Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Одам иммунитети танқислиги вируси инфекцияси бўйича миллий клиник протоколларни амалиётга тадбиқ этиш туғрисида Бош сахифа

13 июля 2018

Одам иммунитети танқислиги вируси инфекцияси бўйича миллий клиник протоколларни амалиётга тадбиқ этиш туғрисида

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI SOGʻLIQNI SAQLASH VAZIRINING

BUYRUGI


2018yil“30”04

№ 277

Toshkent sh.

Одам иммунитети танқислиги вируси инфекцияси бўйича миллий клиник протоколларни амалиётга тадбиқ этиш туғрисида

Одам иммунитети танқислиги вируси (кейинги ўринларда ОИВ деб юритилади) келтириб чиқарган инфекцияли беморларни даволаш, уларни парвариш қилиш, қўллаб-қувватлаш ва профилактик тадбирларни олиб бориш учун норматив ҳужжатларни такомиллаштириш мақсадида буюраман:

1. Қуйидагилар:

ОИВ инфекцияли беморларнинг диспансер назорати бўйича миллий клиник протокол 1 -иловага мувофиқ;

ОИВ инфекцияси профилактикаси ва беморларни даволаш мақсадида ретровирусга қарши препаратларни кўллаш бўйича жамланган миллий клиник протокол 2-иловага мувофиқ;

ретровирусга қарши препаратлар ва диагностикумларни тавсия этишни бошқариш бўйича стандарт операцион муолажалар бўйича миллий клиник протокол 3-иловага мувофиқ;

сил ва ОИВ инфекцияси: ко - инфекцияли шахсларни олиб бориш тактикаси бўйича миллий клиник протокол 4-иловага мувофиқ;

ОИВ инфекцияли беморлардаги ёндош оппортунистик касалликларни даволаш стандартлари бўйича миллий клиник протокол 5-иловага мувофиқ;

ОИВ инфекцияли шахсларга паллиатив ёрдам кўрсатиш бўйича миллий клиник протокол 6- иловага мувофиқ;

ОИВ инфекциясини олдини олиш мақсадида ретровирусга қарши препаратларни қўллаш (МКП ва МОП) бўйича миллий клиник протокол 7-иловага мувофиқ;

вирусли гепатит В ва ОИВ инфекцияси: ко - инфекцияли беморларни даволаш тактикаси бўйича миллий клиник протокол 8-иловага мувофиқ;

вирусли гепатит С ва ОИВ инфекцияси: ко - инфекцияли беморларни даволаш тактикаси бўйича миллий клиник протокол 9-иловага мувофиқ;

ОИВ инфекцияли ва ОИВ инфекцияси юқиш хавфи юқори бўлган шахслар иммунопрофилактикаси бўйича миллий клиник протокол 10-иловага мувофиқ;

ОИВ инфекцияли беморларда дерматологик касалликлар ва жинсий йўл билан юқувчи касалликларнинг клиник кечиши хусусиятлари, уларни даволаш тактикаси бўйича миллий клиник протокол 11 -иловага мувофиқ;

ОИВни онадан болага ўтишини олдини олиш бўйича миллий клиник протокол 12-иловага мувофиқ;

ОИВ инфекцияли шахсларнинг репродуктив саломатлигини қўллаб- қувватлаш бўйича миллий клиник протокол 13-иловага мувофиқ;

ОИВ инфекцияли болаларни парваришлаш, тиббий- психологик ва ижтимоий қўллаб-қувватлашни ташкиллаштириш бўйича миллий клиник протокол 14-иловага мувофиқ;

ОИВ инфекцияли шахсларга ва уларнинг оила аъзоларига хизмат кўрсатадиган мультидисциплинар гуруҳ ҳақидаги низом 15-иловага мувофиқ;

Дўстона хоналар фаолияти тўғрисидаги низом 16-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоят ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари, вазирлик тасарруфидаги барча даволаш-профилактика муассасалари, илмий-амалий тиббиёт марказлари ва илмий-тадқиқот институтлари раҳбарларига:

ОИВ инфекцияси бўйича миллий клиник протоколлар (1-14-иловалар), ОИВ инфекцияли шахсларга ва уларнинг оила аъзоларига хизмат кўрсатадиган мультидисциплинар гуруҳ ҳақидаги низом ва Дўстона хоналар фаолияти тўғрисидаги низомни кундалик амалиётга тадбиқ этилишини таъминласин;

ретровирусга қарши терапияни тайинлаш ва ўтказиш мониторингини мазкур буйруқнинг 2-иловасига мувофиқ олиб борилишини таъминласин;

даволаш профилактика муассасаларида ОИВ инфекцияли шахсларга кўрсатилаётган тиббий хизматнинг барча турлари, тор доирадаги бошка соҳа мутахассисларининг кўриги ташҳисни сир сақлаган ҳолда, милий клиник протоколлар асосида олиб борилишини ташкил этсин.

3. Республика одам иммунитета танқислиги синдромига қарши курашиш маркази (Н. Атабеков), Республика марказий илмий -амалий Фтизиатрия ва Пульмонология тиббиёт маркази (Н. Парпиева) ва худудий одам иммунитета танқислиги синдромига қарши курашиш марказлари раҳбарларига:

ОИВ инфекцияси бўйича жамланган миллий клиник протоколлар, ОИВ инфекцияли шахсларга ва уларнинг оила аъзоларига хизмат кўрсатадиган мультидисциплинар гуруҳ ҳақидаги низом ва Дўстона хоналар фаолияти тўғрисидаги низомни соғлиқни сақлаш амалиётига тадбиқ этишда даволаш профилактика муассасаларига услубий ёрдам кўтсатиш;

тиббий ходимлар, психолог, ижтимоий ва бошқа соҳа ходимлари учун мунтазам равишда ўқув семинарлари ўтказишии ташкил этиш вазифалари топширилсин.

4. Узбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария эпидемиология назорати бош бошқармаси (Д. Мирзабаев), даволаш профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармаси (Ф. Шарипов) ва Оналик ва Болаликни муҳофаза қилиш бош бошқармаси (М. Садыков) ҳудудий Соғлиқни сақлаш бошқармаларига ОИВ инфекцияли шахсларга замонавий тиббий-диагностик хизмат усуллари, жумладан ретровирусга қарши терапияни миллий клиник протоколлар асосида олиб боришни, ОИВ инфекцияли шахсларга ва уларнинг оила аъзоларига хизмат кўрсатадиган мультидисциплинар гуруҳ ҳақидаги низом ҳамда Дўстона хоналар фаолияти тўгрисида низомни даволаш профилактика муассасалари амалиётига тадбик этишда ёрдам кўрсатсин.

5. Врачлар малакасини ошириш институти (X. Акилов) ушбу буйруқ билан тасдиқланган миллий клиник протоколлар ва низомларни тиббий кадрларни дипломдан кейинги қайта тайёрлаш ўқув дастурларига жорий этсин.

6. Иқтисодиёт, молиялаштириш ва истиқболни аниқлаш бош бошқармаси (Б.Эргашев) Республика одам иммунитета танқислиги синдромига қарши курашиш марказининг такдим этган талабномасига асосан оппортунистик касалликларнинг профилактикаси учун замбуруғга қарши препаратлар, азитромицин, изониазид ва таркиби сулфометаксазол ва триметопримдан иборат бўлган мажмуавий препаратларни марказлашган ҳолда сотиб олиш бўйича таклиф киритсин.

7. Мазкур буйруқ қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 4 мартдаги 81-сонли ва 2016 йил 6 июндаги 249-сонли буйруқлари ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.

8. Мазкур буйруқ ижросининг назорати вазирнинг биринчи ўринбосари Б.Қ.Юсупалиев, вазир ўринбосарлари С.С.Саидалиев ва Э.И.Баситханова зиммаларига юклатилсин.

Вазир

А. Шадманов

1 - ilova - Кўчириб олиш


Ҳужжат тури:  Буйруқ
Ҳужжат рақами:  277
Қабул қилиниш санаси:  30.04.2018
Кўчириб олиш pdf |