X
Логин
Пароль

Оддий куриниш

Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар
Патронаж ойлигини ўтказиш тўғрисида

Бош сахифа

27 ноября 2018

Патронаж ойлигини ўтказиш тўғрисида

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI SOGʻLIQNI SAQLASH VAZIRINING

BUYRUGI


2018yil“26”11

№ 621

Toshkent sh.

Патронаж ойлигини ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президента Ш.М.Мирзиёев раислигида 2018 йил 9 ноябрь куни ўтказилган селектор йиғилишида қўйилган вазифалар ижросини таъминлаш ва аҳоли орасида профилактик йўналишда ўтказилаётган тадбирлар кўламини кенгайтириш ва сифатини ошириш, патронаж ишларини янада такомиллаштириш мақсадида буюраман:

1. 2018 йилнинг 26 ноябридан 29 декабрига қадар республикамиз даволаш-профилактика муассасаларида "Патронаж ойлиги" эълон қилинсин.

2. Қуйидагилар:

"Патронаж ойлиги" ни ўтказиш тартиби юзасидан йўриқнома 1 -иловага;

"Патронаж ойлиги"ни ўтказиш натижалари бўйича маълумотномалар шакллари 2-иловага;

"Патронаж ойлиги" мониторинга бўйича Республика штаби таркиби 3-иловага;

Ҳудудий ва туман/шаҳар штабларининг намунавий таркиби 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари, ҳудудий ДСЭНМ раҳбарларига:

республика бўйлаб барча даволаш-профилактика ёрдами муассасаларида "Патронаж ойлиги"ни йўриқномага мувофиқ ташкиллаштириш;

мазкур тадбирни ўтказишдан аввал унинг аҳамияти ва мазмун- моҳиятини ҳар бир тиббий ходим эътиборига етказиш;

аҳоли орасида профилактик йўналишдаги тадбирларни янада такомиллаштириш масалалари юзасидан маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари, Хотин-қизлар қўмитаси, "Нуроний" жамғармаси, "Камолот" ЁИҲ, ИИБ ходимлари, таълим тизими ва бошқа нодавлат-нотижорат ташкилотлари вакиллари билан ҳамкорликда "Саломатлик мактаблари" фаолиятини жонлантириш ва интерактив услубдаги суҳбатларни ташкил этиш;

амалга оширилган ишлар юзасидан кунлик маълумотларни эртанги кун соат 12.00 га қадар ва якуний ойлик маълумотларни 2018 йил 28 декабрга қадар вазирликнинг "Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш Марказий штабининг

ssv.markaziy.shtab@minzdrav.uz электрон манзилига тақдим этиш вазифалари юклатилсин.

4. Республика илмий-амалий тиббиёт марказлари, илмий-текшириш институтлари, республика клиникалари ва марказлари, республика тиббиёт олийгоҳлари раҳбарларига:

тасдиқланган тартибга мувофик "Патронаж ойлиги"нинг селектив патронаж даврида республика ҳудудларига мутахассисларнинг фаол иштирокини таъминлаш;

тиббиёт олийгоҳлари ва тиббиёт коллежларининг битирувчи босқич талабалари "Патронаж ойлиги"да фаол иштирок этиш учун яшаш жойлари бўйича тақсимлаш ва ҳар бир ҳудудга масъул ходимлардан иборат кураторлар бириктириш вазифалари юклатилсин.

5. Вазирликнинг Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармаси бошлиги Ф.Шариповга:

мазкур ойликни ташкиллаштириш, сифатли ўтказиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармаларига амалий-услубий ёрдам кўрсатилишини;

ойлик натижалари бўйича вазирликнинг селектор йигилишига маълумот тайёрлаш вазифалари юклатилсин.

6. Вазирликнинг Ахборот хизмати (Ф.Санаев), "Узбекистонда соглиқни сақлаш" газетаси (И.Соатова), "Ўзмединфо" маркази (Д.Усмонов) тадбир доирасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумотларнинг Соглиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайтида ва оммавий-ахборот воситалари орқали кенг ёритиб борилишини таъминласин.

7. Мазкур буйруқ чиқарилиши муносабати билан Соглиқни сақлаш вазирининг 2016 йил 22 февралдаги "Патронаж ойлигини ўтказиш тўгрисида"ги 86-сонли буйруги ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

8. Мазкур буйрук ижросининг назорати вазир ўринбосари Э.Баситханова зиммасига юклатилади.

Вазир

А.Шадманов



Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2018 йил "26" ноябрдаги

621 - сонли буйруғига 1-илова

Республикада "Патронаж ойлиги"ни ўтказиш тартиби юзасидан

йўриқнома

Мазкур йўриқнома Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги муассасаларда профилактик тадбирларни янада такомиллаштириш мақсадида ўтказиладиган "Патронаж ойлиги"ни ўтказиш тартибини белгилайди.

I. Умумий қоидалар

"Патронаж ойлиги" республика бўйлаб барча даволаш-профилактика муассасаларида ўтказилади. Асосий мақсад аҳолига кўрсатилаётган профилактик тадбирларни янада такомиллаштиришга қаратилган бўлиб, мазкур ойлик давомида фертил ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар, болалар билан биргаликда ўзгалар парваришига муҳтож бўлган шахслар, ёлғизлар, ногиронлар, сурункали касаллиги бор, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган беморлар ҳолидан хабар олиш ва керакли ҳажмда тиббий-санитария ёрдами кўрсатишни таъминлашни назарда тутилади.

Патронаж ойлигида Республика тиббиёт олийгоҳлари ва уларнинг клиникалари, Республика ихтисослаштирилган ИАТМ, республика даражасидаги марказлар, илмий-текшириш институтлари, ДСЭНМ, республика клиникалари, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаларига қарашли барча тиббиёт муассасалари иштирокида ўтказилади.

II. Патронаж ойлигини ўтказиш алгоритми

"Патронаж ойлиги" қуйидаги босқичларда амалга оширилади ва кўрсатилган тадбирларни ўз ичига олади.

Биринчи босқич ( 28 ноябрь-1 декабрь) ялпи тиббий хатлов босқичини ўтказиш учун бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларига бириктирилган хонадонлар участкалар кесимида туман кўп тармоқли марказий поликлиникалари, шаҳар ва қишлоқ оилавий поликлиникалари, қишлоқ врачлик пунктларининг шифокор ва ўрта тиббий ходимларига бўлиб берилади.

Ҳар бир тиббий ходимга аниқ инвентаризация ўтказиладиган ҳудуд кўрсатиб берилади. Жалб қилинган ходимлардан маълумотларни тўплаш, умумлаштириш мазкур ҳудуддаги муассаса раҳбарига юклатилади.

Ялпи хатлов натижалари патронаж ҳамширалари томонидан "Оила паспорти"га қайд қилинади. Натижалар юзасидан ҳисоботлар эса белгиланган тартибда туман/шаҳар ва худудий штабларга такдим қилинади.

Патронаж даврида хонадонларга қатновларни амалга ошириш билан бир қаторда мазкур хонадонларнинг тиббий-ижтимоий ҳолатини ўрганиш, аҳоли саломатлигида ҳамда касалликни юзага келтириш мумкин бўлган омиллар, мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларни ечимини топиш ва бартараф қилиш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғинларига ахборот киритиш ва тегишли чораларни белгилаш вазифалари амалга оширилади.

Ялпи хатлов натижалари бўйича аниқланган соғлом контингент билан бириктирилган масъул тиббий ходимлар томонидан ноинфекцион касалликлар профилактикаси ва уларни келтириб чиқарувчи омилларни аниқлаш тадбирлари ташкиллаштирилади ва соғлом турмуш тарзи тамойиллари бўйича тизимли равишда интерактив суҳбатлар ташкил қилинади.

Мақсадлн патронажга муҳтож контингент - бириктирилган умумий амалиёт шифокори ва патронаж ҳамширалари томонидан тизимли равишда патронаж ишлари олиб борилади.

Мураккаб, оғир ва ноаниқ беморлар - бириктирилган мутахассислар томонидан "Патронаж ойлиги" нинг 2-босқичидан ўтиши учун тайёрланди.

Иккинчи босқич-Мақсадли патронаж даврида (5-12 декабрь) қуйидаги ишлар ташкил қилинади:

Кўп тармоқли марказий поликлиникалар, қишлоқ ва шаҳар оилавий поликлиникалари, қишлоқ врачлик пунктларининг, умумий амалиёт шифокорлари, барча ўрта тиббий ходимлари, жумладан патронаж ҳамширалари ҳамда туман/шаҳар марказий шифохонаси, диспансерлар, кўп тармоқли марказий поликлиникалар ва бошқа тиббиёт муассасаларининг ўрта тиббий ходимларига мақсадли патронаж билан қармраб олиниши зарур бўлган контингент тақисимлаб берилади ва 5-12 декабрь кунлари ушбу контингентни уйига бориб ҳар бирини ҳолидан хабар олиш, касалликлар профилактикаси ва соглом турмуш тарзини таргиб қилиш бўйича тадбирлар кенг миқёсда амалга оширилади.

Шу билан бирга, вилоят муассасалари ва марказлари, туман/шаҳар марказий шифохонаси, диспансерлар, кўп тармоқли марказий поликлиникалар тор соҳа мутахассислари томонидан "Патронаж ойлиги"нинг биринчи босқичида аниқланган мураккаб, огир ва ноаниқ беморлар ҳамда сурункали касалликлар билан диспансер назоратида турган беморлар бемор ҳолатидан келиб чиқиб, амбулатор-поликлиника муассасаларида ёки беморларнинг уйларида текширув ва кўриклари амалга оширилади.

Мазкур босқичда йўналиш бўйича тор соҳа мутахассислари томонидан амбулатор-поликлиника муассаларидаги кўриклар билан бир қаторда аниқланган беморлар туман, вилоят ва республика даражасида текшириш, даволаш ва реабилитацияси учун танлаб олинади.

Шунингдек, кенг омма, маҳаллаларда, ўқув муассасалари ва корхоналарда касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзи асослари юзасидан тадбирлар ташкиллаштирилиб, маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари, Хотин қизлар қўмитаси, "Нуроний" жамғармаси, "Камолот" ЁИҲ, ИИБ ходимлари, таълим тизими ва бошқа нодавлат ташкилот вакиллари ҳам таклиф этилади.

"Патронаж ойлиги"ни ташкиллаштириш, амалга оширилаётган ишларни назорат қилиш вазирликнинг "Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш Марказий штаби"га, ҳудудларда ойликни ташкиллаштириш, мониторингини олиб бориш, даволаш- профилактика ёрдами муассасаларига амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармаларининг ҳудудий штабларига юклатилади.

Амалга оширилаётган ишлар штаб йиғилишларида тизимли равишда таҳлил қилиб борилади.

Учинчи босқич - Селектив патронаж даврида (17-22 декабрь) мазкур тадбирларга Республика муассасалари, марказлар, ДСЭНМ, репродуктив, скрининг ва перенатал марказлари қўшилади. Мазкур босқичда туман ва вилоят даражасида текшириш ва даолашнинг имкони бўлмаган ва республиканинг юқори малакали ва ихтисослаштирилган соҳалар бўзйича еткачи мутахассислари томонидан худудларда тиббий кўриклардан ўтказилиши, жойларда жарроҳлик амалиётларини бажарилиши режалари тузилади.

Худудларда йўналиш бўйича бош мутахассислар ўз йўналишлари бўйича республика даражасида кўрилиши керак бўлган контингентни тайёрлаш, тегишли лаборатор ва инструментал текширувлардан ўтказиш учун масъул деб белгиланади.

"Патронаж ойлиги"нинг барча босқичларида ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оила аъзолари, ногирон ва ўзгалар парвариша мутож, ёлғиз қарияларни тиббий ҳолатидан келиб чиқиб, реабилитация мосламалари - аравача, қўлтиқ таёқ, махсус оёқ кийим, тиш протезлари ва бошқалар билан таъминлаш ҳамда сиҳатгоҳларда соғломлаштириш ишлари амалга оширилади.

III. Амалга оширилган ишларни қайд қилиш

ва умумлаштириш

"Патронаж ойлиги" давомида амалга оширилган ишлар белгиланган тартибда тиббий ҳисоб ҳужжатлари-"Оила паспорти", "Ҳудуд паспорта", "Шифокорнинг амбулатор қабул журнали", "Ҳамшира кундалик фаолият журнали", беморларнинг амбулатор карталари ва бошқа ҳужжатларга ўрнатилган тартибга мувофиқ қайд қилиб борилади.

Ўтказилган тиббий кўриклар натижасида беморнинг ҳаётида биринчи марта аниқланган касалликлар учун статистик талонлар расмийлаштирилади ва ўрнатилган тартибда динамик кузатувларни ўтказиш учун диспансер назоратига олинади.

Шу билан бирга, амалга оширилган ишлар натижалари, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари - туман (шаҳар) марказий кўп тармоқли ва оилавий поликлиникалар, қишлоқ врачлик пунктлари раҳбарлари маҳалла фуқаролар йигини мажлисларида, туман/шаҳар тиббиёт бирлашмалари бошлиқлари туман/ шаҳар хокимлигида "Маҳалла" фонди ва туман/шаҳар халқ депутатлари кенгаши ҳамда Қорақалпогистон Республикаси Соглиқни сақлаш вазири Вазирлар Кенгашида, Тошкент шаҳар Соглиқни сақлаш Бош бошқармаси бошлиги ва вилоят соглиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари Халқ депутатлари шаҳар ва вилоят кенгашлари ҳамда тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари иштирокида таҳлил ўтказишлари лозим.

Ўтказилган кенгайтирилган йигилишлар баённомаси тузилиб, аниқланган муаммоларни ечими юзасидан тегишли чоралар белгиланади.

Тиббий ходимларнинг жамоатчилик, давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорликда амалга оширган ибратли ишлари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилиши зарур.


ЎзбекистонРеспубликаси Соғлиқни сақлаш вазирининг

2018 йил ноябрдаги 621-сонли буйруғига 2-илова

Жадвал №1. Ялпи тиббий хатлов натижалари ҳисобот жадвали

УАШ участкалари

Жами хатлов билан қамраб олинганлар сони (Рўйхат илова қилинади)

I

Соғломлар сони (Рўйхат илова қилинади)

II

Мақсадли патронаж контингента (Рўйхат илова қилинади)

III

Мураккаб, оғир ва ноаниқ беморлар (Рўйхат илова қилинади)

1.

2.

3.

4.

5.

6.


Жадвал №2. Аҳолини патронаж хизмати билан қамраб олиш бўйича хисобот жадвали

Аҳолини тизимли ва мақсадли патронаж билан қамраб олиш бўйича асосий йўналишлар

Контин­гент сони

Жами қамраб олинганлар сони

Аниқланган муаммолар ва камчиликлар

Муаммоларнинг ҳал қилиниш йўли

1.

Парваришга муҳтож бўлган ёлғиз қария, ногирон ва ўзга парваришига муҳтож шахслар патронажи (ойига 1 марта)

2.

Ёш оилалар патронажи (йилига 2 марта)

3.

1 ёшгача болалар патронажи (ойига 1 марта)

4.

Ногирон болалар патронажи (ойига 1 марта)

5.

Ҳомиладорлар патронажи (ҳар ойда! марта)

6.

Янги туққан аёллар патронажи (туғруқдан сўнг 42 кун давомида 3 марта)

7.

Тиббий-санитария ёрдами, уй хўжаликлари патронажи ва соглом турмуш тарзи бўйича суҳбат



Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг

2018 йил 26 ноябрдаги 621-сонли буйругига 3 -илова

Жадвал №3. Сурункали касалликка чалинган беморларнинг тиббий кўрик хисобот жадвали



ЎзбекистонРеспубликаси Соғлиқни сақлаш вазирининг

2018 йил ноябрдаги 621-сонли буйруғига 3-илова

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг "Аҳолини патронаж хизмати ва профилактик кўриклар билан қамраб олиш" Республика штаби тузилмаси ва таркиби


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2018 йил 26 ноябрдаги 621-сонли буйруғига 4-илова

"Аҳолини патронаж хизмати ва профилактик кўриклар билан қамраб олиш" ҳудудий штабининг намунавий таркиби*

1. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари-штаб раиси

2. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқларининг оналик ва болалик масалалари бўйича ўринбосарлари-штаб раиси ўринбосари

Аъзолар:

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармаларининг:

• амбулатор- поликлиника хизмати бўйича бош мутахассиси;

• оналик ва болалик масалалари бўйича бош мутахассиси;

• бош хамшираси;

• барча мутахассисликлар бўйича бош мутахассислар (8-10 нафар).

"Аҳолини патронаж хизмати ва профилактик кўриклар билан қамраб олиш" туман/шаҳар штабининг намунавий таркиби*

1. Туман/шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи-штаб бошлиғи

2. Туман/шаҳар тиббиёт бирлашмасининг бошлиғининг оналик ва болалик масалари бўйича ўринбосари-штаб раиси ўринбосари

Аъзолар:

• Кўп тармоқли марказий поликлиника мудири

• Туман марказий шифохонасининг туғруқхона бўлими мудири

• Туман марказий шифохонасининг болалар бўлими мудири

• Туман/шаҳар ташкилий-методик бўлим бошлиғи

• Туман/шаҳар бош ҳамшираси


Ҳужжат тури:  Буйруқ
Ҳужжат рақами:  621
Қабул қилиниш санаси:  26.11.2018
Кўчириб олиш pdf |