компанияси олиб боради ва ушбу лойиҳа учун 50 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфланиши режалаштирилган.

Лойиҳларнинг ривожланиш ҳолати

Араб амирликларида ушбу йилнинг май ойларида тўлов карталарининг жорий этиш функцияларига эга электрон паспортларнинг иккинчи авлоди амалга татбиқ этишга тайёгарлик кўрилмоқда.

Бундан ташқари, ОАЭ электрон паспортларни аэропартларда паспорт назоратини автоматлаштириш учун ҳам қўлланиши мўлжалланмоқда.

Электрон идентификацион ҳужжатларни жорий этган Руанда икки йилларча олдин 2013 йилнинг июнь ойидан бошлаб, паспортнинг янги версиясини чиқара бошлаган эди. Кейинги масала электрон чипларнинг ишлаб чиқарилиши билан таснифланади.

Чип ўз ичига бир нечта ҳужжатларни, жумладан шофёрлик гувоҳномасини ва бошқа зурурий ҳужжатлар бирикмасидан универсал фойдаланиш имкониятини беради. Шунингдек Руанда фуқаролари ўз паспортларини Шарқий-Африка Ҳамжиҳатлиги чегараларида ҳам фойдаланиш имкониятига эга.

2013 йилинг июн ойида Гамбияда электрон идентификацион карталарнинг янги версиясини татбиқ этишни эълон қилди. 2011 йилда Жанубий Африка давлатлари биометрик идентификацион карталарни мамлакат ичида фуқароларнинг шахсини аниқлаш учун фойдаланилади. Энди биометрик ва Гамбиядан ташқари қўлланиш учун фойдаланилмоқда ва ушбу паспорт эгалари бирданига икки турдаги жараённи-жисмоний ва электрон далилларни ўзида мужассамлаштиради. Гамбия ҳукумати электрон паспорт Европага мамлакатларда эмиграциялар оқимини сезиларли даражада тўхтатишга сабаб бўлиши мумкин.

Осиёнинг ID га ўтиш жараёни

Келаси йилда e-ID нинг кенг қамровли дастурларини Бангладеш тубдан ўзгартириб юборди. Лойиҳани жорий қилишда 90 миллион вояга етганлар учун

2013 йилнинг июли бошларида эълон қилган эди.

Миллий идентификацион карталар БМТ кўмаги ёрдамида чиқарила бошлади ва биринчи навбатда сайловчилар гувоҳномаси сифатида ва давлат хизматларини кўрсатиш учун рухсатнома сифатида қўлланилиши кўзда тутилмоқда.

2013 мартида электрон шахсий гувоҳномаси Афғонистонда бошланган эди. e-Tazkira идентификацион миллий картаси 30 млн афғон фуқаролари 2014 йилдаги президент сайловига қаратилган эди.

У сайловчининг шахсий гувоҳномаси сифатида қўлланилиши ва қайд қилинган.

Шунингдек, янги карталар ёрдамида солиқларни тўлаш ва рақамли имзолардан фойдаланиш имкониятини беради.

2013 йилнинг августидан бошлаб ID-карталарнинг лойиҳаси Филлипинда муҳокама қилинди. Аль Франсис Бихара (Al Francis Bichara) мамлакат парламентига 10 йиллик муддат билан идентификацион харитани олиб кириш таклифини билдирди.

Бироқ, лойиҳа либерал партия аъзоси президент Бенигно Акино (Benigno Aquino)га унчалик ёқиб тушмади. Чунки бу жараён филлипинликларнинг хусусий жараёнларига салбий таъсир кўрсатар эди. Шуни алоҳида тасдиқлаш лозимки, филлипинлик чет элга рухсат берувчи паспорт биометрик ҳисобланади.

2013 йилнинг сентябрида янги электрон паспортнинг янги вариантини ишлаб чиқаради,-дея Шри-ланка.

Шри-Ланки паспортларнинг янги авлоди халқаро стандартларга мувофиқ олиб борилади ва паспорт эгалари тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни ўз ичига олади: фото, биография, бармоқ муҳрлари ва қон гурурҳларини ўз ичига мураккаблаштиради.

2014 йилнинг мартида Бирмада ўн йил ичида тайёрлаш тўғрисида эълон қилди. Олинган маълумотлар асосида, “қоғоз” паспортини электрон ID-карталарни ишлаб чиқишни Бримин паспорт хизмати тезкорлик билан амалга оширмоқда.

Аммо давлат ҳанузгача электрон паспортни амалиётга татбиқ этиш да смар-карталарни сотиб олиш бўйича бир нечта чора-тадбирлар амалга оширилмоқда,-дея хабар беради миграция хизмати бошлиғи БирмыКхин И (Khin Yi)

Непалда 2013 йил давомида амалга оширилган электрон паспортларни амалиётга татбиқ этиш қайдномаси бўйича техник тайёргарликка алоҳида тўхталиб ўтиш лозим бўлади. Фото, бармоқлар муҳри ва шахсий имзо асосида 12,9 млн 16 ёшдан катта бўлган Непал фуқароларига электрон паспортлар тарқатилди. 2013 йилнинг декабр ойига қадар Катмандада электрон паспорт тайёр бўлиши ва тарқалиши ҳақида маълумотлар келтирилган. Хитой халқ республикасининг Макао автоном вилоятида ҳам янги электрон паспорт татбиқ қилинди. Чипли пластик картаси ва паспорт эгаларининг биометрик далиллари бутунлай бир бирига билаштирилмаган. Giesecke & Devrient Макоада жорий этилган NFC технологияларининг имкониятлари изланмоқда.

ID-картаси — барча фуқаролар учун

Бошқа Жанубий Корея давлатида электрон паспортлар аҳолининг турли қатламларига техник ва юридик нуқтаи назарларини бирлаштирган ҳолда тарқатила бошлади.

Шундай қилиб, Ҳиндистон 2007 йилдан бери Aadhaar номи остида ягона рўйхат рақамлари билан идентификацион хариталар татбиқ этила бошлади. Ушбу рўйхат рақамлари фуқароларнинг узоқ навбатларини олдини олиш имконини яратди.

Adhaarнинг жорий этилиши мамлакатдаги аҳолининг зичлиги ҳисобидан мураккаб бўлиши мумкин. Чунки Ҳиндистоннинг электрон паспортини миллардан ошиқроқ фуқароларга тарқатилиши талаб қилинади.

Ҳиндистон ҳукуматининг лойиҳаси бошланганидан 6 йил ўтиб, Ҳиндистон ҳукумати интернет бўйича рўйхат картасини татбиқ эта бошлади.

e-Aadhaar онлайн-портали уйдан чиқмасдан рўйхат шаклини тўлдириб юбориши ва маъмурий идорадан смс жавоб олганидан кейин идорага келиб паспортини олиб кетиш имконига эга.

Электрон идентификациянинг бошқа пионери Жанубий Осиё ва Покистонда электрон идентификация инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича давлатлар танқидига учради ва бунинг асосий сабаби ислом шартларига асосланган давлатлар қонунчилик тизими электрон паспорт олиш имкониятларини чеклайди.

Edhi Foundation ташкилоти инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг хабарлари бўйича отаси бўлмаган фуқаролар биринчи паспортини олиш ҳуқуига эга эмас, чунки электрон паспорт қоидаларидан бири ота ва она ҳужжатларини тақдим этишлари керак бўлади.

2013 августида ушбу муаммо халқаро кўринишида тарқалди. 2013 йилдаги август ойларида Покистоннинг паспорт рўйхати ва далиллари Миллий бошқармаси электрон паспортни бериш учун етим боллар тўғрисидаги маълумотларни йиға бошлади.