Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Тошкент Тиббиёт академияси ҳузуридаги Республика Диетология ўқув-илмий маркази Ибн Сино жамоат фонди билан ҳамкорликда 2017 йил 12 май куни Тошкент Тиббиёт академиясида “Соғлом ва парҳез овқатланишни долзарб муаммолари” мавзусида Бош сахифа

12 мая 2017

Тошкент Тиббиёт академияси ҳузуридаги Республика Диетология ўқув-илмий маркази Ибн Сино жамоат фонди билан ҳамкорликда 2017 йил 12 май куни Тошкент Тиббиёт академиясида “Соғлом ва парҳез овқатланишни долзарб муаммолари” мавзусида

Тошкент Тиббиёт Академияси ҳузуридаги Республика

Диетология ўқув-илмий маркази

АХБОРОТ ХАТИ

Тошкент Тиббиёт академияси ҳузуридаги Республика Диетология ўқув-илмий маркази Ибн Сино жамоат фонди билан ҳамкорликда 2017 йил 12 май куни Тошкент Тиббиёт академиясида “Соғлом ва парҳез овқатланишни долзарб муаммолари” мавзусида ўтказиладиган илмий –амалий семинарида иштирок этишга таклиф этади.

Семинарнинг асосий илмий йўналишлари:

1. Соғлом овқатланиш чора- тадбирларини такомиллаштириш.

2. Касалликларда диетотерапия муаммолари.

3. Овқатланиш хавфсизлиги.

4. Нутрициология.

5. Овқат тайёрлаш технологияси.

Семинар материаллари илмий тўпламда нашр этилади.

Семинарда иштирок этиш тартиби:

1. Илмий мақола нашри

2. Илмий мақола ва маърўза (ўзбек ёки рус ёки ингилиз тилларида).

Муаллиф фақат 2 мақола билан иштирок этиши мумкин. Илмий тўпламда нашр этиладиган мақолалар ва семинар маърўзалари муҳаррият ҳайати томонидан тахлил этилади.

Илмий тўпламда нашрга қабул қилинган мақолалар ва семинар дастури билан 20 апрелга қадар Тошкент Тиббиёт Академияси ҳузуридаги Республика Диетология ўқув-илмий маркази сайтида Dietology.tma.uz танишишингиз мумкин.

Мақолаларга талаблар.

1. Ҳажми 4-6 бет А-4 форматда, Times New Roman, 14 ўлчамли шрифтда, чап

томондан 3.0 см, ўнг томондан 1.5 см масофада, юқоридан, пастдан 2.5 см, қаторлараро 1.0 интервалдан фойдаланилган ҳолда.

2. Мақола номи катта ҳарфлар билан ўртага ёзилиб, навбатдаги қаторга муаллифни тўлиқ фамилияси ва исми-шарфи бош ҳарфлари ёзилади.

Навбатдаги қаторда шаҳар, вилоят ва ташкилот номи тўлиқ ёзилади. Маърўзачи фамилияси остида чизиқ билан белгиланади. Мақола матнида долзарблиги, мақсади, тадқиқот материали ва услублари, натижалари, хулоса, фойдаланилган адабиётлар келтирилиши лозим. Мақола матнидан сўнг муаллифлар ҳақида маълумотлар (иш жойи, лавозими, илмий даражаси) ва манзили (телефон рақами, E-mail.) кўрсатилиши шарт. Матндаги маълумотларни тўғрилигига шахсан муаллифлар жавобгардир.

Илмий мақолалар 2017 йил 10 апрел соат 12:00 га қадар қуйидаги электрон манзилда қабул қилинади: mohira_071991@mail.ru.

Электрон почта орқали юборилаётган хатга “семинар” номи билан белгилансин.

Ташкилий масалалар бўйича мурожат этишингиз мумкин: Тошкент Тиббиёт Академияси ҳузуридаги Диетология ўқув-илмий маркази, Тошкент, 100109, Фаробий кўчаси 2.

Телефонлар: (+99894) 640-30-46

(+99890) 351-44-76

(+99871) 150-97-71

Ташкилий қўмита.


Кўчириб олиш pdf |