Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида тиббий ва фармацевтика фаолиятларини лицензиялаш ишларини тартибга солиш тўғрисида Бош сахифа

23 мая 2018

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида тиббий ва фармацевтика фаолиятларини лицензиялаш ишларини тартибга солиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида

тиббий ва фармацевтика фаолиятларини лицензиялаш ишларини

тартибга солиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
12 майдаги 284-сон “Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 2017 йил 21 июндаги
405-сон "Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ буюраман:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тиббий фаолиятни лицензиялаш Кенгашининг Низоми 1-иловага;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Фармацевтика фаолиятини (дори воситалари ва тиббий буюмларнинг чакана реализацияси бундан мустасно) лицензиялаш бўйича Эксперт комиссияси тўғрисидаги низом 2-иловага;

тиббий ва фармацевтика фаолиятларини (дори воситалари ва тиббий буюмларнинг чакана реализацияси бундан мустасно) лицензиялашга оид аризалар кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган йиғимларни кирим қилиш, ҳисобга олиш ва маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом
3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 июндаги 405-сонли қарори билан тасдиқланган “Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги низомда Соғлиқни сақлаш вазирлиги – лицензияловчи органга юклатилган вазифаларни амалга ошириш вазирлик ҳузурида ташкил этилган Тиббий фаолиятни лицензиялаш Кенгаши зиммасига юклатилсин.

3. Нодавлат ташкилотларининг тиббий фаолиятини лицензиялаш бошқармаси (Раҳимқулов):

Тиббий фаолиятни лицензиялаш Кенгашининг янги таркиби шакллантирилганлиги муносабати билан фуқаролик тартибидаги меҳнат келишувларини расмийлаштириш;

Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси (Казакбаев) билан биргаликда тиббий фаолиятга лицензия бериш учун тўланган давлат божининг 10 фоизи миқдоридаги маблағлар ахборот-коммуникациялардан фойдаланган ҳолда хизматлар кўрсатишга йўналтирилганлиги муносабати билан ушбу маблағлардан мақсадли фойдаланиш бўйича таклифлар киритсин.

4. Иқтисодиёт, молиялаштириш ва истиқболни аниқлаш бош бошқармаси (Мирталипов)га:

Тиббий фаолиятни лицензиялаш Кенгаши ва Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бўйича Эксперт комиссияси харажатларини мазкур фаолият турларини лицензиялашдан тушган маблағлар ҳисобидан молиялаштиришни ушбу буйруқ билан тасдиқланган Низомга мувофиқ ташкил этиш;

лицензия даъвогарлари томонидан тиббий ва фармацевтика фаолиятларига лицензия олиш учун тўланаётган давлат божининг ахборот-коммуникация хизматларидан фойдаланган ҳолда хизматлар кўрсатишга ажратилган 10 фоиз миқдоридаги маблағларни жамлаш учун вазирликнинг алоҳида ҳисоб рақамини очиш вазифалари топширилсин.

5. Соғлиқни сақлаш вазирининг айрим буйруқлари 4 - иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Нодавлат ташкилотларининг тиббий фаолиятини лицензиялаш бошқармаси (Раҳимқулов) ва Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси (Казакбаев) Соғлиқни сақлаш вазирининг 2015 йил 20 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий фаолиятни лицензиялаш Кенгашининг низомини тасдиқлаш тўғрисида”ги 296-сонли буйруғи асосида Тиббий фаолиятни лицензиялаш кенгаши аъзолари, котиби ва иш юритувчиси билан тузилган фуқаролик тартибидаги меҳнат келишувларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш ва улар билан ҳисоб-китоб қилиш чораларини кўрсин.

7. “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартизацияси Давлат маркази” ДУК (А.Абдуллаев) фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун белгиланган лицензия талаб ва шартларидан келиб чиққан ҳолда, лавозим мажбуриятларига мувофиқ соҳа мутахассисларини фармацевтика фаолиятининг йўналишлари бўйича, халқаро стандартлар билан уйғунлаштирилган, тегишли давлат стандартлари бўйича малака ошириш ўқув циклларини ташкил этсин.

8. “Uzmedinfo” соғлиқни сақлашни электрон ривожлантириш Маркази (Д.Усмонов)га:

лицензияловчи орган сўровномасига асосан ходимларга “Лицензия” ахборот тизими комплексига ўз вақтида кириш имкониятини яратиш;

“Лицензия” ахборот тизими комплекси билан боғлиқ юзага келадиган муаммоли масалаларни хал этишда техник ёрдам кўрсатиш вазифалари юклатилсин.

9. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари Б. Юсупалиев зиммасига юклатилсин.

Вазир А. Шадманов


Ҳужжат тури:  Буйруқ
Ҳужжат рақами:  622
Қабул қилиниш санаси:  19.10.2017
Кўчириб олиш pdf |