Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги буйруқни, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида Бош сахифа

29 декабря 2017

Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги буйруқни, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

“Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни
йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги буйруқни, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини
йўқотган деб топиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сон “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” 2016 йил
4 январдаги ЎРҚ–399-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ
ўз кучини йўқотган деб топилсин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан келишилган.

3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир

А.Шадманов

М.Ў.

Тошкент ш.,

2017 йил “_____” __________,

_________-сон

Келишилган:

Экология ва атроф-муҳитни

муҳофаза қилиш давлат

қўмитаси раиси

Б. Кучкаров

2017 йил “_____” __________

М.Ў.

Ўзбекистон Республикаси
соғлиқни сақлаш вазирининг
2017 йил “_____” __________ даги

_________-сон буйруғига

ИЛОВА

Ўз кучини йўқотган деб топилаётган
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ

1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2010 йил
26 мартдаги 95-сон “Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи (рўйхат рақами 2106, 2010 йил 25 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 21-сон, 165-модда).

2. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил
15 сентябрдаги 17-сон “Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги буйруғи (рўйхат рақами 2106-1, 2014 йил 22 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 39-сон, 492-модда).

3. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2015 йил
28 декабрдаги 45-сон “Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг муқаддимасига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги буйруғи (рўйхат рақами 2106-2, 2016 йил 7 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 1-сон, 10-модда).


Ҳужжат тури:  Буйруқ
Ҳужжат рақами:  2106-3-сон
Қабул қилиниш санаси:  22.12.2017
Кўчириб олиш pdf |