Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Тадқиқотчилар она сути болаларнинг IQ даражаси билан боғлиқлигини аниқлашди Бош сахифа

20 марта 2015

Тадқиқотчилар она сути болаларнинг IQ даражаси билан боғлиқлигини аниқлашди

Москва. 18 март. INTERFAX.RU. Тадқиқотлар 12 ой давомида она сутидан озиқланган болалар сунъий озуқлантирилган болалардан кўра IQ юқори даражада бўлишини тасдиқлади,-дея хабар беради The Telegraph ўзининг The Lancet Global Health номли мақоласида.

Изланишларга кўра 3,5 минг нафар Британиялик чақалоқлар 30 йил давомида текшириб борилган. Кўкрак билан озиқлантириш, ижтимоий қатламидан қаътий назар, ўртача 9 ой ўқиди ва 20% кўпроқ ишлаб топди, яъни ҳар ойда 440 фунт стерлингдан қўшилиб борди ва 40 йиллий фаолияти давомида 200 минг фунтгача ишлаб топишга мувофиқ бўлди.

Ҳаттоки қисқа муддатли она сути ҳам жуда фойдали эканлиги исботланди. 3-6 ой давомида кўкрак сути билан озиқлантириш, сунъий йул билан озиқлантиришдан кўра, фақатгина бир ойдан кейинги натижаларда, IQ нинг 2 пунктини қўшиб борди.

Олимларнинг фикрича, она сути мия учун жуда фойдали экан, чунки унда мураккаб озуқавий ёғ мавжуд.

Бироқ ушбу изланишлар натижасида ёш оналарнинг босими кўтарилиши мумкин,-дейди мутахассислар.

Кўкрак-бу болалар учун яхши, аммо оналар учун ҳар доим ҳам яхши эмас,-дейди Британиядаги болалар тарбияси тўғрисидаги энг йирик сайтларнинг муҳаррири Netmums Рэйчел Берроуз.

Netmums нинг маълумотига кўра, ҳар учтадан битта оналар, жамият эмизикли оналарни қўллаб қувватламаётганлигини, 48% эса болани кўкрак билан озиқлантириш учун шахсий қўллаб қувватланмаётганлигини, аммо фақатгина камчилик оналар тавсия этилган 6 ой мобайнида болаларини ўз сутлари билан озуқлантиришга рози экан.

Бошқа томондан олимлар 7-18 ой давомида эмизиклар оналарнинг миқдори 2 фоизга кўпаётганлигини таъкидлашди. Буюк Британиядаги Соғлиқни сақлаш Миллий хизмати 7-18 ой давомида болаларни сут билан озиқлантириш 50 млн фунт миқдорида болаларни даволашга сарфланишини тежашга ёрдам беришини таъкидлашди.

Манба: interfax.ru