Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Болаларга ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишнинг ютуқлари ва истиқболлари (ўзбек модели) халқаро илмий-амалий конференция Бош сахифа

07 сентября 2015

Болаларга ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишнинг ютуқлари ва истиқболлари (ўзбек модели) халқаро илмий-амалий конференция


БОЛАЛАРГА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ТИББИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШНИНГ ЮТУҚЛАРИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ (ЎЗБЕК МОДЕЛИ)

ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ 

  Ўтказиш жойи ва санаси:

Тошкент ш., 2015 йил 24-25 ноябр

Конференция Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1 август 2014 йил 2221- сонли «2014-2018 йилларда Ўзбекистон аҳолисининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида» Қарори ҳамда Германия Федератив Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматларининг молиявий ҳамкорлигидаги «Репродуктив саломатлик/оналик ва болаликни муҳофаза қилиш» Дастурининг реализацияси доирасида ўтказилади.

КОНФЕРЕНЦИЯ ТАШКИЛОТЧИЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази,Тошкент педиатрия тиббиёт институти.

Ўзбекистон педиатрлар ассоциацияси.

ТАШКИЛИЙ ҚЎМИТА

Раис: Алимов Анвар Валиевич, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири

Раис ўринбосарлари: Туйчиев Лазиз Надирович, Ўзбекистан Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Ахмедова Дилором Ильхамовна, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази директори (конференция координатори), Даминов Батыр Тургунпулатович, Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг ректори.

КОНФЕРЕНЦИЯ ЙЎНАЛИШИ

1. Ихтисослаштирилган педиатрия хизматини ташкиллаштириш ва бошқариш масалалари

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1 август 2014 йил, 2221- сонли «2014-2018 йилларда Ўзбекистон аҳолисининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида» Қарори реализацияси;
  • Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишнинг замонавий қирралари;
  • Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларда ихтисослаштирилган педиатрия ёрдами доирасидаги дастурлар реализацияси;
  • Кадрларни тайёрлаш: муаммолар ва уларнинг ечими;
  • Ахборот-компьютер технологиялари ва жамият соғлиқни сақлаш.

2. Репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш масалалари.

3. Болалар касалликларини ташхиси, даволаш ва профилактикасининг замонавий технологиялари.

4. Замонавий даврда лаборатор-инструментал ташхисотнинг имкониятлари ва аҳамияти:

Лаборатор-асбоб ёрдамида ташхислашларнинг замонавий босқичдаги аҳамияти ва имкониятлари:

  • Клиник биохимия;
  • Клиник иммунология;
  • Тиббий ва лаборатор генетика;
  • Она ва бола скрининги;
  • Аудиологический скрининг;
  • Педиатрия ёрдами сифатини оширишда болалар радиологиясининг истиқболлари;
  • Референс-лаборатория – ихтисослаштирилган болалар клиникаларида текширувлар сифатини баҳолаш асбобидир.

5. Болаларга хирургик ёрдам кўрсатишда даволаш-диагностик технологиялар.

Чақалоқ ва болаларга интенсив ва реанимация ёрдамини кўрсатишнинг устувор йўналишлари.

Конференцияда иштирок этиш шакллари: маъруза билан, маърузасиз иштирок этиш, конференция материалларида чоп эттириш, постер маъруза.

Конференция доирасида Ўзбекистон ва хорижнинг етакчи олимлари ва мутахассислари иштирокида сателлит конференциялар ва маҳорат дарсларини ўтказиш режалаштирилмоқда.

САТЕЛЛИТ КОНФЕРЕНЦИЯЛАР ВА МАҲОРАТ ДАРСЛАРИНИНГ МАВЗУЛАРИ

Болалар кўптармоқли тиббиёт марказларида менеджмент ва бошқарув;

Педиатрияда ташхис ва даволашнинг юқори технологик усуллари;

Чақалоқ ва болалар реанимацияси ва интенсив давоси;

Педиатрияда каминвазив хирургия (операциялар ўтказиш билан);

Болалар радиологиясининг имкониятлари;

Миллий референс-лаборатория: юқори ташхис стандартлари, сифат назорати, илмий текширишлар.

МАТЕРИАЛЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ (мақолалар, тезислар)

Мақолаларни тайёрлаш бўйича талаблар:

Мақолалар Педиатрия журналида чоп эттирилади, шу сабабли мақолалар Педиатрия журнали талабига кўра шакллантирилиши лозим. Мақолаларни чоп эттирилиши бепул.

Тезисларни тайёрлаш бўйича талаблар:

Тезис ҳажмини 1 бетдан оширмасдан, А4 форматда, Times New Roman 12 шрифтида, 1,0 интервалда ёзилади; юқори ва пастдан 2 см дан, чап тарафдан 3 см, ўнгдан 1см, абзацга 1см дан қолдирилади, жадвал ва расмлар киритилмайди. Биринчи қатор – мавзу бош ва яримқоралаштирилган харфларда ёзилади; пастда ўртадан – муаллифларнинг фамилияси ва инициаллари, пастда ўртадан – ташкилотнинг тўлиқ номи, шаҳар ва давлат номи, сўнг пастдан тезис матни ёзилади. Тезис мавзусида қискартиришлар йўл қўйилмайди. Тезис кириш қисм, илмий ишнинг мақсади, материал ҳажми ва текшириш усуллари, олинган натижа ва хулосалар каби қисмлардан иборат бўлади. Ўзбек тилида ёзилган текстларда ўзбек харфларининг барча элементлари киритилган бўлиши шарт. Файл номи қуйидаги тарзда шакллантирилади: муаллифнинг фамилиси ва инициаллари ва ишнинг номери. Мисол: Одилова М.М.1, Одилова М.М.2. Тезислар 2 нусхада қоғозда, ва электрон вариантда юборилади (2-нусхасида мулоқат учун хизмат ва шахсий телефон рақамлари, электрон манзили кўрсатилади, муаллифларнинг имзоси қўйилади).

Тезис ва мақолаларни қабул қилишнинг охирги муддати – 2015 йил, 1август. Тезисларни чоп эттирилиши бепул.

Тезисларни ўзбек, рус ва инглис тилларида тақдим этиш мумкин.

Конференциянинг илмий дастурида иштирок этиш бўйича талаб ва таклифларингизни 2015 йил 10 сентябргача юборишингизни сўраймиз.

Тезисларни шакллантириш мисоли:

Болаларда касалхона ичи пневмониясининг клиник-лаборатор ўзига хосликлари

М.М. Раҳимова, Ш.С. Сатторова

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази, Тошкент, Ўзбекистон

ТАШКИЛИЙ ҚЎМИТА МАНЗИЛИ:

Тошкент ш. 100179, 2-Чимбой,

Талант тор кўчаси, 3-уй

Телефонлар: +998 (71) 228-78-42, +998 (71) 229-38-74 (76);

Факс: +998 (71) 229-38-74; +998 (71) 229-38-76 факс

Email:

dilorom.ahmedova@minzdrav.uz

u.rizamukhamedova@minzdrav.uz


Кўчириб олиш pdf |