Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

СОЛИҚ ИМТИЁЗЛАРИ ТАҚДИМ ЭТИЛИШИ НАТИЖАСИДА БЎШАЙДИГАН МАБЛАҒЛАР ҲИСОБИДАН ХУСУСИЙ ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИНИНГ АҲОЛИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ҚАТЛАМЛАРИГА БЕПУЛ ТИББИЙ ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА Бош сахифа

06 сентября 2017

СОЛИҚ ИМТИЁЗЛАРИ ТАҚДИМ ЭТИЛИШИ НАТИЖАСИДА БЎШАЙДИГАН МАБЛАҒЛАР ҲИСОБИДАН ХУСУСИЙ ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИНИНГ АҲОЛИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ҚАТЛАМЛАРИГА БЕПУЛ ТИББИЙ ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг

Қарори

Солиқ имтиёзлари тақдим этилиши натижасида бўшайдиган маблағлар ҳисобидан хусусий тиббиёт муассасаларининг аҳоли ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 32-сон, 829-модда)

[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 11 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2911]

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 апрелдаги ПҚ-2863-сон «Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:

1. Солиқ имтиёзлари тақдим этилиши натижасида бўшайдиган маблағлар ҳисобидан хусусий тиббиёт муассасаларининг аҳоли ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.

Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ

Тошкент ш.,

2017 йил 25 июль,

96-сон

Молия вазири Б. ХОДЖАЕВ

Тошкент ш.,

2017 йил 25 июль,

115-сон

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2017 йил 25 июлдаги 96 ва 115-сон қарорига
ИЛОВА

Солиқ имтиёзлари тақдим этилиши натижасида бўшайдиган маблағлар ҳисобидан хусусий тиббиёт муассасаларининг аҳоли ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 апрелдаги ПҚ-2863-сон «Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ солиқ имтиёзлари тақдим этилиши натижасида бўшайдиган маблағлар ҳисобидан хусусий тиббиёт муассасаларининг аҳоли ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низомнинг талаблари аҳолига пуллик тиббий хизматлар кўрсатадиган (стоматология ва косметология хизматларидан ташқари) хусусий тиббиёт муассасалари жумладан, хорижий инвесторлар иштирокидаги хусусий тиббиёт муассасаларига (бундан буён матнда хусусий тиббиёт муассасалари) нисбатан татбиқ этилади.

2. Хусусий тиббиёт муассасалари томонидан аҳолининг қуйидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига (бундан буён матнда ижтимоий ҳимояга муҳтож шахс деб юритилади) бепул тиббий хизматлар кўрсатилади:

ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексалар;

I ва II гуруҳ ногиронлари, ногирон болалар;

муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқаролар;

ижтимоий аҳамиятга молик касалликларга чалинган шахслар;

етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар;

1941–1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар;

1941–1945 йиллардаги уруш даврида меҳнат жабҳасининг қатнашчилари;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ижтимоий ҳимояга муҳтож деб топилган бошқа шахслар.

2-боб. Хусусий тиббиёт муассасалари томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга бепул тиббий хизматлар кўрсатиш

3. Хусусий тиббиёт муассасалари томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга бепул тиббий хизматлар кўрсатиш учун уларнинг шахсини ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламга мансублигини тасдиқловчи ҳужжатларининг мавжудлиги асос бўлади.

4. Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга кўрсатиладиган бепул тиббий хизматларнинг турлари ва ҳажми тиббий фаолиятни амалга ошириш учун берилган лицензияда кўрсатилган ихтисосликлар доирасида ташхис қўйиш ва даволаш имкониятларидан келиб чиққан ҳолда хусусий тиббиёт муассасалари томонидан мустақил равишда белгиланади.

5. Хусусий тиббиёт муассасалари томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг бепул тиббий хизмат олиш бўйича мурожаатлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайтидаги махсус электрон базага мурожаат қилинган кунда мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда мурожаат этувчиларнинг навбатини кўрсатган ҳолда он-лайн тизимида киритиб борилади.

6. Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг бепул тиббий хизмат олиш бўйича мурожаатлари мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда хусусий тиббиёт муассасалари томонидан юритиладиган махсус журналда қайд этиб борилади. Мазкур журнал электрон шаклда юритилиши мумкин.

7. Хусусий тиббиёт муассасалари томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга бепул тиббий хизматларни кўрсатишда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган ва (ёки) халқаро тиббий амалиётда синовдан ўтган профилактика усуллари, диагностика ва даволаш стандартларига риоя қилиниши лозим.

3-боб. Хусусий тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатиладиган бепул тиббий хизматларнинг ҳажми ва миқдорини белгилаш

8. Хусусий тиббиёт муассасалари томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга жорий йилда кўрсатиладиган бепул тиббий хизматлар ҳажми ва сарфланадиган маблағлар миқдори олдинги йил якунлари бўйича солиқ имтиёзлари тақдим этилиши натижасида ҳақиқатда бўшаган жами маблағларнинг 25 фоизидан кам бўлмаган қисмини ташкил этиши лозим.

9. Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга кўрсатиладиган бепул тиббий хизматларнинг йиллик ҳажми ва уларга сарфланадиган маблағларнинг умумий миқдори хусусий тиббиёт муассасасида кўрсатиладиган тиббий хизматлар учун белгиланган нархлардан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Хусусий тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилиши режалаштирилган бепул тиббий хизматларнинг йиллик ҳажми ойма-ой тақсимланади.

10. Хусусий тиббиёт муассасалари томонидан ойма-ой тақсимот асосида ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга бепул тиббий хизматлар навбат бўйича кўрсатилади.

Белгиланган ойда кўрсатилмасдан қолган бепул тиббий хизматлар тегишли равишда кейинги ойларда кўрсатилиши лозим.

11. Хусусий тиббиёт муассасалари томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга кўрсатилиши режалаштирилган бепул тиббий хизматлар йиллик ҳажмининг ойма-ой тақсимоти муассасага кириш ёки мижозлар учун кўринадиган жойда ҳамда маълумотлар пештахтасида мазкур Низомнинг 3-иловага мувофиқ шаклда жойлаштирилади.

Мазкур маълумотлар хусусий тиббиёт муассасаси томонидан мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайтидаги махсус электрон базага ҳам киритиб борилади.

12. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур Низомнинг 1 ва 3-иловаларида келтирилган маълумотларни интернет тармоғи орқали аҳолига доимий равишда етказиб турилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайтида он-лайн тизимида доимий равишда янгилаб боради.

4-боб. Ҳисобот ва ҳисобдорлик

13. Хусусий тиббиёт муассасалари йиллик молиявий ҳисобот билан биргаликда солиқ имтиёзлари тақдим этилиши натижасида бўшайдиган маблағларни мақсадли сарф қилинганлиги тасдиқлаш учун Юридик шахсларга, солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1463, 2005 йил 2 апрель) мувофиқ унинг 1-иловасида кўрсатилган шакл бўйича давлат солиқ органларига ҳисобот тақдим этади.

5-боб. Якуний қоидалар

14. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

15. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон хусусий амалиёт врачлари ассоциацияси билан келишилган.

Савдо-саноат палатаси раиси А. ИКРАМОВ

2017 йил 25 июль

Ўзбекистон хусусий амалиёт врачлари ассоциацияси раиси А. ВАИСОВ

2017 йил 14 июль

Солиқ имтиёзлари тақдим этилиши натижасида бўшайдиган маблағлар ҳисобидан хусусий тиббиёт муассасаларининг аҳоли ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайтидаги махсус электрон базага киритиладиган

МАЪЛУМОТЛАР

Т/р

Мурожаат санаси ва вақти

Мурожаат қилувчи шахснинг

Ф.И.О.

(ишончли вакил, васий ёки ҳомийнинг Ф.И.О.)

Бепул тиббий хизматни олиш навбати

(санаси ва вақти)

Кўрсатилган бепул тиббий хизматнинг тури, ҳажми,

санаси ва вақти


1

2

4

5






Солиқ имтиёзлари тақдим этилиши натижасида бўшайдиган маблағлар ҳисобидан хусусий тиббиёт муассасаларининг аҳоли ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг мурожаатларини қайд қилиш

ЖУРНАЛИ
(ЭЛЕКТРОН ЖУРНАЛ)

Т/р

Мурожаат санаси ва вақти

Мурожаат қилувчи шахснинг

Ф.И.О.

(ишончли вакил, васий ёки ҳомийнинг Ф.И.О.)

Мурожаат қилувчи шахснинг

яшаш манзили
ва телефон рақами

Мурожаат қилувчи шахснинг

туғилган йили ва санаси

Мурожаат қилувчининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламга мансублигини тасдиқловчи ҳужжат

Бепул тиббий хизмат кўрсатишни рад этиш сабаби

(агар рад этилган бўлса)

Бепул тиббий хизматни олиш навбати (санаси ва вақти)

Аниқланган ташхис (Касалликларнинг халқаро таснифи

(КХТ-10) бўйича)

Кўрсатилган бепул тиббий хизматнинг тури, ҳажми,

санаси ва вақти

Кўрсатилган тиббий хизмат нархи


1

2

3

4

5

6

7

8

9

10












Солиқ имтиёзлари тақдим этилиши натижасида бўшайдиган маблағлар ҳисобидан хусусий тиббиёт муассасаларининг аҳоли ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

________________________________________ хусусий тиббиёт муассасаси томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга
(хусусий тиббиёт муассасасининг номи) кўрсатиладиган бепул тиббий хизматлар тўғрисида

АХБОРОТ

Т/р

Кўрсатиладиган бепул
тиббий хизмат турлари

Бепул тиббий хизматлар сонининг ойлар бўйича тақсимоти

Январь

Февраль

Март

Апрель

Май

Июнь

Июль

Август

Сентябрь

Октябрь

Ноябрь

Декабрь

Жами

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14


Ҳужжат тури:  Қарор
Ҳужжат рақами:  96
Қабул қилиниш санаси:  25.07.2017
Кўчириб олиш pdf |