Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4067-сон қарори ҳақида Бош сахифа

14 января 2019

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4067-сон қарори ҳақида

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI SOGʻLIQNI SAQLASH VAZIRINING

BUYRUGI


2019yil“10”01

№ 8

Toshkent sh.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги

ПҚ-4067-сон қарори ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4067-сон қарори ижросини таъминлаш, соғлиқни сақлаш тизимидаги устувор лойиҳаларни амалга ошириш учун йўналтирилган маблағлардан унумли фойдаланиш мақсадида буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4067-сон қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

мазкур қарор ижросини таъминлаш юзасидан тадбирлар режаси 1-иловага мувофиқ;

2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори доирасида соғлиқни сақлаш объектларида қурилиш, реконструкция ва капитал таъмирлаш ишларининг бажарилиши юзасидан мониторинг ўтказиш ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида вазир ва вазир ўринбосарларидан ташкил топган ишчи гуруҳ таркиби 2-иловага мувофиқ;

2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори доирасида соғлиқни сақлаш объектларида қурилиш-таъмирлаш ишларини мониторинг қилиш бўйича ишчи гуруҳининг бириктирилган ҳудудларга чиқиш жадвали 3-иловага мувофиқ;

2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори доирасида соғлиқни сақлаш объектларида қурилиш-таъмирлаш ишларини мониторинг қилиш бўйича ишчи гуруҳи аъзоларининг вазифалари 4-иловага мувофиқ;

2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори доирасида соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисобот бериш жадвали 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Бирлашган қурилишлар дирекцияси, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари раҳбарларига:

манзилли рўйхатни шакллантиришда технологик ускуналарни етказиб берувчи ва пудрат ташкилотлари билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилган тармоқ жадваллари, молиялаштириш манбаи ва ҳажми узвий боғлиқлигига алоҳида эътибор қаратсин;

2019 йил 25 февралгача қурилиш, реконструкция ва капитал таъмирлаш ишлари олиб бориладиган объектларнинг тармоқ жадвалларини ўрнатилган тартибда, тасдиқланган ҳолда вазирликнинг Қурилиш ва моддий-техник базани жиҳозлашни мувофиқлаштириш бошқармасига тақдим қилсин;

2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорига кирган соғлиқни сақлаш объектларида тармоқ жадвали асосида амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларини ажратилган лимитга нисбатан кутилаётган ўзлаштиришлар тўғрисида ҳар ойнинг 22-санасида, аниқ ўзлаштиришлар тўғрисида эса ҳар ойнинг 3-санасигача маълумотларни вазирликнинг Қурилиш ва моддий-техник базани жиҳозлашни мувофиқлаштириш бошқармасига тақдим этилиши таъминласин.

4. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Қурилиш ва моддий-техник базани жиҳозлашни мувофиқлаштириш бошқармаси (А.Норбеков), Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Бирлашган қурилишлар дирекцияси, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари раҳбарлари:

ушбу буйруқнинг 5-иловасига мувофиқ тасдиқланган режа-жадвал ижроси бўйича ишчи гуруҳи таркиби ва ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаларининг умумий масалалар бўйича ўринбосарлари иштирокида ҳар ойда йиғилиш ўтказилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор ижросини мазкур буйруқнинг 2-иловасига мувофиқ тасдиқланган тадбирлар режаси асосида амалга оширсин;

мазкур буйруқ ижросини таъминлаш, унда кўзда тутилган ишларнинг боришини назорат қилиш ва амалий ёрдам кўрсатиш учун жойларда мониторинг гуруҳларини ташкил этсин;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудларга ташрифи давомида дастурга қўшимча равишда киритиладиган объектлар бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини қисқа муддатда ишлаб чиқилишини таъминласин;

5. Инвестиция лойиҳалари ва мурувват ёрдамини мувофиқлаштириш бошқармаси (С. Мирзаҳмедов) лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари ва бюро раҳбарлари (Р. Ишанходжаев):

бир ҳафта муддатда 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори доирасида тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш учун ажратилган маблағларни ўзлаштириш мақсадида соғлиқни сақлаш тизимидаги тиббиёт муассасаларини тегишли асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигига таклиф киритилишини;

бир ҳафта муддатда лойиҳаларни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини;

мазкур қарорнинг 17 ва 18-иловаларига киритилган лойиҳалар бўйича лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини 2019 йилда ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.

6. Қурилиш ва моддий-техник базани жиҳозлашни мувофиқлаштириш бошқармаси (А.Норбеков) юқоридаги қарор билан тасдиқланган дастурдаги Соғлиқни сақлаш вазирлигига тегишли вазифалар ижро этилиши устидан мониторингини олиб борсин ва белгиланган вазифалар бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борсин.

7. “Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” ДУК (Д.Усмонов) мазкур буйруқ вазирликнинг веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.

8. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Б.М.Низомов зиммасига юклатилсин.

Вазир в.в.б.

Б. Юсупалиев



Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни cақлаш вазирлигнинг

2019 йил “10” январдаги 8 - сонли буйруғига 1-илова

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 декабрдаги ПҚ-4067-сон “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан тадбирлар

РЕЖАСИ

Амалга ошириладиган ишлар (тадбирлар)

Ижрочилар

Муддати

Назорат учун масъул

1

Мазкур қарор ижроси бўйича қабул қилинган буйруқни вазирликнинг веб-сайт тармоғига жойлаштириш ва ушбу қарорнинг мазмун моҳиятини тушунтириш ҳамда ижроси юзасидан семинарлар ташкил этиш чораларини кўриш.

А.Норбеков, Ф.Санаев, Д.Усмонов

доимий

Б.М.Низомов

2

2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурига киритилган йилдан-йилга ўтувчи объектларнинг манзилли рўйхатини шакллантириш, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирликларига тақдим қилиш. Манзилли рўйхатни шакллантиришда технологик ускуналарни етказиб берувчи ва пудрат ташкилотлари билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилган тармоқ жадваллари, молиялаштириш манбаи ва ҳажми узвий боғлиқлигига эътибор қаратилсин.

Вазирликнинг Бирлашган қурилишлар дирекцияси, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар ва Тошкент шахар соғлиқни сақлаш бошқармалари раҳбарлари

2019 йил

15 январ

Б.М.Низомов, А.Х.Норбеков

3

Қурилиш вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан бирга янгидан бошланадиган объектлар бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш чораларини кўриш.

Вазирликнинг Бирлашган қурилишлар дирекцияси, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар ва Тошкент шахар соғлиқни сақлаш бошқармалари раҳбарлари

2019 йил

25 январ

Б.М.Низомов, А.Х.Норбеков

4

2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори доирасида, қурилиш, реконструкция ва капитал таъмирлаш ишлари марказлашган маблағлар ҳисобидан амалга ошириладиган янгидан бошланадиган объектларнинг конкурс (тендер) савдолари ўтказилишини таъминлаш, конкурс (тендер) савдолари якуни бўйича ғолиб пудрат ташкилотлари билан шартномалар тузиш;

пудрат шартномаси тузилгандан кейин бир ҳафта муддатда маблағ ажратиш бўйича якуний манзилли рўйхатни келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва Молия вазирлигига тақдим этиш чораларини кўриш.

Вазирликнинг Бирлашган қурилишлар дирекцияси, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар ва Тошкент шахар соғлиқни сақлаш бошқармалари раҳбарлари

2018 йил

1 феврал

2018 йил

5 феврал

Б.М.Низомов, А.Х.Норбеков

5

Қурилиш ва реконструкция ишлари олиб бориладиган объектларнинг тармоқ жадвалларини ўрнатилган тартибда, тасдиқланган ҳолда вазирликнинг Қурилиш ва моддий-техник базани жиҳозлашни мувофиқлаштириш бошқармасига тақдим қилиш.

Вазирликнинг Бирлашган қурилишлар дирекцияси, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар ва Тошкент шахар соғлиқни сақлаш бошқармалари раҳбарлари

2018 йил

15 феврал

Б.М.Низомов, А.Х.Норбеков

6

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудларга ташрифи давомида дастурга қўшимча равишда киритиладиган объектлар бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини қисқа муддатда ишлаб чиқилиши таъминлаш.

Вазирликнинг Бирлашган қурилишлар дирекцияси, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар ва Тошкент шахар соғлиқни сақлаш бошқармалари раҳбарлари

доимий

Б.М.Низомов, А.Х.Норбеков

7

2019 йилда лойиҳаларни амалга ошириш бўйича тармоқ жадвалларини ишлаб чиқиб, лойиҳаларни амалга ошириш режаси бўйича олиб борилаётган ишларнинг бажарилиши ҳақида ҳар ойнинг 1-санасигача Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига тақдим этиш чораларини кўриш.

С. Мирзаҳмедов, Р.Ишанходжаев

2018 йил

15 январ

Б.М.Низомов, А.Х.Норбеков

8

Объектларда тармоқ жадвали асосида амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларини ажратилган лимитга нисбатан кутилаётган ўзлаштиришлар тўғрисида ҳар ойнинг 24-санасида, аниқ ўзлаштиришлар тўғрисида эса ҳар ойнинг 3-санасигача маълумотларни вазирликнинг Инвестиция дастурлари ва лойиҳаларини ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш бош бошқармасига етказилишини таъминлаш.

Вазирликнинг Бирлашган қурилишлар дирекцияси, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар ва Тошкент шахар соғлиқни сақлаш бошқармалари раҳбарлари

ҳар ойнинг

22 ва 3 санаси

Б.М.Низомов, А.Х.Норбеков

9

2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори ижроси ва дастурда белгиланган маблағларни ўзлаштириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаментига, Давлат статистика қўмитасига, Иқтисодиёт вазирлигига ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига маълумотлар тақдим этилишини таъминлаш.

А.Норбеков, С. Мирзаҳмедов

ҳар ойнинг

5 санаси

Б.М.Низомов

10

Лойиҳаларни амалга ошириш гурухлари ва бюро раҳбарлари билан биргаликда:

2019 йил 31 декабргача 2020 йилда лойиҳаларни амалга ошириш жадвалларини ишлаб чиқиб, лойиҳаларни амалга ошириш режаси бўйича олиб борилаётган ишларнинг бажарилиши хақида вазирликнинг Инвестиция лойиҳалари ва мурувват ёрдамини мувофиқлаштириш бошқармасига ахборот берилишини таъминлаш.

С. Мирзаҳмедов, Р. Ишанходжаев

ҳар ойнинг

1 санаси

Б.М.Низомов



Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни cақлаш вазирининг

2019 йил “10” январдаги 8- сонли буйруғига 2-илова

2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор доирасида қурилиш, реконструкция ва капитал таъмирлаш ишларининг бажарилиши юзасидан мониторинг ўтказиш ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида тузилган ишчи гуруҳ таркиби

2-ilova8.jpg



Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни cақлаш вазирининг

2019 йил 10 январдаги 8 - сонли буйруғига 3-илова

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2018 йил инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини мониторинг қилиш бўйича ҳудудларга бириктирилган ишчи гуруҳ таркиби

Ҳудудлар

И шчи гуруҳ таркиби

И шчи гуруҳининг ҳудудларга чиқиши

Ф . И . Ш.

Л а в о зими

Б е лгиланган ой ва саналар

1

Қорақалпоғистон

Республикаси

Хошимов

Шухрат Хуршидович

Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий

тиббиёт маркази бош шифокори

2019 йил 5 март санасидан 10 март санасига қадар

2019 йил 5 июн санасидан 15 июн санасига қадар

2019 йил 2 июл санасидан 7 июл санасига қадар

2019 йил 20 август санасидан 25 август санасига қадар

2019 йил 5 сентябр санасидан 10 сентябр санасига қадар

2019 йил 8 октябр санасидан 13 октябр санасига қадар

2019 йил 10 ноябр санасидан 15 ноябр санасига қадар

2019 йил 17 декабр санасидан 22 декабр санасига қадар

Мухтаров

Шухрат Турсунович

Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази директори

2

Андижон вилояти

Курбанов

Равшан Давлетович

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий- амалий тиббиёт маркази директори

Юсупов Азамат Фархадович

Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази директори

3

Бухоро вилояти

Собиров

Улуғбек Юсупханович

Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази директори

Парпиева

Наргиза Нусратовна

Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази директори

4

Жиззах вилояти

Алимов Анвар Валиевич

Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий- амалий тиббиёт маркази директори

Аляви Бахромхон Анисхонович

Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази

5

Қашқадарё вилояти

Мақсудова Дилноза

Саидкамоловна

Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази директори

Ахмедова

Дилором Ильхамовна

Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази директори

6

Навоий вилояти

Салиев Муратжон

Мухаммадиевич

Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази директори

Кариев Гайрат

Маратович

Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий- амалий тиббиёт маркази директори

7

Наманган вилояти

Тиллашайхов Мирзағолиб

Нигматович

Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази директори

Махкамов Козим Эргашевич

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази директори

8

Сурхондарё вилояти

Каримов Абдуфарруҳ

Абдусаттарович

Республика ихтисослаштирилган неврология ва инсульт илмий-амалий тиббиёт маркази директори

Даминов Ботир

Турғунпўлатович

Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази директори

9

Самарқанд вилояти

Саидов Аълонур Бахтинурович

Республика қон қуйиш маркази директори

Любчич Аделина Семёновна

Республика перинатал маркази директори

10

Сирдарё вилояти

Разикова Илмира Сагдуллаевна

Республика ихтисослаштирилган аллергология маркази директори

Юлдошев Қаҳрамон Холдарович

Республика ОИТСга қарши кураш маркази директори

11

Тошкент вилояти

Шарипова Мадина Каримовна

Республика Она ва бола скрининг маркази директори

Алматов Бахром Ибрагимович

Республика давлат санитария-эпидемиология назорати маркази директори

12

Фарғона вилояти

Зуфарова Шахноза

Алимджановна

Республика репродуктив саломатлик маркази директори

Абдусаматов Бобур Зокирович

Республика болалар эндоскопия ва кам инвазивли хирургия маркази директори в.в.б.

13

Хоразм вилояти

Қодиров Ифтихор

Муроджонович

Республика болалар ортопедия маркази директори

Исроилов Ражаббой Исроилович

Республика патанотомия маркази директори

14

Тошкент шаҳар

Тилавов Самариддин Уралович

Республика руҳий касалликлар клиник шифохонаси бош шифокори

Нурматова Шоира Октябровна

Республика болалар руҳий-асаб касалликлари шифохонаси бош шифокори



Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни cақлаш вазирининг 2019 йил 10 январдаги 8 - сонли буйруғига 4-илова


Топшириқларнинг ижроси ва моҳиятини тушунтириш ҳамда олиб борилаётган ишларни мониторинг қилиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби аъзоларининг вазифалари


1. Давлат ривожлантириш дастурига киритилган объектларда олиб борилаётган қурилиш ишларини назорат қилиш.

2. Қурилиш ва реконструкция ишларини олиб боришда оптимизация ва реструктуризация ишларига берилаётган эътиборни таҳлил қилиш.

3. Буйруқнинг 3-иловаси бўйича тасдиқланган график асосида ўзларига бириктирилган ҳудудларда олиб борилаётган қурилиш ишларини бориши тўғрисида ўтказиладиган йиғилишларда қатнашиш.

4. Давлат ривожлантириш дастурига киритилган объектларнинг тендер савдолари ўтказилиши юзасидан назорат олиб бориш.

5. Пудрат ташкилотлари билан тузилган шартнома бўйича тармоқ жадвалларини тузиш ва уни тасдиқлаш бўйича назорат олиб бориш.

6. Ҳар ойда 1 марта Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруғи асосида объектларда олиб борилаётган қурилиш ишларини жойига чиқиб ўрганиш ва таҳлил қилиш. Таҳлил натижаси тўғрисида ҳисоботларнинг электрон ва қоғоз шаклини тайёрлаб, таркибий тузилма бўйича масъул шахсга (Вазир ўринбосари ва бошқарма бошлиғига) ҳамда Инвестиция дастурлари ва лойиҳаларини ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш бош бошқармасига тақдим қилиш.

7. Ҳар ойнинг 3-санасигача объектларда бажарилган ишлар ҳажми юзасидан аниқ ўзлаштиришлар тўғрисидаги маълумотларни Қурилиш ва моддий-техник базани жиҳозлашни мувофиқлаштириш бошқармасига тақдим қилиш. Маълумотлар вилоят Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси ва Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан тасдиқланиши шарт.

8. Қурилиш ва реконструкция ишларини олиб боришда оптимизация ва реструктуризация ишларига берилаётган эътиборни таҳлил қилиш.

9. Буйруқнинг 3-иловаси бўйича тасдиқланган график асосида ўзларига бириктирилган худудларда олиб борилаётган қурилиш ишларини бориши тўғрисида ўтказиладиган йиғилишларда ҳисобот бериш.

10. Ҳар 2 ойда 1 марта Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруғи асосида объектларда олиб борилаётган қурилиш ишларини жойига чиқиб ўрганиш ва таҳлил қилиш. Таҳлил натижаси тўғрисида ҳисоботларнинг электрон ва қоғоз шаклини тайёрлаб, таркибий тузилма бўйича масъул шахсга (Вазир ўринбосари ва бошқарма бошлиғига) ҳамда Қурилиш ва моддий-техник базани жиҳозлашни мувофиқлаштириш бошқармасига тақдим қилиш.

11. Объектларда олиб борилаётган қурилиш ва реконструкция ишларида тармоқ жадвалларига риоя қилинишини назорат қилиш.

12. Қурилиш ва реконструкция ишларида санитария меъёр ва қоидалари асосида амалга оширилаётганлигини назорат қилиш.

13. Қурилиш ишларидаги сифат ва қурилиш материаллари сифатини назорат қилиш.

14 Ҳар ойнинг 22 санасигача объектларда бажарилиши кутилаётган ишлар ҳажми юзасидан кутилаётган ўзлаштиришлар тўғрисидаги маълумотларни Инвестиция дастурлари ва лойиҳаларини ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш бош бошқармасига тақдим қилиш. Маълумотлар ва Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан тасдиқланиши шарт.

15. Буйруқнинг 3-иловаси бўйича тасдиқланган график асосида ўзларига бириктирилган ҳудудларда олиб борилаётган қурилиш ишларини бориши тўғрисида ўтказиладиган йиғилишларда ҳисобот бериш.



Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни cақлаш вазирлигининг 2019 йил 10 январдаги 8- сонли буйруғига 5-илова

2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори доирасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармалари томонидан вазирликга ҳисобот бериш жадвали

Вилоятлар

2019 йилда ҳисоботлар санаси

Қорақалпоғистон Республикаси

15.03

22.06

21.09

15.12

Андижон вилояти

24.03

29.06

28.09

17.12

Бухоро вилояти

31.03

24.05

06.10

18.12

Жиззах вилояти

07.04

02.07

12.10

19.12

Кашкадарё вилояти

14.04

09.07

19.10

20.12

Навоий вилояти

21.04

16.07

26.10

21.12

Наманган вилояти

28.04

23.07

03.11

22.12

Самарқанд вилояти

05.05

31.07

10.11

24.12

Сурхондарё вилояти

12.05

06.08

17.11

24.12

Сирдарё вилояти

19.05

13.08

24.11

25.12

Фарғона вилояти

26.05

20.08

30.11

25.12

Хоразм вилояти

31.05

28.08

03.12

25.12

Тошкент вилояти

08.06

08.09

10.12

26.12

Тошкент шаҳар

15.06

14.09

10.12

26.12

Кўчириб олиш: коллегияга Норбеков 10.01.19й


Ҳужжат тури:  Буйруқ
Ҳужжат рақами:  8
Қабул қилиниш санаси:  10.01.2019
Кўчириб олиш pdf |