Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика Давлат санитария-эпидемиология хизмати томонидан 2014 йилнинг 16-21 июн кунлари давомида ўтказилаётган тадбирлар тўғрисида МАЪЛУМОТ Бош сахифа

18 июня 2014

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика Давлат санитария-эпидемиология хизмати томонидан 2014 йилнинг 16-21 июн кунлари давомида ўтказилаётган тадбирлар тўғрисида МАЪЛУМОТ

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика Давлат санитария-эпидемиология хизмати томонидан 2014 йилнинг 16-21 июн кунлари давомида ўтказилаётган тадбирлар тўғрисида МАЪЛУМОТ

1. Соғлиқни сақлаш вазирлиги санитария-эпидемиология хизмати томонидан 2014 йилнинг 16 июн куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида эмлаш тадбирларига бевосита масъул бўлган соғлиқни саклаш тизимининг етакчи мутахассислари, ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси рахбарлари ҳамда оммавий-ахборот воситалари ходимлари учун “Республикада ротовирус инфекциясига қарши эмлаш ишларини ўтказиш бўйича” матбуот анжумани ташкил этилди ҳамда шу куннинг ўзида Тошкент шаҳар 46-оилавий поликлиникада эмлаш тадбирларининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Анжуманни Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Республика Бош Давлат санитария врачи Саидмурод Саидалиев раислигида ўтказилди. Оммавий ахборот воситалари ходимларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар берилди.

2. 2014 йилнинг 18 июн куни Тошкент шаҳар ДСЭНМда туманлар ДСЭНМларининг мутахассислари иштирокида “Гижжа касалликларининг профилактикаси” мавзусида семинар анжуман бўлиб ўтди. Анжуманда ЭМваЮК ИТИнинг профессор олимлари томонидан қизиқарли маърузалар қилиниб, иштирокчиларнинг саволларига батафсил жавоблар берилди.

Республика Давлат санитария - эпидемиология хизмати матбуот маркази рахбари - Н.С.Тошбоев


Кўчириб олиш pdf |