Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг давлат-хусусий шериклик номзодини танлаш комиссиясининг таркиби, унинг ишчи органи ва фаолияти регламентини тасдиқлаш тўғрисида Бош сахифа

21 мая 2018

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг давлат-хусусий шериклик номзодини танлаш комиссиясининг таркиби, унинг ишчи органи ва фаолияти регламентини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг давлат-хусусий шериклик номзодини танлаш комиссиясининг таркиби, унинг ишчи органи
ва фаолияти регламентини
тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
3 майдаги 334-сон “Ижтимоий дорихоналар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори ва Соғлиқни сақлаш вазирининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги Ижтимоий дорихоналар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги 334-сон қарори тўғрисида”ги 2018 йил 8 майдаги 296-сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг давлат-хусусий шериклик номзодини танлаш комиссиясининг таркиби 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг давлат-хусусий шериклик номзодини танлаш комиссияси фаолияти регламенти 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги давлат-хусусий шериклик номзодини танлаш комиссиясининг ишчи органи фаолияти тартиби
3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Комиссия ўз фаолиятини ушбу регламент ҳамда бошқа қонун хужжатларига риоя этган ҳолда амалга оширилиши таъминлансин.

3. “Uzmedinfo” электрон соғлиқни сақлашни ривожлантириш маркази директори (Д. Усманов):

ушбу регламент тасдиқланиши муносабати билан бир кун муддатда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган ижтимоий дорихоналар дислокациясини вазирликнинг www.minzdrav.uz веб-сайтига жойлаштириш йўли билан хусусий шериклик учун номзодлар эътиборига етказилишини;

www.minzdrav.uz веб-сайтининг “онлайн хизматлар” бўлимида хусусий шериклик учун номзодларнинг аризаларини қабул қилиш учун алоҳида саҳифа ташкил этишни ҳамда ишчи органнинг ваколатли шахсларига саҳифада farmkomitet@minzdrav.uz электрон почтасига ариза юбориш имконини яратилишини таъминласин.

4. Ахборот хизмати (Санаев Ф.) вазирликнинг расмий веб сайти оркали электрон ариза бериш имконияти мавжудлиги тўғрисида мақолани оммавий ахборот воситалари оркали ёритишни таъминласин.

5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

Вазир А.Шадманов

Киритилди:

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш

Агентлиги директори А.Абдуллаев

Келишилди:

Вазирнинг биринчи ўринбосари Б.Юсупалиев

Вазир ўринбосари Г.Урманова

ДПЁТББ бошқармаси бошлиғи Ф.Шарипов

ИМ ва ИАББ бошқармаси бошлиғи Б.Эргашев

СЭНББ бошлиғи Д.Мирзабоев

Дори воситалари, тиббиёт буюмлар ва

тиббий техника муомаласини тартибга солиш

бош бошқармаси бошлиғи в.в.б. А.Алиев

Назорат инспекцияси бош назоратчиси А.Ахмаджонов

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш

агентлигининг «O‘zmedimpeks» ДУК директори К.Кличев

Электрон согликни саклашни ривожлантириш

маркази «Узмединфо» директори Д.Усмонов

Юридик бўлим бошлиғи Р.Махаммадиев

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг
2018 йил “18” майдаги 324-сон буйруғига 1-илова

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг давлат-хусусий шериклик номзодини танлаш комиссиясининг

ТАРКИБИ

А. Шадманов

Соғлиқни сақлаш вазири, Комиссия раиси

Б. Юсупалиев

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари, Комиссия раисининг ўринбосари

А. Абдуллаев

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори

Г. Урманова

Соғлиқни сақлаш вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари

Ф. Шарипов

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Даволаш профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармаси бошлиғи

Б. Эргашев

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Иқтисодиёт ва молиялаштириш ва истиқболни аниқлаш бош бошқармаси бошлиғи

З. Таджиханов

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг
Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббиёт техникаси экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази директори

Р. Махаммадиев

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Юридик бўлим бошлиғи

А. Алиев

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дори воситалари, тиббиёт буюмлар ва тиббий техника муомаласини тартибга солиш бош бошқармаси бошлиғи в.в.б

К.Кличев

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш

агентлигининг «O‘zmedimpeks» ДУК директори

А.Ахмаджонов

Назорат инспекцияси бош назоратчиси

Изоҳ: Комиссиянинг аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига
ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли функциялар юкланган шахслар киритилади.

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг
2018 йил “18” майдаги 324-сон буйруғига 2-илова

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг давлат-хусусий шериклик номзодини танлаш комиссиясининг фаолияти

РЕГЛАМЕНТИ

I. Умумий қоидалар

1. Мазкур Регламент Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 334-сон “Ижтимоий дорихоналар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги давлат-хусусий шериклик номзодини танлаш комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) таркиби, унинг ишчи органи ва фаолиятини ташкил этиш тартибини ҳамда Комиссия томонидан номзодлардан келиб тушган аризаларни кўриб чиқилишининг ташкилий ва ҳуқуқий асосларини белгилайди.

2. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 334-сон “Ижтимоий дорихоналар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига, мазкур Регламентга, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.

3. Соғлиқни сақлаш вазири Комиссия фаолиятига раислик қилади ва унинг таркибини тасдиқлайди. Комиссия раиси йўқлигида Комиссия мажлисига унинг ўринбосари раислик қилади.

4. Комиссия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ижтимоий дорихоналар фаолиятини амалга ошириш мақсадида хусусий шериклик учун номзод танлаш масаласини ҳал қилувчи органи ҳисобланади.

5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади.

II. Комиссия фаолиятини ташкил этиш

6. Комиссия:

Комиссия аризани ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқади ва давлат-хусусий шерикчилик тўғрисида шартнома тузиш ёки уни тузишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Комиссиянинг қарори оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

Комиссия аъзоси хусусий шерик номзодининг қариндоши ёки манфаатдор бўлса, у мажлисда иштирок этишига йўл қўйилмайди.

Комиссия аъзоларидан бири комиссиянинг қарорига рози бўлмаганда, у ўз фикрини ёзма баён қилишга ҳақлидир, ушбу фикр иш ҳужжатларига қўшиб қўйилади.

Қарор комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади. Комиссия қарорининг хулоса қисми маълум қилинган мажлиси ўтказилган сана қарорнинг қабул қилинган санаси ҳисобланади.

Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги шартнома тузиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда қарорда ижтимоий дорихоналар жойлашув дислокациясига мувофиқ равишда дорихона манзиллари кўрсатилади.

7. Комиссия мажлисида баённома юритилади, у комиссия аъзоларининг биттаси томонидан ёки комиссия раиси баённомани тузиш учун махсус жалб этган Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёки унинг тизимидаги мутахассиси томонидан тузилади.

Комиссия мажлиси баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:

аризани кўриб чиқаётган Комиссиянинг номи;

аризани тартиб рақами;

мажлиснинг ўтказилган йили, ойи, куни ва жойи;

комиссия таркиби;

мажлис қатнашчиларининг ҳозир бўлганлиги ва уларнинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжатлар текширилганлиги тўғрисидаги маълумотлар;

хусусий шерик номзодинитушунтиришлари, фикрлари (агар иштирок этаётган бўлса);

хусусий шерик учун номзодни танлаш асосларига риоя этиши;

комиссия қабул қилган қарор;

бошқа маълумотлар.

Мажлис баённомаси комиссия раиси, аъзолари ва комиссия мажлиси котиби томонидан имзоланади.

III. Якунловчи қоидалар

8. Комиссия аъзоларининг Комиссия мажлисларига узрсиз сабаблар билан келмаслиги меҳнат қонунчилигини бузиш деб ҳисобланади.

9. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг
2018 йил “18” майдаги 324-сон буйруғига 3-илова

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги давлат-хусусий шериклик номзодини танлаш комиссиясининг

ишчи органи фаолияти

ТАРТИБИ

Комиссия ишчи органи фаолиятини ташкил этиш

Хусусий шерик номзодининг аризасида қайд этилган маълумотларнинг ишончлилигини, яъни дори воситалари ва тиббий буюмларнинг чакана реализацияси учун лицензиянинг мавжудлиги, дислокацияга киритилган барча тармоқ филиалларини тўла ҳажмда товарлар билан таъминлаш учун тегишли моддий-техник базанинг, товар захирасининг ва айланма воситаларининг мавжудлиги, аҳолини, шунингдек имтиёзга эга айрим тоифадаги шахсларни дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг алоҳида ҳисоб-китобини олиб бориш имконини берувчи дастурнинг мавжудлиги, қишлоқ врачлик пунктлари мавжуд бўлмаган, шунингдек, тоғли регионлар ва чекка ҳудудларни дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш учун махсус ихтисослаштирилган автомобилнинг мавжудлигини, юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, юридик манзили, банк реквизитлари, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг чакана реализацияси учун берилган лицензиянинг рўйхат рақами, дори воситалари ва тиббий буюмлар, товар захираси ва айланма воситалар, улар тўғрисидаги маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг алоҳида ҳисоб-китобини олиб бориш имконини берувчи дастурни ўз ичига олувчи моддий-техник база ҳақидаги маълумотларни идоралараро электрон ҳамкорлик ёрдамида текширади ва бу ҳақда Комиссияга ёзма маълумот беради;

номзодларнинг аризаларини қабул қилади, ҳужжатларни комиссия мажлисида кўриб чиқиш учун тайёрлайди ва кўриб чиқиш учун Комиссияга тақдим этади;

ариза қабул қилинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида Комиссия раиси ёки унинг ўринбосари билан келишилган ҳолда номзодга унинг Комиссия йиғилишида қатнашиш ҳуқуқини тушунтирган ҳолда Комиссия мажлисининг ўтказиладиган жойи ва вақти тўғрисида электрон почта орқали хабар беради;

Комиссия аъзоларини Комиссия мажлисининг ўтказиладиган жойи ва вақти тўғрисида электрон почта орқали хабардор қилади;

давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги шартнома тузиш ёки уни тузишни рад этиш тўғрисидаги Комиссия йиғилишининг қарори лойиҳасини тайёрлайди;

Комиссиянинг қарори қабул қилинган кундан эътиборан уч кун ичида қабул қилинган қарор тўғрисида номзодни хабардор қилади;

Комиссия давлат-хусусий шериклик тўғрисида шартнома тузишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда номзодга Комиссиянинг асослантирилган рад этиш тўғрисидаги хабарномасини юборади;

Давлат-хусусий шериклик тўғрисида шартнома тузиш бўйича Комиссиянинг қарорини давлат томонидан шерикка кейинги иш кунидан кечикмай электрон почта орқали тақдим этади;

Комиссиянинг қарори қабул қилинган кундан эътиборан уч кун муддатда номзодга давлат-хусусий шериклик шартномаси лойиҳасини юборади. Шартнома лойиҳасини шерикка мақбул усулда топширади, шу жумладан шахсан топшириши ёки почта алоқа воситаси ёхуд электрон почта орқали юбориши мумкин.


Ҳужжат тури:  Буйруқ
Ҳужжат рақами:  324
Қабул қилиниш санаси:  18.05.2018
Кўчириб олиш pdf |