Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 714-сон қарори ижросини таъминлаш чора-тадбирлари ҳақида Бош сахифа

20 сентября 2017

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 714-сон қарори ижросини таъминлаш чора-тадбирлари ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 714-сон қарори ижросини таъминлаш чора-тадбирлари ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 714-сон қарори ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш мақсадида буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 714-сон қарори (кейинги ўринларда – қарор) раҳбарлик ва сўзсиз ижро учун қабул қилинсин.

2. Йиғма ахборот-таҳлил ва услубият бошқармаси вазирликнинг таркибий тузилмалари билан биргаликда қуйидагиларни тасдиқлаш учун киритсин:

бир ойлик муддатда вазир ўринбосалари орасида, улар томондан бошқарилаётган тузилма ва тармоқлар йўналиш асосида, ўзаро тақсимоти;

бир ойлик муддатда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тўғрисидаги Низомда кўзда тутилган вазифа ва функциялардан келиб чиққан ҳолда, вазирликнинг ҳар бир таркибий бўлинмалари низомлари;

бир ойлик муддатда ҳудудий соғлиқни сақлашнинг бошқарув органлари намунавий низоми;

икки ойлик муддатда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Регламенти.

3. Тиббий-ижтимоий муассасалар фаолиятини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш Бош бошқармаси Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси ва “Ўзмединфо” ДК билан биргаликда:

2017 йил 20 сентябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигидан бепул асосда ТМЭК дастурий мажмуасини узлуксиз ишлашини таъминлаган ҳолда қабул қилиб олинишини;

2017 йил 1 декабрга қадар ТМЭК дастурий комплексининг янги версияси техник топшириғини 16 ёшгача бўлган ногирон болалар ҳисобини инобатга олган ҳолда якунига етказиш ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига экспертизага топширилишини таъминласин.

4. Қарорни амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Йиғма ахборот-таҳлил ва услубият бошқармаси:

икки ҳафта муддатда вазирликнинг таркибий бўлинмалари билан биргаликда вазирлик Ҳайъатининг шахсий рўйхати ва сонини тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

хужжатларни ўз вақтида ва сифатли тайёрланишини ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ҳайъати фаолияти ташкил этилишини таъминласин.

6. Юридик бўлим тегишли таркибий бўлинмалар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий хужжатларни инвентаризация қилинишини ва Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 714-сонли қарори билан киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга асосан мувофиқлаштирилишини таъминласин.

7. Назорат инспекцияси:

мазкур қарор билан тасдиқланган ташкилий чора-тадбирлар режаси;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ҳайъати қарорлари бажарилиши устидан назорат ўрнатсин.

8. Ушбу буйруқ ижроси назоратини ўз зиммамда қолдираман

Вазир А. Шадманов


КИРИТИЛДИ :

ИМваИАББ бошлиғи _________ М.М. Мирталипов

КЕЛИШИЛДИ :

Вазирнинг биринчи ўринбосари _________ Б.К. Юсупалиев

Вазир ўринбосари _________ С.С. Саидалиев

Назорат инспекция бошлиғи _________ А.А. Агзамов

ТИМФТваКҚББ бошлиғи _________ А.К. Инаков

АТваМЙБ бош мутахассис _________ С.Б. Мирзахмедов

Юридик бўлим бошлиғи _________ Р.И. Махаммадиев



Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил “___” сентябрдаги
_____-сонли буйруғига илова

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 714-сон қарорини амалга ошириш
бўйича ташкилий чора-тадбирларлар
РЕЖАСИ

Қарор бандлари мазмуни ва амалга ошириш механизми

Масъул ижрочилар ва муддатлари

Таркибий бўлинмалар

Бошқарув

1

1.Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тўғрисидаги Низом 1-иловага асосан тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига :

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тўғрисидаги Низом барча таркибий бўлинмалар эътиборига етказилсин ;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тўғрисидаги Низомда кўзда тутилган вазифа ва функциялардан келиб чиққан ҳолда, вазирликнинг ҳар бир таркибий бўлинмасининг низоми тасдиқлансин ;

вазир ўринбосалари орасида, улар томондан бошқарилаётган тузилма ва тармоқлар йўналиш асосида, ўзаро тақсимлаш тўғрисида тегишли буйруқ қабул қилинсин.

АТваУЙБ, барча таркибий тузилмалар

2017 йил 15 сентябрь

2017 йил 12 октябрь

2017 йил 15 октябрь

А.К. Шадманов,

Б.К. Юсупалиев,

С.С. Саидалиев,

Э.И. Баситханова

2

2. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясининг техник топшириғи асосида Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг маблағлари ҳисобига (“ТМЭК”) дастурий комплексининг янги версияси ишлаб чиқилишини таъминласин

Соғлиқни сақлаш вазирлигига Пенсия жамғармаси томонидан ишлаб чиқилган “ТМЭК” дастурий комплексининг янги версияси техник топшириғини 16 ёшгача бўлган ногирон болалар ҳисобини инобатга олган ҳолда якунига етказиш топширилсин .

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги “ТМЭК” дастурий комплексининг янги версияси техник топшириғини экспертизадан ўтказишда ҳамда дастурий таъминотни тайёрлаш бўйича Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан молиялаштириш ишларини бошлашда амалий ёрдам кўрсатин.

ТИМФТваКҚББ

Ўзмединфо

2017 йил 1 декабрь

ТИМФТваКҚББ

Ўзмединфо

2018 йил 1 март

Б.К. Юсупалиев

Б.К. Юсупалиев

3

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ТМЭК дастурий комплексини кейинчалик соғлиқни сақлаш органларига хизмат кўрсатиш учун бепул асосда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига берсин, бунда Соғлиқни сақлаш вазирлигига бергунга қадар унга молия органлари билан тузилган шартнома асосида хизмат кўрсатилишини назарда тутсин.

Молия вазирлиги ТМЭК дастурий комплексини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига дастурий мажмуани узлуксиз ишлашини таъминлаган ҳолда бепул асосда топширсин.

ТИМФТваКҚББ, Ўзмединфо

2017 йил 20 сентябрь

Б.К. Юсупалиев

4

4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

Соғлиқни сақлаш вазирлигига :

Идоравий норматив-ҳуқуқий хужжатларни инвентаризациядан ўтказилсин ва киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга асосан мувофиқлаштирилишини таъминласин ;

киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тегишли таркибий тузилмалар эътиборига етказилсин .

Юридик бўлим, барча таркибий тузилмалар

2017 йил 12 октябрь

А.К. Шадманов,

Б.К. Юсупалиев

5

5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

Юридик бўлим, барча таркибий тузилмалар

А.К. Шадманов,

Б.К. Юсупалиев,

С.С. Саидалиев,

Э.И. Баситханова

6

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.К.Шадманов зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тасдиқланган қарорнинг амалга оширилиши тўғрисидаги маълумотни Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментига тақдим этилишини таъминласин .

АТваУЖБ, барча таркибий тузилмалар,

ушбу назорат режасида белгиланган муддатларда

А.К. Шадманов,

Б.К. Юсупалиев,


Ҳужжат тури:  Буйруқ
Кўчириб олиш pdf |