Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Ахборот хизматлари самарадорлиги йўлида Бош сахифа

16 марта 2015

Ахборот хизматлари самарадорлиги йўлида

Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан “Жамоатчиликни хабардор қилишда замонавий ахборот хизматларига қўйиладиган талаблар ва уларнинг ОАВ билан ўзаро самарали ҳамкорлиги” мавзусида семинар ташкил этилди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ахборот хизматлари раҳбарлари, олий ўқув юртларининг журналистика факультетлари профессор-ўқитувчилари, марказий ва ҳудудий оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори А.Абдуллаев ва бошқалар фуқароларнинг ахборот олишга доир ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, оммавий ахборот воситаларининг самарали фаолият кўрсатиши учун зарур шароитлар яратиш масаласига доимий эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси ахборот соҳасини босқичма-босқич ислоҳ этиш, жамоат бирлашмаларининг давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинаётган қарорлар ҳақидаги ахборотлардан кенг хабардор бўлиб боришини таъминлашга оид янги имкониятларни яратишда муҳим омил бўлмоқда.

Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқ-ошкоралигини таъминлаш, аҳолининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда ахборот хизматлари муҳим ўрин тутади. Мамлакатимизда ушбу хизматларнинг моддий-техник базасини яхшилаш, ходимларнинг малакасини янада юксалтириш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги қонуни бу жараёнда фуқароларнинг ахборот соҳасига оид ҳуқуқларини таъминлаш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари масъулиятини янада кучайтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Ушбу қонун фуқаролик жамияти институтлари вакилларига давлат органлари фаолиятига оид ахборотларни тўсиқсиз олишнинг ишончли кафолатини яратиш имконини беради.

Семинарда ахборот хизматларининг техник имкониятларидан кенгроқ фойдаланиш, уларда фаолият кўрсатаётган ходимларнинг касб маҳоратини доимий ошириб бориш, ахборот хизматлари билан оммавий ахборот воситалари ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтиришга оид масалалар атрофлича муҳокама этилди.

Манба: www.uza.uz