Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Буйруқ №197. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 апрелдаги 246-сонли “Меҳнатни мухофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорини янада ривожлантириш тўғрисида”ги қарори ҳақида Бош сахифа

02 мая 2017

Буйруқ №197. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 апрелдаги 246-сонли “Меҳнатни мухофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорини янада ривожлантириш тўғрисида”ги қарори ҳақида

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI SOG’LIQNI SAQLASH VAZIRLIGI

B U Y R U Q

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 апрелдаги 246-сонли “Меҳнатни мухофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорини янада ривожлантириш тўғрисида”ги қарори ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 апрелдаги 246-сонли “Меҳнатни мухофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорини янада ривожлантириш тўғрисида”ги қарориижросини таъминлаш мақсадида буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 апрелдаги 246-сонли “Меҳнатни мухофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорини янада ривожлантириш тўғрисида”ги қарорираҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари, тизимдаги олий,
ўрта-махсус билим юртлари ва барча тиббиёт муассасалари раҳбарлари:

меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорининг профессионал иштирокчилари фаолиятини ташкил этиш ва уларнинг ягона реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги Низом;

ташкилотлардаги меҳнатни мухофаза қилиш тизимида аудит ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом;

меҳнатни мухофаза қилиш соҳасида қайта тайёрлаш ва малака ошириш тартиби тўғрисидаги Низом;

меҳнат шароитларини давлат экспертизасидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тиббиёт муассасалари фаолиятига жорий қилсин;

тизимдаги барча муассаса ва ташкилотларнинг ходимлари иш шароитини меҳнат муҳофазаси талабларига мувофиқ ҳолга келтирсин;

даволаш-профилактика муассасалари, олий ва ўрта-махсус билим юртлари ва барча тиббиёт муассасаларининг мутахассис, ходимларини иш шароитлари бўйича меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларига доир зарур бўлган йўриқномалар ва меъёрий ҳужжатлар билан тўлиқ таъминлаш чораларини кўрсин.

3. Санитария-эпидемиология назорати бош бошқармаси (Атабеков) ва Комплекс фойдаланиш бошқармаси (Нурмухаммедов) тизимдаги даволаш-профилактика муассасаларида юқоридаги қарорнинг ижроси устидан доимий мониторингни йўлга қўйсин.

4. “Ўзмединфо” электрон соғлиқни сақлашни ривожлантириш маркази (Усмонов) ва вазирликнинг Матбуот маркази (Санаев) Вазирлар Маҳкамасининг юқоридаги қарори ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг мазкур буйруғини вазирликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирсин.

5. Ушбу буйруқ ижросининг назорати вазир ўринбосари Б.Атаханов ҳамда вазир ўринбосари, Республика Бош давлат санитария врачи С.Сайдалиев зиммасига юклатилсин.

Вазир А. Шадманов


Ҳужжат тури:  Буйруқ
Ҳужжат рақами:  197
Қабул қилиниш санаси:  01.05.2017
Кўчириб олиш pdf |