Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Соғлиқни сақлаш муассасаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш тўғрисида Бош сахифа

20 июля 2018

Соғлиқни сақлаш муассасаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш тўғрисида

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI SOGʻLIQNI SAQLASH VAZIRINING

BUYRUGI


2018yil“18”07

№ 466

Toshkent sh.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июлдаги ПҚ-3849 сонли “2018/2019 йиллар куз-қиш даврида республика ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларини барқарор ишлашига комплекс тайёргарлигини таъминлаш чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда Соғлиқни сақлаш тизимидаги муассасаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш мавсумига пухта тайёрлаш, ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари заҳирасини яратишни белгиланган муддатларда якунлаш мақсадида буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июлдаги ПҚ-3849-сонли “2018/2019 йиллар куз-қиш даврида республика ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларини барқарор ишлашига комплекс тайёргарлигини таъминлаш чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

Соғлиқни сақлаш тизимидаги муассасаларни куз-қиш мавсумида барқарор ишлашга тайёрлаш, санитария ҳолатини таъминлаш ва ободонлаштириш ишларини ташкил этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ишчи гуруҳи таркиби
1-иловага;

жойларда олиб борилаётган тадбирларни доимий назорат қилиб бориш мақсадида вазирлик қошида ҳудудларга бириктирилган доимий ишчи гуруҳ таркиби 2-иловага;

хатлов натижасида аниқланган мавсумга тайёргарлик борасида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар режаси 3-иловага асосан тасдиқлансин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқармалари, тизимдаги олий, ўрта-махсус билим юртлари ва республика тасарруфидаги барча тиббиёт муассасалари раҳбарларига:

жорий йилнинг 20 июлига қадар ҳудудларда жойлашган ҳар бир тиббий муассаса объектларини мукаммал ва жорий таъмирлаш, асосий турдаги ёқилғи ва энергетик ресурсларини, айниқса кўмир ва кўмир брикети ёқилғиси билан узлуксиз таъминлаш масалаларини таҳлил қилиш ва натижаси бўйича ижро муддатлари, масъуллар ҳамда молиявий манбалари аниқ кўрсатилган янги тизимли йўл ҳариталарини ишлаб чиқиш ва идоравий буйруқ билан тасдиқлаш ;

мавсумга тайёргарлик борасида олиб борилаётган ишларни ташкиллаштириш ва амалда бажарилишини назорат қилиш мақсадида ҳар бир ташкилотда муассаса раҳбари бошчилигида ишчи гуруҳини тузиш;

2018/2019 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш жараёнида тизимдаги бирор бир муассаса эътибордан четда қолмаслиги, ҳар бир муассасада мавсумни беталофат ўтказиш бўйича мавсумга тайёргарлик ишларини амалга оширилишини таъминлаш;

жорий йилнинг 30 июлигача ўтган иситиш мавсуми давомида табиий газ танқислиги кузатилган ҳудудлардаги шаҳар ва туманлар рўйҳатини тузиб, вазирликнинг Комплекс фойдаланиш бўлимига тақдим этиш;

жорий йилнинг 1 августигача табиий газ танқислиги кузатилаётган ҳудудлардаги муассасаларнинг иситиш қозонларини кўмир ёқилғисида ишлашга мослаштириш ёки янгисига алмаштириш юзасидан муассасалар кесимидаги мазилли рўйҳатини ҳамда қозонларни алмаштириш бўйича ойма-ой жадвалларни ишлаб чиқиш, уларни қўшимча кўмир ёқилғиси билан таъминлашни ҳисобга олган ҳолда ўрнатилган тартибда Соғлиқни сақлаш вазирлигига киритиш;

жорий йилнинг 1 августигача “Миллий энергия компанияси” билан биргаликда техник буюртма асосда табиий газда ишлайдиган қозонларни кўмирда ишлайдиган қозонларга алмаштириш лойиҳа хужжатларини тайёрлаш ва
1 октябригача ўрнатилишини таъминлаш;

жорий йилнинг 1 августига қадар барча муассасаларнинг иссиқлик тармоқларида ювиш-чайиш ишларини амалга ошириш ҳамда бу борадаги далолатномаларни белгиланган тартибда расмийлаштириш ишларини амалга ошириш;

ҳудудий ҳокимликлар, молия ва иқтисодиёт бошқармалари билан биргаликда жорий йилнинг 10 августига қадар 2018/2019 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик даврида даволаш-профиактика муассасаларининг бино ва иншоотларини, муҳандислик коммуникацияларини таъмирлаш, асосий қурилиш материаллари (рубероид, битум, шифер, ойна ва ҳ.к.)ларни харид қилишда, мавжуд иситиш қозонларини кўмир ёқилғисида ишлайдиган иситиш қозонларига мослаштириш ёки янгисига алмаштириш учун зарур маблағларни аниқ
ҳисоб-китоблар асосда ажратиш масалаларини ҳал этишда Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни талабларидан чиқмаган ҳолда амалга ошириш;

куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишларини амалга ошириш учун режалаштирилган маблағларни муассасаларнинг ҳаражатлар сметасига жорий йилнинг 3-чорагида якунлашни чораларини кўриш;

иситиш мавсуми давомида ёнғин хавфини олдини олиш ва меҳнатни мухофаза қилиш масалаларига эътиборни кучайтириш ва бу борада тегишли режа тадбирлар ишлаб чиқиб, амалда бажарилишини таъминлаш;

мавсумга тайёргарлик борасида белгилаб олинган тадбирларни бажарилиши ҳақидаги маълумотни ҳар ўн беш кунда вазирликнинг марказий комиссиясига тақдим этилишини таъминлаш вазифаси юклатилсин.

4. Бино ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашни мувофиқлвштириш назорати бошқармаси (А.Норбеков), Комплкес фойдаланиш бўлими (И.Набиев), ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари билан биргаликда, ўтказилган хатлов натижаларига асосланиб, 2019 йил “Обод қилшоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига киритиладиган муассасалар рўйҳатини шакллантирсин.

5. Манзилли дастурга киритилган тиббиёт муассасаларидаги иситиш қозонларини белгиланган муддатларда кўмир ёқилғисига ўтказиш ишлари бажарилишини таъминлаш муассасаларнинг биринчи раҳбарлари шахсан жавобгар эканликлари белгилаб қўйилсин.

6. Вазирликнинг СЭНББ бошлиғи Д.С.Мирзабоевга тизимдаги даволаш-профилактика муассасалари ҳудудларининг санитария ҳолатини талаб даражасига келтириш ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича тадбирлар ижросини доимий назоратга олсин.

7. Вазирликнинг Комплекс фойдаланиш бўлими (И.Набиев) куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш борасида жойларда амалга оширилаётган тадбирларни ўз назоратига олиб, тегишли маълумотларни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ишчи комиссиясига доимий равишда тақдим этиб борсин.

8. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари
Г. Урманова зиммасига юклатилсин.

Вазир А. Шадманов

Соғлиқни сақлаш вазирининг 2018 йил «____» июлдаги

_____ - сонли буйруғига 1-илова

Тиббиёт муассасаларини куз-қиш мавсумида барқарор ишлашга тайёрлаш, санитария ҳолатини таъминлаш ва ободонлаштириш ишларини ташкил этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ишчи гуруҳи таркиби

Ф.И.О.

Лавозими

1.

А. Қ. Шадманов

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, ишчи гуруҳ раҳбари

2.

Б. Қ. Юсупалиев

Вазирнинг биринчи ўринбосари

3.

С. С. Сайдалиев

Вазир ўринбосари, Республика бош давлат санитария врачи

4.

Г. В. Урманова

Вазир ўринбосари

5.

А. Х. Норбеков

Б ва ИКР ва КТМНБ бошлиғи

6.

Д. С. Мирзабаев

СЭНББ бошлиғи

7.

Б. Т. Эргашев

ИМИАББ бошлиғи

8.

И. И. Набиев

КФБ бошлиғи

КИРИТИЛДИ:

КФБ бошлиғи И.Набиев

КЕЛИШИЛДИ:

Вазирнинг биринчи ўринбосари Б. Юсупалиев

Вазир ўринбосари С. Сайдалиев

Вазир ўринбосари Г. Урманова

Б ва ИКР ва КТМНБ бошлиғи А. Норбеков

СЭНББ бошлиғи Д. Мирзабаев

ИМИАББ бошлиғи Б. Эргашев

Юридик хизмат бошлиғи Р. Махаммадиев

Назорат инспекцияси бошлиғи Х. Таджиев

илова группа- Кўчириб олиш

3 - ilova - Кўчириб олиш


Ҳужжат тури:  Буйруқ
Ҳужжат рақами:  466
Қабул қилиниш санаси:  18.07.2018
Кўчириб олиш pdf |