Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Ҳар бир фарзанд доимий эътиборда Бош сахифа

07 марта 2015

Ҳар бир фарзанд доимий эътиборда

Мамлакатимизда оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, ўсиб келаётган навқирон авлод саломатлигини мустаҳкамлаш масаласига давлат сиёсатининг устувор йўналишлари сифатида эътибор қаратилмоқда.

“Sen yolg'iz emassan” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси фаолиятида турли хасталикларга чалинган болаларга кўмак кўрсатиш, уларни юқори малакали тиббий кўрикдан ўтказиш устувор ўрин тутади.

Ушбу жамоат ташкилоти томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда бир неча йилдан буён муваффақиятли амалга ошириб келинаётган “Болаларга табассум улашиб” хайрия акцияси айни мақсадларга хизмат қилаётир. Мазкур ижтимоий акция доирасида Қашқадарё вилоятидаги ота-она меҳридан бебаҳра қолган ўғил-қизлар, эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Қарши шаҳридаги 1-кўп тармоқли болалар касалхонасида ташкил этилган акция доирасида болалар офтальмолог, пластик жарроҳ, травматолог, эхо-кардиолог, кардиожарроҳ сингари шифокор-мутахассисларнинг мукаммал текширувидан ўтди. Турли туғма хасталиклар билан дунёга келган гўдакларга юқори малакали ихтисослаштирилган жарроҳлик амалиёти воситасида кўмак кўрсатилди.

Ижтимоий акция доирасида болалар хасталикларининг профилактикаси масалаларига бағишланган семинар-тренинглар бўлиб ўтди. Акциянинг навбатдаги босқичлари Хоразм ва Бухоро вилоятларида ташкил этилиши кўзда тутилган.