Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

«Риск: Какой риск? Чей риск?» мавзуида халқаро конференция ўтказилди. Бош сахифа

07 июня 2014

«Риск: Какой риск? Чей риск?» мавзуида халқаро конференция ўтказилди.

2014 йил 22-23 май кунлари Уппсала шаҳрида (Швеция) дори препаратларининг мониторинг маркази бўйича ЖССТ нинг дастури иштирокчилари – миллий марказ вакиллари иштирокида «Риск: Какой риск? Чей риск?» мавзуида халқаро конференция ўтказилди.

Ўзбекистон 2006 йилдан буён дори воситалари хавфсизлиги мониторинги бўйича ЖССТнинг халқаро дастурининг тўла ҳуқуқли аъзосидир. Бу Ўзбекистонда қайд этилган ҳар бир ДВ бўйича ножўя таъсирлари бўйича маълумотларни солиштириш учун ЖССТнинг маълумотлар базасидан маълумот олиш имконини беради. Ҳозирги кунда ЖССТнинг маълумотлар базасида дори воситаларининг ножўя таъсирлари ҳақида 9 млн дан ортиқ хабарлар мавжуд.

Конференциянинг ташкилотчиси – ЖССТнинг дори воситаларининг хавфсизлиги мониторинги халқаро маркази (Швеция, Уппсала).

Конференция ишида дори воситалари муомаласи, соғлиқни сақлаш соҳасидаги турли мамлакатларнинг назорат - регулятор органларининг 150 дан ортиқ мутахассислари ва ЖССТнинг халқаро ташкилотлари иштирок этишди.

Конференцияда Ўзбекистондан Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси Фармакология қўмитаси ҳодимлари иштирок этди.

Конференцияда қуйидаги масалалар кўрилди:

- хавф гуруҳидаги пациентлар;

- дори воситаларининг структур таҳлили;

- фойда ва хавфни индивидуал равишда баҳолаш;

- клиник шароитда соғлиқни сақлаш ҳодимлари ва пациентларнинг самарали муомаласи.

Соғлиқни сақлаш муассасаларида дори воситаларининг хавфсизлиги муаммоларини хал қилиш жараёнида, конференция иштирокчилари дори воситаларини мониторинги соҳасида фаол фаолият олиб борилишига қарамасдан, пациентларнинг ҳаёт сифатини аҳамиятли даражада пасайтирувчи, госпитализация муддати ва сонини оширувчи дори воситаларининг ножўя таъсирларига мутахасисислар томонидан етарли даражада эътибор берилмаслиги билан боғлиқ барча мамлакатларда бир хил муаммо мавжудлигини таъкидлашди. Шунингдек, турли мамлакатларда халқаро гармонизациялашган яъни уйғунлашган ягона талабнинг йўқлиги ва турли мамлакатларнинг фармаконадзор хизмати ва ЖССТ маркази ўртасида оператив алоқа йўқлиги муаммолари алоҳида таъкидланди.

Ген миқёсидаги даражасидаги тадқиқотлар персоналаштирилган тиббиётни ривожланишини рағбатлантириши, шунингдек алоҳида пациентларда дори воситаларининг ножўя реакцияларини ривожланишини аниқлаш ва олдиндан билиш, ҳамда хавфсиз фармакотерапия стратегиясини ишлаб чиқиш имконини беради. Бу ҳодисалар анъанавий фармаконадзор чегараларини кенгайтиради ва амалиётда янгича фикрлаш, шу жумладан этик, норматив томонларини кўриб чиқишни талаб этади.

Замонавий тиббиётда дори воситаларининг хавфсизлиги, фармаконадзор бўйича талабларни гармонизацияси муаммоларини кўриб чиқиб, конференция иштирокчилари қуйидагиларни таъкидлашди:

- ягона маълумотлар базасини яратиш орқали, дори воситаларининг хавфсизлиги бўйича глобал муаммоларни ечишда ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқиш;

- дори воситаларининг хавфсизлиги мониторинги бўйича ЖССТ, МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорликни кучайтириш.

Конференциянинг иш жараёнида турли мамлакатларда фармаконадзор юзасидан фаолиятининг ҳолати ҳақида давра суҳбати ўтказилди. Шу жумладан, Ўзбекистон Республикасида фармаконадзор гуруҳининг иши маъруза қилинди, хусусан Ўзбекистондаги даволаш-профилактика муассасаларининг шифокорлари томонидан 2012 йилда – 168 та, 2013 йилда – 326 та ва 2014 йилнинг 5 ойи давомида – 167 та спонтан маълумотлар келиб тушган. Бажарилган ишлар ижобий баҳоланди, ЖССТнинг дори воситаларининг хавфсизлиги мониторинги маркази томонидан маъқулланди ва ўзаро ҳамкорлик соҳалари белгиланди.

Фармаконадзор ёки конференция бўйича қизиқтирган маълумот учун мутахассислар Фармакология қўмитасига мурожаат қилишлари мумкин.

Тел. 242-65-76


Кўчириб олиш pdf |