Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2018 йил 31 маидаги "Имтиёзлар ва преференциялар бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3756-сон қарори ижроси ҳақида Бош сахифа

11 июня 2018

Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2018 йил 31 маидаги "Имтиёзлар ва преференциялар бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3756-сон қарори ижроси ҳақида

O ZBEKISTON RESPUBLIKASI SOG'LIQNI SAQLASH VAZIRINING

BUYRUGI

2018 yil “08” 06

№ 377

Toshkent sh.

Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2018 йил 31 маидаги "Имтиёзлар ва преференциялар бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3756-сон қарори ижроси ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 31 майдаги "Имтиёзлар

ва преференциялар бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3756-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 иил 31 майдаги "Имтиёзлар ва преференциялар бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-3756-сон қарори раҳбарлик ва ижро учун кабул килинсин.

2. Вазирликнинг барча бошқармалари (бўлим, хизмат) бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқармалари ҳамда барча тиббиёт муассасалари раҳбарлари солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар буйича қонун ҳужжатларига таклифлар мазкур қарорда белгиланган тартиб ва талабларга асосланган ҳолда киритилишини таъминласин.

3. Иқтисодиёт, молиялаштириш ва истиқболни аниқлаш бош бошқармаси (Б.Эргашев), Юридик бўлим (Р.Махаммадиев) вазирликнинг тегишли бошқармалари (бўлим, хизмат) билан биргаликда:

икки ойлик муддатда қонун ҳужжатларига юқорида қайд этилган қарордан келиб чикадиган ўзгартиш ва кўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига таклифлар киритилишини;

ички норматив-хўқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар мазкур қарорга мувофиқлаштирилиши буйича таклифлар ишлаб чиқилишини таъминласин.

4. "Ўзмединфо" электрон Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш маркази юқоридаги қарор матни тизимдаги барча корхона, ташкилот ва муассасалар эътиборига етказилишини таъминласин.

5. Мазкур буйруқ ижроси назоратини ўз зиммамда қолдираман

Вазир в.в.б.

Б. Юсупалиев


Ҳужжат тури:  Буйруқ
Ҳужжат рақами:  377
Қабул қилиниш санаси:  08.06.2018
Кўчириб олиш pdf |