Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI SOG’LIQNI SAQLASH VAZIRINING BUYRUG’I №377 Бош сахифа

08 августа 2017

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI SOG’LIQNI SAQLASH VAZIRINING BUYRUG’I №377

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI SOG’LIQNI SAQLASH VAZIRINING

B U Y R U G’ I

2017 yil 13 07

№377

Toshkent sh.

«Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош тиббиёт муассасаларитўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 июнидаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига кўрсатиладиган ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни 2017-2021 йилларда ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3071-сонли қарори ижросини амалга ошириш, самарали бошқариш вертикалини таъминловчи ихтисослаштирилган хизматни ташкилий тузилмасини такомиллаштириш ва соҳа доирасида ўзаро таъсир ва ихтисослаштирилган хизмат муассасалари ўртасида узлуксизликни таъминлаш мақсадида буюраман:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош муассасалари тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси аҳолисига кўрсатиладиган ихтисослаштирилган хизматни ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси аҳолисига кўрсатиладиган ихтисослаштирилган хирургия хизматини бошқариш вертикали схемаси 3-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси аҳолисига кўрсатиладиган ихтисослаштирилган кардиология хизматини бошқариш вертикали схемаси 4-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси аҳолисига кўрсатиладиган ихтисослаштирилган урология хизматини бошқариш вертикали схемаси 5-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси аҳолисига кўрсатиладиган ихтисослаштирилган офтальмология хизматини бошқариш вертикали схемаси 6-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси аҳолисига кўрсатиладиган ихтисослаштирилган терапия хизматини бошқариш вертикали схемаси 7-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси аҳолисига кўрсатиладиган ихтисослаштирилган акушер-гинекология хизматини бошқариш вертикали схемаси 8-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси аҳолисига кўрсатиладиган ихтисослаштирилган эндокринология хизматини бошқариш вертикали схемаси 9-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси аҳолисига кўрсатиладиган ихтисослаштирилган дерматовенерология хизматини бошқариш вертикали схемаси 10-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси аҳолисига кўрсатиладиган ихтисослаштирилган педиатрия хизматини бошқариш вертикали схемаси 11-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси аҳолисига кўрсатиладиган ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология хизматини бошқариш вертикали схемаси 12-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси аҳолисига кўрсатиладиган ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия хизматини бошқариш вертикали схемаси 13-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси аҳолисига кўрсатиладиган ихтисослаштирилган нейрохирургия хизматини бошқариш вертикали схемаси 14-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси аҳолисига кўрсатиладиган ихтисослаштирилган онкология ва радиология хизматини бошқариш вертикали схемаси 15-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Республика ихтисослашган илмий-амалий тиббиёт марказлари директорлари:

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош муассасалари тўғрисидаги Низом асосида икки ҳафта давомида соҳа бўйича бош муассасалар тўғрисида Низом ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этсин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент

шаҳри ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқларига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош муассасалари тўғрисидаги Низомига ва тегишли хизматни бошқариш вертикали схемасига мувофиқ ҳудудий ихтисослаштирилган муассасалар (бўлимлар) фаолиятини ташкил этсин (2-14-иловалар).

4. ДПЁТББ (Ф.Шарипов) ва ОваБМҚББ (М.Садиков) бошлиқлари:

директорлар ва ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқларига соҳа доирасида самарали бошқариш вертикалини ва ихтисослаштирилган хизмат марказлари ўртасидаги узлуксизликни таъминловчи замонавий ихтисослаштирилган хизматни ташкилий тузилмасини шакллантиришда амалий ва услубий ёрдам кўрсатсинлар;

Республикада ихтисослаштирилган хизмат ҳолати бўйича ҳисобот шакли ва даврий ҳисоботларни тинглаш жадвалини икки ҳафта давомида ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун тақдим этсин;

Соғлиқни сақлаш вазирлигини бош муассасалари тўғрисидаги Низом асосида бош муассасалар раҳбарлари билан биргаликда зарурат туғилганида мутахассислик бўйича бош мутахассислар шахсий таркибига ўзгартириш киритиш бўйича таклифлар киритсин.

5. Мазкур буйруқ чиқарилиши муносабати билан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2009 йил 20 ноябрдаги 347-сонли буйруғи ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Мазкур буйруқ ижросининг назорати вазирнинг биринчи ўринбосари Б.Юсупалиев зиммасига юклатилсин.

Вазир

А. Шадманов

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

«___» _________ 2017 й.

_____-сонли буйруғига 1-илова

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

бош муассасалари тўғрисидаги Низом

I. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 июнидаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига кўрсатиладиган ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни 2017-2021 йилларда ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3071-сонли Қарорига мувофиқ соҳа доирасида ихтисослашган тиббий хизматни самарали услубий (вертикал) бошқариш тартибини белгилайди.

Соҳа доирасида ихтисослашган хизматни бошқариш вертикали схемаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.

2. Ихтисослаштирилган тиббий хизмат доирасида услубий бошқариш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош муассасалар деб белгилаган республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, ҳамда илмий-тадқиқот институтлари ва республика миқёсидаги ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари томонидан амалга оширилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош муассасалари республика аҳолисига ихтисослаштирилган тиббий хизматни ташкил этишда муассасанинг тегишли йўналиши бўйича мувофиқлаштирувчи ва услубий марказ бўлиб ҳисобланади.

4. Раҳбар, ўринбосар, ёки бош муассасанинг етакчи мутахассисларидан бири Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ихтисослаштирилган тиббий хизматни тегишли йўналиши бўйича бош мутахассис (бош маслаҳатчиси) бўлиб ҳисобланади. Бош мутахассислар (бош маслаҳатчилар) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.

Вилоят (шаҳар, туман) ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари (бўлимлари) раҳбарлари – лавозими бўйича ихтисослаштирилган тиббий хизматни тегишли йўналиши бўйича ҳудудий бош мутахассислар бўлиб ҳисобланади. Бош мутахассислар ҳудудий Соғлиқни сақлаш бошқармалари томонидан белгиланади.

II. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош муассасаларининг

асосий вазифалари

5. Бош ихтисослаштирилган муассасаларнинг асосий вазифалари:

республика бўйича ва ҳар бир ҳудудда касалликни ўсишига мойилликни ўз вақтида аниқлашни таъминловчи таҳлилий ва илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш, вилоят, шаҳар ва туман соғлиқни сақлаш ташкилотлари учун даволаш ва профилактика фаолияти схемаларини ишлаб чиқиш;

тегишли йўналиш бўйича ягона услубий, технологик, даво ва профилактика сиёсатини амалга ошириш, замонавий тиббиёт анжомлари ва технологияларига, дори воситаларига ва тиббиёт буюмларига бўлган талабни аниқлаш, клиник протоколларни ишлаб чиқиш;

ҳудудий ихтисослаштирилган тиббиёт ташкилотларини ташкилий-услубий бошқариш, уларнинг амалиётига замонавий тиббий хизмат усуллари ва технологияларини тадбиқ этиш;

доимий равишда сайёр маслаҳатлар, маҳорат дарслари, ҳамда ҳудудий ихтисослаштирилган тиббиёт ташкилотларида, биринчи навбатда оғир ҳолларда, жарроҳлик амалиётини амалга ошириш;

Тошкент врачлар малакасини ошириш институти билан ҳамкорликда ўз тиббий ходимларининг, ҳудудий ихтисослаштирилган тиббиёт ташкилотлари тиббий ходимларининг малакасини ошириш, ҳамда клиник ординатурада, таянч докторантурада ва докторантурада мутахассисларни тайёрлаш;

етакчи халқаро тиббиёт марказлари, клиникалари ва юқори тоифали чет эл мутахассислари билан ҳамкорликни амалга ошириш, уларни маслаҳатлар ва маҳорат дарсларини ўтказиш учун таклиф этиш, маҳаллий мутахассисларни тегишли йўналиш бўйича чет элдаги тиббиёт марказлари ва клиникаларида стажировкага юбориш;

республика марказлари филиаллари, тегишли йўналиш бўйича ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари ва кўп тармоқли марказларнинг ҳудудий ихтисослашган бўлимлари, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари, касалликни эрта аниқлаш ва профилактикани ҳамда ихтисослаштирилган тиббий хизматни таъминлайдилар.

III. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош мутахассисларининг ихтисослаштирилган тиббий ёрдамлари бўйича асосий вазифалари

6. Бош мутахассисларининг ихтисослаштирилган тиббий ёрдамлари бўйича асосий вазифалари

ихтисослаштирилган тиббий ёрдам хизмати бошқарув таркиби ва ўзаро алоқаси бўйича таклифлар киритиш;

ихтисослаштирилган тиббий ёрдам хизмати фаолияти таҳлили ва керакли ҳолатларда хизматни такомиллаштириш бўйича таклифлар бериш;

даврий равишда ҳудудий махсус тиббиёт муассасаларида қуйидагиларни бахолаш орқали инвентаризация ўтказиш:

кадр потенциали;

ётоқлар фонди;

мавжуд даволаш ташхислаш жиҳозларининг парки;

фойдаланилаётган замонавий тиббиёт технологиялари;

инвентаризация натижалари бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига асосланган таклифлар тайёрлаш:

профилли ётоқлар сони оптимизацияси;

тиббиёт кадрлар ва уларнинг заҳираси (мақсадли клиник ординатура орқали) ҳамда уларни иш билан таъминлаш;

профилли муассасаларни замонавий даволаш ташҳислаш жиҳозлари билан таъминлаш;

ихтисослаштирилган тиббий ёрдам хизмати бўйича даволаш ва ташхислаш стандартлари ишлаб чиқиш ва методик бошқарувни амалга ошириш (соғлиқни сақлашнинг давлат сектори учун) ва методик ёрдам (соғлиқни сақлашнинг хусусий сектори учун), жойларда уларни босқичма босқич тадбиқ қилиш, керак ҳолатларда амалдаги стандартларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш;

жойлардаги ихтисослаштирилган муассасаларни замонавий даволаш ташҳислаш жиҳозлари билан таъминлаш стандартларини ишлаб чиқиш;

вертикал бошқарув таркибига кирган даволаш ташҳислаш муассасалари томонидан кўрсатадиган тиббиёт хизматларини аниқлаш;

Тошкент врачлар малакасини ошириш институти билан ҳамкорликда, ихтисослаштирилган тиббиёт хизмати шифокорларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, бош ихтисослаштирилган муассаса кадрларини максимал юқори даражада, ҳамда узлуксиз таълим олишини, замонавий даволаш ташҳис технологияларини қўллашни таъминлаш;

замонавий даволаш ташҳис усуллари бўйича махсус тренинг ва махорат дарсларини ташкил қилиш;

аттестация маркази, ҳамда тиббиёт ва фармацевтлар лицензиялаш марказлари билан ҳамкорликда ходимларни ўз вақтида аттестациясини ташкил қилади, керакли ҳолатларда аттестация талабларига, тест вазифаларига ўзгартириш бўйича таклифлар киритади;

ихтисослаштирилган хизматнинг долзарб муаммолари илмий йўналишларини аниқлаш ва мувофиқлаштириш (олий таълим муассасалари билан хамкорликда);

тиббиёт муаммолари мавжуд ҳудудлар учун илмий семинар, съездлар, конференциялар ташкил қилиш;

халқаро ташкилотлар, профил марказлари билан узвий алоқаларни ташкил қилиш, профессионал илмий марказлар билан хамкорликдаги илмий изланишлар ўтказиш, илмий тажриба, шифокорларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш.

IV. Ҳисоботлар олиб бориш, профил хизматлар ишини ташкил қилиш

7. Ҳисоботлар олиб бориш, профил хизматлар ишини ташкил қилишда қуйидагилар амалга оширилади:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳудудий бош мутахассислардан ҳисоботлар қабул қилиш, ихтисослаштирилган тиббий ёрдам хизмати вертикал бошқарув тизимига кирувчи республика муассасалари раҳбарларидан, бошқарувдан бўлган ташкилотлардан олинган маълумотларни умумлаштириш ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим қилиш.

ҳар хил (йилнинг биринчи чорагигача) ихтисослаштирилган хизмат ҳолати ҳақида вазирликнинг Даволаш-профилактика ёрдами ташкил қилиш бош бошқармасига маълумот тақдим қилиш;

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги кўрсатма (буйруқлари) ижросини республика ихтисослаштирилган муассасаларида бажарилишини, республика, вилоят, профил кафедра ходимлари, вилоятларга бириктирилган ходимлар ёрдамида таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг марказлаштирилган ҳолда хариди учун талабномаларни шакллантириш;

Соғлиқни сақлаш вазирлигига ихтисослаштирилган хизмат профили бўйича мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш бўйича таклифлар бериш.

V. Бошқа профилли тиббиёт муассасалари билан ўзаро боғлиқлик

8. Бош ва худудий ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари бошқа профилли ва профилли бўлмаган ташкилотлар билан қуйидагича ўзаро боғлиқликни амалга оширади:

аралаш турдаги профилли муассасаларга консультатив ва методик ёрдам кўрсатиш;

мутахиссисларнинг теоретик ва амалий тажрибаларини семинарлар, маъруза ва амалий дарслар орқали ошириш.

тажриба ва амалий кўникмалар алмашинуви.

VI. Якуний қоида

9. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош муассасаси Республика аҳолисига ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни муассаса профилига мос ҳолда мувофиқлаштириш ва методик ёрдам кўрсатади.

10. Ушбу қоидаларни бузган шахслар қонунда кўзда тутилган жавобгарликка тортилади.

Узбекистан Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
“ 13 ” 07 2017 йил
377 - сонли буйруғига 2-илова

Ўзбекистон Республикаси аҳолисига кўрсатиладиган ихтисослаштирилган хизматни ташкилий тузилмаси

Белгилаш: Йўғон узлуксиз чизиқ – маъмурий ва услубий бошқарув

                  Оддий узлуксиз чизиқ – ташкилий-услубий бошқарув

                  Узлукли чизиқ – услубий ёрдам ва ҳамкорлик

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

“ 13 ” 07 2017 йил
377 - сонли буйруғига 3-илова

Ўзбекистон Республикаси аҳолисига кўрсатиладиган ихтисослаштирилган хирургия хизматини бошқариш вертикали схемаси.

Белгилаш: Йўғон узлуксиз чизиқ – маъмурий ва услубий бошқарув

                 Оддий узлуксиз чизиқ – ташкилий-услубий бошқарув

                 Узлукли чизиқ – услубий ёрдам ва ҳамкорлик

Узбекистан Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

“ 13 ” 07 2017 йил
377 - сонли буйруғига 4-илова

Ўзбекистон Республикаси аҳолисига кўрсатиладиган ихтисослаштирилган кардиология хизматини бошқариш вертикали схемаси

Белгилаш: Йўғон узлуксиз чизиқ – маъмурий ва услубий бошқарув

                 Оддий узлуксиз чизиқ - ташкилий-услубий бошқарув

                 Узлукли чизиқ – услубий ёрдам ва ҳамкорлик

Узбекистан Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

“ 13 ” 07 2017 йил
377 - сонли буйруғига 5-илова

Ўзбекистон Республикаси аҳолисига кўрсатиладиган ихтисослаштирилган урология хизматини бошқариш вертикали схемаси

Белгилаш: Йўғон узлуксиз чизиқ - маъмурий ва услубий бошқарув

                 Оддий узлуксиз чизиқ - ташкилий-услубий бошқарув

                 Узлукли чизиқ - услубий ёрдам ва ҳамкорлик

Узбекистан Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

“ 13 ” 07 2017 йил
377 - сонли буйруғига 6-илова

Ўзбекистон Республикаси аҳолисига кўрсатиладиган ихтисослаштирилган офтальмология хизматини бошқариш вертикали схемаси

Белгилаш: Йўғон узлуксиз чизиқ - маъмурий ва услубий бошқарув

                 Оддий узлуксиз чизиқ - ташкилий-услубий бошқарув

                 Узлукли чизиқ - услубий ёрдам ва ҳамкорлик

Узбекистан Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

“ 13 ” 07 2017 йил
377 - сонли буйруғига 7-илова

Ўзбекистон Республикаси аҳолисига кўрсатиладиган ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология хизматини бошқариш вертикали схемаси

Белгилаш: Йўғон узлуксиз чизиқ - маъмурий ва услубий бошқарув

                 Оддий узлуксиз чизиқ - ташкилий-услубий бошқарув

                 Узлукли чизиқ - услубий ёрдам ва ҳамкорлик

Узбекистан Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

“ 13 ” 07 2017 йил
377 - сонли буйруғига 8-илова

Ўзбекистон Республикаси аҳолисига кўрсатиладиган ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация хизматини бошқариш вертикали схемаси

Белгилаш: Йўғон узлуксиз чизиқ - маъмурий ва услубий бошқарув

                 Оддий узлуксиз чизиқ - ташкилий-услубий бошқарув

                 Узлукли чизиқ - услубий ёрдам ва ҳамкорлик

Узбекистан Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

“ 13 ” 07 2017 йил
377 - сонли буйруғига 9-илова

Ўзбекистон Республикаси аҳолисига кўрсатиладиган ихтисослаштирилган эндокринология хизматини бошқариш вертикали схемаси

Белгилаш: Йўғон узлуксиз чизиқ - маъмурий ва услубий бошқарув

                 Оддий узлуксиз чизиқ - ташкилий-услубий бошқарув

                 Узлукли чизиқ - услубий ёрдам ва ҳамкорлик

Узбекистан Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

“ 13 ” 07 2017 йил
377 - сонли буйруғига 10-илова

Ўзбекистон Республикаси аҳолисига кўрсатиладиган ихтисослаштирилган дерматология ва венерология хизматини бошқариш вертикали схемаси

Белгилаш: Йўғон узлуксиз чизиқ - маъмурий ва услубий бошқарув

                 Оддий узлуксиз чизиқ - ташкилий-услубий бошқарув

                 Узлукли чизиқ - услубий ёрдам ва ҳамкорлик

Узбекистан Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

“ 13 ” 07 2017 йил
377 - сонли буйруғига 11-илова

Ўзбекистон Республикаси аҳолисига кўрсатиладиган ихтисослаштирилган педиатрия хизматини бошқариш вертикали схемаси

Белгилаш: Йўғон узлуксиз чизиқ - маъмурий ва услубий бошқарув

                 Оддий узлуксиз чизиқ - ташкилий-услубий бошқарув

                 Узлукли чизиқ - услубий ёрдам ва ҳамкорлик

Узбекистан Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

“ 13 ” 07 2017 йил
377 - сонли буйруғига 12-илова

Ўзбекистон Республикаси аҳолисига кўрсатиладиган ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология хизматини бошқариш вертикали схемаси

Белгилаш: Йўғон узлуксиз чизиқ - маъмурий ва услубий бошқарув

                 Оддий узлуксиз чизиқ - ташкилий-услубий бошқарув

                 Узлукли чизиқ - услубий ёрдам ва ҳамкорлик

Узбекистан Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

“ 13 ” 07 2017 йил
377 - сонли буйруғига 13-илова

Ўзбекистон Республикаси аҳолисига кўрсатиладиган ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия хизматини бошқариш вертикали схемаси

Белгилаш: Йўғон узлуксиз чизиқ - маъмурий ва услубий бошқарув

                 Оддий узлуксиз чизиқ - ташкилий-услубий бошқарув

                 Узлукли чизиқ - услубий ёрдам ва ҳамкорлик

Узбекистан Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

“ 13 ” 07 2017 йил
377 - сонли буйруғига 14-илова

Ўзбекистон Республикаси аҳолисига кўрсатиладиган ихтисослаштирилган нейрохирургия хизматини бошқариш вертикали схемаси

Белгилаш: Йўғон узлуксиз чизиқ - маъмурий ва услубий бошқарув

                 Оддий узлуксиз чизиқ - ташкилий-услубий бошқарув

                 Узлукли чизиқ - услубий ёрдам ва ҳамкорлик

Узбекистан Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

“ 13 ” 07 2017 йил
377 - сонли буйруғига 15-илова

Ўзбекистон Республикаси аҳолисига кўрсатиладиган ихтисослаштирилган онкология ва радиология хизматини бошқариш вертикали схемаси

Белгилаш: Йўғон узлуксиз чизиқ - маъмурий ва услубий бошқарув

                 Оддий узлуксиз чизиқ - ташкилий-услубий бошқарув

                 Узлукли чизиқ - услубий ёрдам ва ҳамкорлик


Киритилди:

ДПЁТББ бошлиғи в.в.б.

Ф.Шарипов

Келишилди:

Вазирнинг биринчи ўринбосари

Б. Юсупалиев

Вазир ўринбосари

Э. Баситханова

Назорат инспекцияси бошлиғи

А. Агзамов

ИМваИАББ бошлиғи

М. Мирталипов

ОваБМҚББ бошлиғи

М. Садиков

Бош юрисконсульт

Р. Махаммадиев


Ҳужжат тури:  Буйруқ
Ҳужжат рақами:  377
Кўчириб олиш pdf |