Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

“Юрак бўлмаси фибрилляциясини ташхислаш ва даволашга доир долзарб масалалар” мавсусида илмий-амалий конференция Бош сахифа

09 октября 2015

“Юрак бўлмаси фибрилляциясини ташхислаш ва даволашга доир долзарб масалалар” мавсусида илмий-амалий конференция

“Юрак бўлмаси фибрилляциясини ташхислаш ва даволашга доир долзарб саволлар” мавсусида илмий-амалий конференция

Ҳурматли ҳамкасблар!

Сизларни “Юрак бўлмаси фибрилляциясини ташхислаш ва даволашга доир долзарб масалалар” мавсусидаги IV илмий-амалий конференцияга таклиф этамиз.

Тадбир доирасида терапевт ва жарроҳ мутахассисларни қизиқтирувчиюрак бўлмаси фибрилляциясининг келиб чиқиш сабаблари, терапевтик ва жарроҳлик усулида уни даволаш масалалари кўриб чиқилади,

Тадбир санаси: 09 октябр 2015 йил

Конференция дастури ишлаб чиқилмоқда

Ташкилотчилар:

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бутунроссия клиник электрофизиология, аритмология ва кардиостимуляция мутахассислари илмий жамияти, Европа юрак ритми ассоциацияси (EHRA) кўмагида Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Н.И. Пирогов номидаги миллий тиббий-жарроҳлик маркази» (МТЖМ) федерал давлат бюджет муассасаси (ФДБМ)

Конференциянинг фахрий раиси: Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Н.И. Пирогов номидаги МТЖМ» ФДБМ президенти — академик Ю.Л. Шевченко.

Конференцияда иштирок этиш учун таклиф қилинганлар:

- Ревишвили А.Ш., Бутунроссия клиник электрофизиология, аритмология ва кардиостимуляция мутахассислари илмий жамияти президенти, академик А.Н.Бакулев номидаги номидаги ФДБМ ЮҚТЖ ИМ тахиартмияни жарроҳлик йўли билан даволаш бўлими бошлиғи, РИА академиги профессор, Москва

- Покушалов Е.А., Академик Е.Н. Мешалкин номидаги қон айланиш тизими патологияси бўйича Новосибирск илмий-тадқиқот институти (ҚАТПНИ) илмий-тажрибалар бўйича директор муовини, профессор, Новосибирск

- Мазигула Е.П., Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ФДБМ «ДИТМ профилактик тиббиёт» бош шифокори, профессор, Москва

- Ж.Д. Кобалава, Россия Халқлар дўстлиги университети (РХДУ) ички касалликлар пропедевтикаси кафедраси мудири, профессор, Москва

- О.В. Аверков, О.М. Филатов номидаги 15-шаҳар клиник касалхонаси минтақавий томир маркази мудири, профессор, Москва

- Е.Е. Тюлькина, О.М. Филатов номидаги 15-шаҳар клиник касалхонаси бош шифокори, профессор, Москва

- Д.С. Лебедев, Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги «В.А. Алмазов номидаги Шимоли-Ғарбий федерал тиббий тадқиқот маркази» ФДБМ интервенцион аритмология илмий-тадқиқот бўлими мудири, Санкт-Петербург

- С.В. Попов, Кардиология илмий-тадқиқот институти директорининг илмий ва даволаш иши бўйича ўринбосари, юрак ритмининг мураккаб бузилишини жарроҳлик йўли билан даволаш ва электрокардиостимуляция бўлими бошлиғи, Россия Фанлар академияси мухбир-аъзоси, профессор, Томск

Мурожаат учун:

Манзил: Москва шаҳри, Нижняя Первомайская кўчаси № 70, 19-корпус, анжуманлар зали, Н.И. Пирогов номидаги Миллий тиббий-жарроҳлик маркази

map.gif

Электрон почта: info@afib-conference.ru

Ташкилий комитетнинг ижро этувчи гуруҳи

Свешников Артем Валерьевич
Анжуман масъул котиби
Электрон почта: artem.sveshnikov.nmhc@gmail.com

Воробьев Антон Сергеевич
Электрон почта: vorobiev.nmhc@gmail.com
Телефон: +7 (903) 548-98-71

Манба: www.pirogov-center.ru


Кўчириб олиш pdf |