Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Буйруқ №561. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонуни ижроси тўғрисида Бош сахифа

17 февраля 2017

Буйруқ №561. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонуни ижроси тўғрисида

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги

Қонуни ижроси тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 18 июндаги 08/1-13-90-сонли Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонунини амалга оширишга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар режаси ижросини таъминлаш мақсадида

БУЮРАМАН:

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 18 июндаги 08/1-13-90-сонли Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонунини амалга оширишга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар режаси раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Соғлиқни сақлаш бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш бўйича ўтказилаётган тадбирларни мониторинг қилиш ҳамда комплекс баҳолаш бўйича ишчи гуруҳи таркиби 1-иловага, соғлиқни сақлаш бошқарув органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотлар рўйхати 2-иловага, идоравий расмий веб-сайтларга жойлаштириш мажбурий бўлган ахборотлар рўйхати 3-иловага, соғлиқни сақлаш органларининг ҳамма кириши мумкин бўлган биноларга жойлаштириладиган ахборотлар рўйхати 4-иловага, соғлиқни сақлаш органларинг фаолияти тўғрисидаги чекланган ахборотлар рўйхати 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Вазирлик Ахборот хизмати (Ф.Санаев )ва «УзМедИнфо» маркази (М.Баймухаммедов) фойдаланувчиларга ахборот тақдим этиш учун масъул этиб белгилансин ва уларнинг вазирлик фаолияти тўғрисидаги ахборотдан монеликсиз фойдаланиши ҳамда қонун билан белгиланган маълумотларнинг расмий веб-сайтига ўз вақтида жойлаштирилишини таъминласин.

4. Ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари этиб:

Соғлиқни сақлаш бошқарув органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотдан фойдаланувчиларнинг фойдаланишини таъминлашга доир фаолиятини мувофиқлаштириб бориш. Бунда асосий эътиборни ҳудудий бошқарув органлари томонидан фаолиятнинг очиқлигини таъминлаш усулларига ҳамда фаолият тўғрисида ахборот олишга доир сўровни кўриб чиқиш тартибига риоя этилиши аҳволига қаратиш;

фаолиятнинг очиқлигини таъминлашга доир талабларга риоя этмаган мансабдор шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўриш бўйича раҳбариятга таклиф киритиш белгилансин.

5. Назорат инспекцияси (А.Агзамов), Иқтисодиёт, молиялаштириш ва истиқболни аниқлаш бош бошқармаси (Ё.Файзуллаев) ушбу иловага мувофиқ ишлаб чиқиладиган ахборотлар учун стендлар ва шундай мақсад учун мўлжалланган техник воситалар ўрнатилишини ташкил этсин.

6. Назорат инспекцияси (А.Агзамов) вазирлик ва тизим ташкилотлари архивининг самарали ишлаши, архив ходимлари малакасини ошириш ҳамда архив фондлари сақланиш шароитларини яхшилаш бўйича тегишли чоралар кўрсин.

7. Назорат инспекцияси (А.Агзамов), Бош юрисконсульт (Р.Махаммадиев), Ахборот хизмати (Ф.Санаев) икки ой муддатда ахборотдан фойдаланувчиларнинг очиқ ҳайъат мажлисларида иштирок этиш тартибини ишлаб чиқиб, тасдиқлатиш учун киритсин.

8. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари раҳбарларига:

мазкур буйруқни раҳбарлик ва назорат учун қабул қилиш ҳамда унинг сўзсиз ижросини таъминлаш;

фаолиятнинг очиқлигини таъминлаш бўйича тегишли ахборот тақдим этиш учун масъул бўлган мансабдор шахсларни белгилаш;

бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонуни ва мазкур буйруқ мазмун-моҳияти юзасидан кенг тушунтириш ишларини ташкил этиш;

бир ой муддатда ахборот стендларини ва шундай мақсад учун мўлжалланган техник воситаларни белгиланган жойларга ўрнатиш ишларини ташкил этиш вазифалари топширилсин.

9. Мазкур буйруқи жросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари А.Хаджибаев зиммасига юклатилсин.

Вазир                                                                А.Икрамов

Соғлиқни сақлаш вазирининг

2016 йил “___” ______ ___сон

буйруғига 1-илова

Соғлиқни сақлаш бошқарув органларифаолиятининг очиқлигини таъминлаш бўйича ўтказилаётган тадбирларни мониторинг қилиш ҳамда доимий равишда комплекс баҳолаш бўйича ишчи гуруҳи

ТАРКИБИ

1.

А.Хаджибаев

-

Соғлиқни сақлаш вазирибиринчи ўринбосари, гуруҳ раҳбари

2.

А.Агзамов

-

Назорат инспекцияси бошлиғи, гуруҳ раҳбари ўринбосари

3.

Ф.Санаев

-

Ахборот хизмати раҳбари, аъзо

4.

Р.Махаммадиев

-

Бош юрисконсульт, аъзо

5.

Ф.Шарипов

-

Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармаси бошлиғи в.в.б, аъзо

6.

М.Садиков

-

Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғи, аъзо

7.

Т.Хакимов

-

Кадрлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи, аъзо

8.

Н.Атабеков

-

Санитария-эпидемиология назорати бош бошқармаси бошлиғи в.в.б, аъзо

9.

М.Баймухаммедов

-

«УзМедИнфо» маркази бошлиғи, аъзо

Изоҳ: Ишчи гуруҳлари таркибига кирувчи шахслар бошқа ишга ўтган тақдирда тегишли лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланаган шахслар киритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирининг

2016 йил “___” ______ ___сон

буйруғига 2-илова

Соғлиқни сақлаш бошқарув органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотлар

РЎЙХАТИ

Қуйидаги ахборотлар соғлиқни сақлаш бошқарув органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотлар ҳисобланади:

1. Соғлиқни сақлаш бошқарув органларининг ҳуқуқий мақомини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;

2.Соғлиқни сақлаш бошқарув органлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек, уларнинг ижро этилиши тўғрисидаги маълумотлар;

3.Соғлиқни сақлаш бошқарув органлари томонида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий, норматив ва бошқа ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, ушбу хужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги маълумотлар;

4.Соғлиқни сақлаш бошқарув органлари томонидан ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнин лойиҳалари тўғрисидаги маълумотлар;

5.Соғлиқни сақлаш бошқарув органлари томонидан давлат дастурлари ҳамда бошқа дастурлар амалга оширилиши тўғрисидаги маълумотлар.

6. Соғлиқни сақлаш бошқарув органлари томонидан ўтказиладиган оммавий тадбирлар (мажлислар, кенгашлар, учрашувлар, матбуот конференциялари, брифинглар, семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқалар) тўғрисидаги маълумотлар;

7.Соғлиқни сақлаш бошқарув органларининг давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа органлари, жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек, хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлиги тўғрисидаги маълумотлар;

8. Амалга оширилишида соғлиқни сақлаш бошқарув органлари иштирок этаётган Ўзбекистон Республикасининг шартномалари тўғрисидаги маълумотлар;

9. Соғлиқни сақлаш бошқарув органларининг фаолияти соҳасига тааллуқли бўлган тармоқнинг (ҳудуднинг) ҳолатини ва унинг ривожланиш суръатини тавсифловчи асосий кўрсаткичлар ҳақидаги, шу жумладан ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар;

10. Соғлиқни сақлаш бошқарув органлари томонидан ўтказиладиган (ташкил этиладиган) очиқ танловлар (тендерлар) ва кимошди савдолари тўғрисидаги маълумотлар;

11. Бўш иш ўринлари, ишга қабул қилиш шартлари ва бўш иш ўринларини эгаллаш учун номзодларга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги маълумотлар;

12.Соғлиқни сақлаш бошқарув органлари томонидан тузилган мувофиқлаштирувчи ва маслаҳат органлари тўғрисидаги маълумотлар;

13.Соғлиқни сақлаш бошқарув органларининг очиқ ҳайъат мажлисларини ўтказиш режалари, шу жумладан мажлисларнинг кун тартиби лойиҳалари, улар ўтказиладиган сана, жой ва вақт, мажлисларда ҳозир бўлиш тартиби.

Соғлиқни сақлаш бошқарув органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотлар жумласига қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа маълумотлар ҳам киритилиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирининг

2016 йил “___” ______ ___сон

буйруғига 3-илова

Соғлиқни сақлаш бошқарув органларининг расмий веб-сайтларига жойлаштириш мажбурий бўлган ахборотлар

РЎЙХАТИ

Соғлиқни сақлаш бошқарув органларининг расмий веб-сайтларига қуйидаги ахборотлар жойлаштирилади:

  1. Соғлиқни сақлаш бошқарув органларининг ҳуқуқий мақомини белгиловчи норматив-ҳуқуқийҳужжатлар;
  2. Соғлиқни сақлаш бошқарув органлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар, шунингдек уларнинг ижро этилиши тўғрисидаги маълумотлар;
  3. Соғлиқни сақлаш бошқарув органлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий, норматив ва бошқа ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, ушбу ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги маълумотлар;
  4. Соғлиқни сақлаш бошқарув органлари томонидан ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисидаги маълумотлар;
  5. Соғлиқни сақлаш бошқарув органлари томонидан давлат Дастурлари ҳамда бошқа дастурлар амалга оширилиши тўғрисидаги маълумотлар;
  6. Соғлиқни сақлаш бошқарув органлари томонидан ўтказиладиган оммавий тадбирлар (мажлислар, кенгашлар, учрашувлар, матбуот конференциялари, брифинглар, семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқалар) тўғрисидаги маълумотлар;
  7. Соғлиқни сақлаш бошқарув органларининг давлат ҳокимияти ва бошқарувнинг бошқа органлари, жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек, хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлиги тўғрисидаги маълумотлар;
  8. Амалга оширилишида соғлиқни сақлаш бошқарув органлари иштирок этаётган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисидаги маълумотлар;
  9. Соғлиқни сақлаш бошқарув органларининг фаолияти соҳасига тааллуқли бўлган тармоқнинг (ҳудуднинг) ҳолатини ва унинг ривожланиш суръатини тавсифловчи асосий кўрсаткичлар ҳақидаги, шу жумладан ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар;
  10. Соғлиқни сақлаш бошқарув органлари томонидан ўтказиладиган (ташкилэтиладиган) очиқтанловлар (тендерлар) ва кимошди савдолари тўғрисидаги маълумотлар;
  11. Бўш иш ўринлари, ишга қабул қилиш шартлари ва бўш иш ўринларини эгаллаш учун номзодларга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги маълумотлар;
  12. Соғлиқни сақлаш бошқарув органлари томонидан тузилган мувофиқлаштирувчи ва маслаҳат органлари тўғрисидаги маълумотлар;
  13. Соғлиқни сақлаш бошқарув органларининг очиқ ҳайъат мажлисларини ўтказиш режалари, шу жумладан мажлисларнинг кун тартиби лойиҳалари, улар ўтказиладиган сана, жой ва вақт, мажлисларда ҳозир бўлиш тартиби.
  14. Соғлиқни сақлаш бошқарув органларининг раҳбарлари тўғрисидаги маълумотнома тарзидаги ахборот (фуқароларни қабул қилиш кунлари ва ҳоказо);
  15. Соғлиқни сақлаш бошқарув органларининг иш тартиби тўғрисидаги маълумотлар, уларнинг телефон рақамлари ҳамда почта манзиллари, электрон почта манзиллари, маълумот хизмати ва ишонч телефонларининг рақамлари, жамоат трнаспортининг қатнов йўллари, тўхташ жойларининг номлари ва йўналиш рақамлари;
  16. Соғлиқни сақлаш бошқарув органларининг раҳбарлари, шунингдек, ушбу органлар томонидан ваколат берилган мансабдор шахслар чиқишларининг ҳамда баёнотларининг матнлари;
  17. Соғлиқни сақлаш бошқарув органлари ҳузурида оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитация қилиш тартиби тўғрисидаги ахборот;
  18. Соғлиқни сақлаш бошқарув органлари томонидан кўрсатиладиган Давлат хизматларининг рўйхати;
  19. Соғлиқни сақлаш бошқарув органларининг фаолияти тўғрисидаги таҳлилий маърузалар ҳамда ахборот тусидаги шарҳлар;
  20. Ариза, таклиф ва шикоятларни қабул қилиш тартиби тўғрисида ахборот;
  21. Соғлиқни сақлаш бошқарув органларининг фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир сўровларни қабул қилиш тартиби ҳақидаги ахборот;
  22. Келиб тушган ариза, таклиф ва шикоятларни шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир сўровларни кўриб чиқишнинг умумий натижалари ҳақидаги ахборот.

Соғлиқни сақлаш вазирининг

2016 йил “___” ______  ___сон

буйруғига 4-илова

Соғлиқни сақлаш бошқарув органларининг ҳамма кириши мумкин бўлган биноларига ўрнатиладиган ахборотлар

РЎЙХАТИ

Қуйидаги маълумотлар соғлиқни сақлаш бошқарув органларининг ҳамма кириши мумкин бўлган хоналар ва жойларда ахборот фойдаланувчилари танишиши учун ахборот стендлари ва шундай мақсад учун кўзланган бошқа техник воситаларни жойлаштирилиши шарт.

Ушбу рўйхатнинг биринчи қисмида кўрсатилган ахборот стендларида ва мақсад учун мўлжалланган бошқа техник воситаларда қуйидагилар бўлиши керак:

  1. Соғлиқни сақлаш бошқарув органларининг ҳуқуқий мақомини белгиловчи норматив-ҳуқуқий хужжатлар рўйхати;
  2. Соғлиқни сақлаш бошқарув органларининг иш тартиби тўғрисидаги маълумотлар, маълумот хизмати ва ишонч телефонларининг рақамлари;
  3. Соғлиқни сақлаш бошқарув органларининг режалаштирилаётган очиқ ҳайъат мажлислари тўғрисидаги ахборот;
  4. Ариза, таклиф ҳамда шикоятларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги ахборот;
  5. Соғлиқни сақлаш бошқарув органларининг фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир сўровни қабул қилиш тартиби ҳақидаги ахборот;
  6. Соғлиқни сақлаш бошқарув органлари томонидан кўрсатиладиган давлат хизматларинг рўйхати 

Соғлиқни сақлаш вазирининг

2016 йил “___” ______ ___сон

буйруғига 5-илова

Соғлиқни сақлаш бошқарув органларининг фаолияти тўғрисида чекланган ахборотлар

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш бошқарув органлари фаолиятига доир фойдаланиши чекланган маълумотлар рўйхатига қонунда белгиланган тартибда давлат сири ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа маълумотлар киради.

Ахборотларни махфийлаштириш ва махфийликдан чиқариш давлат сирларини сақлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган маълумотларнинг махфийлик даражасини аниқлаш ва белгилаш тартиби тўғрисидаги Низом ва Ўзбекистон Республикасида махфийлаштирилиши лозим бўлган маълумотлар рўйхатига мувофиқ амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти белгилаб қўядиган давлатсирларини сақлашни таъминловчи давлат органлари Ўзбекистон Республикаси юридик ва жисмоний шахсларнинг мулки ҳисобланган ахборотларни махфийлаштириш ва махфийликдан чиқариша ҳақлидир.

Давлат сирларига таалуқли маълумотларга эга бўлган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоатбирлашмалари, айрим фуқаролар бундай маълумотлар махфийлаштирилиши зарурлиги тўғрисидаги масала ҳал этилиши учун давлат сирлари сақланишини таъминловчи органларга мурожаат этишлари лозим.

Махфийлаштирилиши фуқаронинг шахсий хавфсизлигига тахдид соладиган ахборот давлат сирларига мансуб деб топилиши мумкин эмас.

Ахборот эгалари ахборотларни махфийлаштириш ёки махфийликдан чиқаришга оид ғайриқонуний хатти-харакатлар устидан судга шикоят қилишга ҳақлидир.


Ҳужжат тури:  Буйруқ
Ҳужжат рақами:  561
Қабул қилиниш санаси:  30.12.2016
Кўчириб олиш pdf |