Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 майдаги 377-сонли “Ўзбекистон Республикаси йўл хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳақида Бош сахифа

28 мая 2018

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 майдаги 377-сонли “Ўзбекистон Республикаси йўл хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 майдаги
377-сонли “Ўзбекистон Республикаси йўл хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 майдаги “Ўзбекистон Республикаси йўл хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 377-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:

1.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 майдаги “Ўзбекистон Республикаси йўл хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 377-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиқлари, республика тасарруфидаги ташкилотлар раҳбарлари:

мазкур қарорда 2018-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш Концепциясининг асосий йўналишлари ва уни амалга ошириш бўйича тасдиқланган “Йўл ҳаритаси”да назарда тутилган тадбирларни ўз вақтида, сифатли ва самарали амалга оширилишини таъминласин;

Соғлиқни сақлаш тизимидаги мавжуд барча автотранспорт воситаларида Йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган зарур ускуна ва анжомлар (ўт ўчиргич, тиббиёт қутичаси, авария ҳолатида тўхтаганлигини билдирувчи белги ва нур қайтаргичли камзул) билан таъминлаш чоралари кўрсин.

3. Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармаси (Ф.Шарипов), Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази (А.Худаяров) мобил қутқарув гуруҳларини назарда тутадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлашда иштирок этсин.

4. Узмединфо” Электрон соғлиқни сақлаш маркази (Д.Усмонов) юқоридаги қарор ва мазкур буйруқни Соғлиқни сақлаш вазирлиги веб-сайтига жойлаштирсин.

5. Ушбу буйруқнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

Вазир в.в.б.                               Б.Юсупалиев


Ҳужжат тури:  Буйруқ
Ҳужжат рақами:  338
Қабул қилиниш санаси:  25.05.2018
Кўчириб олиш pdf |