Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Бўйруқ № 115, Хирургия ва онкология йўналишлари бўйича клиник протоколларни тасдиқлаш тўғрисида Бош сахифа

01 апреля 2015

Бўйруқ № 115, Хирургия ва онкология йўналишлари бўйича клиник протоколларни тасдиқлаш тўғрисида

19.03.2015 й. №115-сонли ССВ буйруғи

Хирургия ва онкология йўналишлари бўйича клиник протоколларни тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 2 октябрдаги “Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-700-сонли қарорининг ижросини таъминлаш, замонавий тиббиёт технологиялари ва дори воситалари ишлаб чиқариш такомиллашувини инобатга олган ҳолда хирургия ва онкология бўйича клиник протоколларни тасдиқлаш ҳамда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш мақсадида

БУЮРАМАН

  1. Хирургия йўналиши бўйича клиник протоколлари 1-иловага ва онкология йўналиши бўйича клиник протоколлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Вазирликнинг Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш Бош бошқармаси бошлиғи Д.Миразимов, “Академик В.Вахидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия маркази” АЖ директори Ф.Назиров, Республика онкология илмий маркази директори С.Наврузов:
       мазкур буйруқ билан тасдиқланган клиник протоколлар тегишли даволаш-профилактика муассасаларига етказилишини таъминлаб, амалиётда фойдаланилиши устидан доимий мониторинг олиб борсинлар;
       тиббий технологиялар ва дори воситаларни ишлаб чиқариш такомиллашувини инобатга олган ҳолда иловада тасдиқланган клиник протоколларни ҳар 2 йилда қайта кўриб чиқиб, такомиллаштириш тадбирларини олиб борсинлар.
  3. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ҳамда тизимдаги тиббиёт олий ўқув юртлари, республика тасарруфидаги даволаш-профилактика муассасалари раҳбарлари зиммасига иловада тасдиқланган клиник протоколларни тегишли даволаш-профилактика муассасаларида тадбиқ этилишини таъминлаш вазифаси юклатилсин.
  4. Вазирликнинг Назорат инспекцияси бошлиғи А.Содиқовга Назорат инспекциясининг режали ва режадан ташқари текширишларда иловада тасдиқланган клиник протоколларни тиббиёт амалиётига тадбиқ қилиниши устидан назорат ўрнатиш топширилсин.
  5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари А.Худаяров зиммасига юклатилсин.
В а з и р А. Алимов


Ҳужжат тури:  Буйруқ
Ҳужжат рақами:  115
Қабул қилиниш санаси:  19.03.2015
Кўчириб олиш pdf |