Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ва унинг тизимидаги таркибий бўлинмалар ҳамда республика ва ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида Бош сахифа

10 августа 2017

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ва унинг тизимидаги таркибий бўлинмалар ҳамда республика ва ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 августдаги 571-сонли “Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ва унинг тизимидаги таркибий бўлинмалар ҳамда республика ва ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 августдаги 571-сонли “Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ва унинг тизимидаги таркибий бўлинмалар ҳамда республика ва ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Қорқалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари, республика муассасалари раҳбарлари ва вилоят бош давлат санитария врачлари:

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси тўғрисидаги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши тўғрисидаги, Қорақалпоғистон Республикаси архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри архитектура ва қурилиш бош бошқармалари ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгаши тўғрисидаги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳузуридаги архитектура-қурилиш назорати давлат инспекцияси тўрисидаги ва Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳузуридаги Таълим муассасаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги Низомларига мавжуд норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мувофиқлаштирсин;

юқорида кўрсатилиб ўтилган низомларда назарда тутилган вазифалар ва функцияларнинг сўзсиз бажарилиши таъминласин.

3. Инвестиция дастурлари ва лойиҳаларини мувофиқлаштириш ва ташкиллаштириш бош бошқармаси юқоридаги низомларда белгиланган функция ва вазифаларни ўз муддатларида ва сўзсиз бажарилиши устидан мониторинг ўрнатсин.

4. “Узмединфо” республика электрон соғлиқни сақлашни ривожлантириш маркази мазкур қарор ва ушбу буйруқни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг веб-сайтига жойлаштирсин.

5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари Б. Юсупалиев зиммасига юклансин.

Вазир

А. Шадманов

 

Киритилди:

 
МТБРББ бошлиғи в.в.б.  

Д.Ф. Нурмухаммедов

 

Келишилди:

 
Вазирнинг биринчи ўринбосари  
Б. Қ. Юсупалиев
Назорат инспекцияси бошлиғи  
А. А. Агзамов
“Узмединфо” РЭССРМ директори  
Д. Н. Усмонов
Бош юрисконсульт  
Р. И. Махаммадиев

 

 


Ҳужжат тури:  Буйруқ
Ҳужжат рақами:  440
Кўчириб олиш pdf |