Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Япония Ўзбекистондаги ижтимоий лойиҳалар учун 1 млн АҚШ доллари ажратди Бош сахифа

13 марта 2015

Япония Ўзбекистондаги ижтимоий лойиҳалар учун 1 млн АҚШ доллари ажратди

Ўқув ва тиббий муассасаларни таъмирлаш учун Япония ҳукумати грантлар ажратди.

Япония ҳукумати “Кичик кўламдаги ижтимоий лойиҳалар хайрия кўмаги” доирасида 11 та янги грантлар ажратди.

Грант-шартномалари Япония элчичи -Фумихико Като, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Анвар Алимов, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири ўринбосари Фуркат Халилов ва халқ таълими вазири Абдугани Холбековлар иштирокида 11 март куни Тошкентда бўйлиб ўтган тантанали маросимда имзоладилар.

Япония элчиси берган далилларга кўра, 1995 йилдан 2014 йилда тиббий ва ўқув муассалари, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган аҳоли ташкилотлари, нодавлат-нотижорат ташкилотлар 341 лойиҳалар учун умумий суммаси 22,248 млн АҚШ доллари амалга оширилди.

Жами 11 та янги лойиҳаларнинг умумий суммаси 1,132 млн долларни ташкил қилади. Тантанали маросимда Япония элчисининг хабар беришича, барча лойиҳалар ушбу йилда амалга оширилади.

Лойиҳалар рўйхати

  1. «Тошкент вилояти Ангрен шаҳридаги 25 сонли ихтисослаштирилган мактабгача давлат таълим муассасасини техника билан таъминлаш— 99498 АҚШ доллари;
  2. « Фарғона вилояти Куштепа тумани 17-сонли ўрта мактабни техника билан таъминлаш» — 106813 АҚШ доллари;
  3. « Қашқадарё вилояти Мубарак туманидаги 1-сонли ўрта мактабни техника билан таъминлаш» — 64592 АҚШ доллари;
  4. « Андижон вилояти Хужабод туманидаги ақли заиф болалар интернат мактабини техника билан таъминлаш» — 79549 АҚШ доллари;
  5. « Бухоро вилояти онкологик диспансерни тиббий жиҳозлар билан таъминлаш» — 132500 доллар;
  6. « Фарғона вилоятидаги кўп тармоқли болалар тиббий марказини тиббий жиҳозлар билан таъмирлаш» — 116730 доллар;
  7. « Андижон давлат медицина институти клиникасининг тиббий техникалар билан таъминлаш» — 99727 доллар;
  8. «Навойи ҳудудий инвалидлар реабилитацион марказини тиббий жиҳозлар билан таъминлаш» — 109845 доллар;
  9. « Республика онкология илмий Республика марказини тиббий жиҳозлар билан таъминлаш» — 100000 доллар;
  10. «Самарқанд ҳудудий инвалидлар реабилитацион марказини тиббий жиҳозлар билан таъминлаш» — 109500 доллар;
  11. « Хоразм вилояти ҳудудий инвалидлар реабилитацион марказини тиббий жиҳозлар билан таъминлаш» — 114000 доллар.
Grants

Манба: www.gazeta.uz