Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 майдаги 284-сонли “Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳақида Бош сахифа

22 мая 2017

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 майдаги 284-сонли “Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
12 майдаги “Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 284-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг” 2017 йил 12 майдаги 284-сонли “Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармаси:

10 кунлик муддатда Иқтисодиёт ва маблағ билан таъминлаш бош бошқармаси ва Электрон соғлиқни сақлашни ривожлантириш “Uzmedinfo” маркази билан биргаликда қонун ҳужжатларининг аниқланган бузилиши, шу жумладан дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархини белгилаш тартиби қўпол равишда бузилганлиги оқибатида лицензиясининг амал қилиши тўхтатилган дорихоналар ва филиалларнинг манзиллари реестрлари ва ходимлари реестрлари маълумотлар базасини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, шунингдек кўрсатиб ўтилган ишларни амалга ошириш учун харажатларни қоплаш манбаларини белгилаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқсин ва ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритилишини;

бош юрисконсульт билан биргаликда норматив-ҳуқуқий ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги идоравий норматив ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.

3. Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш” рўзномаси, Матбуот хизмати, Соғлиқни сақлашни электрон ривожлантириш “Uzmedinfo” Маркази ушбу буйруқни тегишли босма ва расмий веб-сайт орқали чоп этишни таъминласин

4. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

Вазир

А.Шадманов

Киритилди:

 


Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш
бош бошқармаси бошлиғи

                           

                            А.Абдуллаев

Келишилди:

                           

 


 


Вазирнинг биринчи ўринбосари

                            Б.Юсупалиев

Вазир ўринбосари

                            Б.Атаханов

Иқтисодиёт ва маблағ билан таъминлаш бош бошқармаси бошлиғи

 

                           М.Мирталипов

“Uzmedinfo” электрон соғлиқни сақлашни ривожлантириш маркази директори

 

                           Д.Усмонов

Бош юрисконсульт

                           Р.Махаммадиев


Ҳужжат тури:  Буйруқ
Ҳужжат рақами:  284
Кўчириб олиш pdf |