Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика Давлат санитария-эпидемиология хизмати томонидан ўтказилаётган тадбирлар тўғрисида МАЪЛУМОТ Бош сахифа

14 июня 2014

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика Давлат санитария-эпидемиология хизмати томонидан ўтказилаётган тадбирлар тўғрисида МАЪЛУМОТ

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика Давлат санитария-эпидемиология хизмати томонидан ўтказилаётган тадбирлар тўғрисида МАЪЛУМОТ

1.2014 йилнинг 12 июн куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги санитария эпидемиология хизмати томонидан “Аҳолини юқумли касалликлардан муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар, бунда давлат бюджетидан ажратилаётган маблағлар, барқарор эпид ҳолатни сақлашдаги эътибор ва ғамхўрлик масалалари” мавзусидаги навбатдаги матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманни Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Республика Бош Давлат санитария врачи Саидмурод Саидалиев раислигида ўтказилди. ССВ СЭНББ бошлиғи Комил Мухаммедов мамлакатимизда мустақиллик йилларида юқумли касалликларнинг олдини олиш борасида эришилган ютуқлар тўғрисида маъруза қилди. Анжуман давомида ОАВ ходимлари ҳамда анжуман иштирокчиларини қизиқтирган барча саволларга жавоблар берилди.

2.Шу йилнинг 16 июн санасидан бошлаб республикада болалар ўртасида ротовирус инфекциясига қарши миллий эмлаш кунлари ўтказилади. Шу муносабат билан 2014 йил 16 июн соат 10:00да Ўзбекистон Миллий матбуот марказида эмлаш тадбирларига бевосита масъул бўлган соғлиқни саклаш тизимининг етакчи мутахассислари ҳамда оммавий-ахборот воситалари ходимлари учун матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Республика Давлат санитария - эпидемиология хизмати матбуот маркази рахбари - Н.С.Тошбоев


Кўчириб олиш pdf |