Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Энг илғор педагоглар танловда иштирок этадилар Бош сахифа

07 марта 2015

Энг илғор педагоглар танловда иштирок этадилар

«Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ, юқори малакали педагог кадрларни аниқлаш ва тақдирлаш, уларнинг фаолияти нуфузини янада ошириш, ўқитишнинг инновацион технологияларини кенг оммалаштириш, педагогик фаолиятда соғлом рақобат ва ижодкорлик муҳитини яратиш, олий таълим муассасалари педагогларининг касбий равнақини рағбатлантириш ва маҳоратини ошириш мақсадида Вазирлар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралари билан ҳамкорликда ҳар йили «Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги» умумреспублика танловини ўтказиш тўғрисида қарор чиқарди.

Танловни икки босқичда: олий таълим муассасаси босқичида ҳар бир олий таълим муассасасида ва республика босқичида ўтказиш белгиланди.

Қуйидагилар танловни ўтказишнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

1) биринчи — олий таълим муассасаси босқичида:

танлов иштирокчилари томонидан тақдим этилган ўқув-методик, илмий-тадқиқот, маънавий-маърифий материалларни қабул қилиш ва таҳлил этиш;

танлов иштирокчилари томонидан очиқ дарслар ўтказилишини ташкил этиш ва уларнинг сифатини баҳолаш;

ғолибларни аниқлаш ва уларга танловнинг республика босқичида қатнашиши учун тавсияномалар бериш;

2) иккинчи — республика босқичида:

танлов иштирокчиларининг олий таълим муассасалари томонидан тақдим этилган тавсия ҳужжатлари ва тақдимот материалларини қабул қилиш ва таҳлил этиш;

танлов иштирокчилари томонидан тайёрланган материаллар тақдимотини ташкил этиш ва ўтказиш;

номинациялар бўйича танлов иштирокчиларини баҳолаш ва ғолибларини аниқлаш;

танлов ғолибларининг моддий ва маънавий рағбатлантирилишини ташкил қилиш;

танловнинг ўтиши ва натижаларининг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этиш.

Танлов иштирокчиси Танлов комиссиясига қуйидаги маълумотлар мавжуд бўлган ҳужжатлар тўпламини тақдим этади:

олий таълим муассасаси кафедра мудирининг (Танловда кафедра мудири қатнашган ҳолларда тавсиянома ўқув ишлари бўйича проректор (директор ўринбосари) томонидан берилади) Танлов иштирокчисининг олий таълим муассасасидаги педагогик, касбий ва жамоат ишларидаги фаолияти ҳақидаги маълумотлар баён этилган икки бетдан ошмайдиган ҳажмдаги тақдимномаси;

Танлов иштирокчисининг педагогик концепцияси тавсифи (3-6 бет босма матнли ҳажмда);

Танлов иштирокчисининг аҳамиятли бўлган ўқув-услубий, илмий-услубий материаллари ёки ижодий ишлари, уларга ташқи тақризлар билан бирга;

турли танловларда фахрий ёрлиқлар ва дипломлар билан тақдирланганлиги тўғрисидаги маълумотлар (нусхалари илова қилинади);

грантлар асосидаги фаолиятда қатнашганлиги тўғрисидаги маълумот, унда грантнинг номи, молиялаштириш ҳажми, қатнашишнинг шакли ва даражаси кўрсатилади;

конференциялардаги иштироки ҳақидаги маълумотлар, уларда мақоми ва номи, ўтказилган жойи, шахсан иштирок этиш даражаси (маърузачи, ҳаммаърузачи, ташкилотчи) кўрсатилади;

халқаро лойиҳалар ва дастурлардаги иштироки тўғрисидаги маълумотлар (номи, молиялаштириш манбалари ва ҳажми, иштирок этиш даражаси кўрсатилади);

малака ошириш, кадрларни қайта тайёрлаш курсларидан, стажировкадан ўтганлик тўғрисидаги сертификатларнинг ва гувоҳномаларнинг нусхалари (мавзуси, соатлар ҳажми ва ўтказилган жойи кўрсатилади);

эълон қилинган материалларининг белгиланган тартибда олий таълим муассасаси томонидан тасдиқланган рўйхати;

бевосита Танлов иштирокчиси раҳбарлигида танловларда, лойиҳаларда, олимпиадаларда иштирок этиш учун тайёрланган талабалар тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек унинг касбий ўсиши ва ютуқлари ҳақидаги бошқа материаллар.

Ҳужжатлар тўпламига киритилган материаллар ва ахборотларда Танлов иштирокчисининг сўнгги 3 йилдаги фаолиятига доир маълумотлар бўлиши лозим.

Ғолибларни мукофотлаш октябрь ойининг биринчи ўн кунлигида тантанали вазиятда ўтказилади. Ҳар бир таълим соҳаси бўйича номинацияларда 1-ўринни эгаллаган Танловнинг республика босқичи ғолиблари 3 йил мобайнида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясига тегишли лавозимда вазифани бажариб турувчининг бир йиллик муддатини ўтамасдан профессор (ёки доцент) илмий унвонларини олиш учун ҳужжатларни тақдим этиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Танловнинг республика босқичи ғолибининг фахрий дипломи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан илмий унвонларни белгиланган тартибда бериш учун нашр этилган дарсликларга, ўқув қўлланмаларига, илмий мақолаларга эга бўлиш бўйича талабларнинг бажарилганлигига тенглаштирилади.

Манба: norma.uz