Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Овқат хазм қилиш тизими хавфли ўсмалари “ҚИЗИЛЎНГАЧ САРАТОНИ” Бош сахифа

28 марта 2015

Овқат хазм қилиш тизими хавфли ўсмалари “ҚИЗИЛЎНГАЧ САРАТОНИ”

Клиник протоколни ишлаб чиқувчилар рўйхати

  1. Торакол бўлими рахбари, т.ф.д. Хайруддинов Р.В.
  2. РОИМ илмий ишлар бўйича директор муовини, т.ф.д. Юсупбеков А.А.
  3. Торакал бўлими мудири, т.ф.н, Рустамов Ш.Х.
  4. Катта илмий ходим, т.ф.н. Расулов А.Э.
  5. Кичик илмий ходим Мадиёров Б.Т.
  6. Врач ординатор Усманов Б.Б.
  7. Врач ординатор, т.ф.н. Жўраев Э.Э.
  8. Врач ординатор Джуманазаров Т.М.

Қизилўнгач саратони

Қизилўнгач хавфли ўсмалари.

Протокол коди: “Қизилўнгач саратони”

Протоколда ишлатиладиган қисқартмалар:

ЖССТ – Жахон соғлиқни сақлаш ташкилоти

ЭЧТ – эритроцитлаш чўкиш тезлиги

ЭКГ – Элетрокардиография

ИГХ – иммуно-гистохимия

СУД – Суммар ўчоқли доза

БЎД – Бир марталик ўчоқли доза

Беморлар категорияси: Қизилўнгач саратони гистологик тасдиқланган беморлар

Протоколдан фойдаланувчилар: онкологик муассаса ва умумий муассасалар шифокорлари.

Классификация

Клиник классификация

Гистологик классификация (ЖССТ, 2002 йил).

Қизилўнгач саратони асосий морфологик турини ясси хужайрали (мугузланувчи ва мугузланмайдиган) саратони ташкил қилади (95%), 5% холларда аденокарцинома ташкил қилади.

Қизилўнгач саратони ўсиш турига қараб экзофит, эндофит ва аралаш тури фарқланади.

Ярали – инфильтратив тури ёмон прогнозтик хусусиятга эга.

Қизилўнгач саратони лимфоген, гематоген ва имплантацион йўл билан метастазтазланиш хусусиятига эга.

Қизилўнгач саратони кўпроқ жигарга, ўпкага, суякларга, бош мияга ва буйрак усти безига узоқлашган метастазлар беради.

Қизилўнгач саратони TNM классификацияси (2009 йил).

Анатомик соҳа:

  1. Қизилўнгач бўйин қисми (С 15.0)
  2. Қизилўнгач кўкрак тури (С 15.1)
  3. Қизилўнгач юқори кўкрак қисми (С 15.3)
  4. Қизилўнгач ўрта кўкрак қисми (С15.4)
  5. Қизилўнгач пастки кўкрак қисми (15.5)

Изох: Кардиал сохада жойлашган меъда саратон қизилўнгач дистал қисмини хам заралаши мумкин, қизилўнгач бирламчи саратони меъда кардиал қисмини хам зарарлаши мумкин. Кардиоэзофагеал соха ўсмалари қуйидагича ажратилади.

- Агарда 50% ўсма қизилўнгачни зарарлаган бўлса бу холатда қизилўнгач ўсмаси деб бахоланади, аксинча 50% ўсма меъдани зарарлаган бўлса меъда ўсмаси деб бахоланади.

- Агарда ўсма жойлашиши юқори ва пастки қисмларида бир хил зарарланган бўлса, унақада ясси хужайрали саратон, майда хужайрали ва нодифференциаллашган саратонлар қизилўнгачдан чиқган деб бахоланади, аденокарцинома ва узуксимон хужайрали саратон меъдадан чиқган деб бахоланади.

Лимфоколлекторлар зарарланиши

Қизилўнгач саратони тўртинчи TNM классификациясига асосан (AJCC 1992 йил), лимфоген метастазланиш махаллий (N1) ва узоқлашган метастазланишган бўлинади, микроскопик текширувда М1 деб бахоланади, хеч қандай клиник жихатдан симптомлар бўлмаса хам. Гематоген метастазланиш жигарга ва ўпкага метазтазлар беради.

Махаллий лимфа тугунлар (N1): юқори, ўрта ва пастки параэзофагеал, ўнг қайтувчи невр ва ўнг паратрахеал, субаортал, бифуркацион, ўпка илдизи, диафрагмал, орқа кўкс оралиғи, ўнг ва чап паракардиал, кичик эгрилик, чап меъда артерияси лимфа тугунлари киради.

Узоқлашган лимфа тугунларга чуқур ва юзаки бўйин қисми лимфа тугунлари, умумий жигар артерияси, ўзак артерияси бўйлаб ва парааортал лимфа тугунлар киради.

Клиник классификация TNM

Т - бирламчи ўсма

Тх – бирламчи ўсмани бахолаш иложиси йўқ

Т0 – бирламчи ўсма хақида маълумотлар йўқ

Тis – in situ карционмаси/оғир дисплазия.

Т1 – ўсма шиллиқ қават, шиллиқ ости қаватга ўсиб ўтади

Т1а – ўсма шиллиқ қаватнинг мушак пластинкасига ўсиб ўтади

Т1б – ўсма шиллиқ ости қаватга ўсиб ўтади

Т2 – ўсма мушак қаватга ўсиб ўтади

Т3 – ўсма адвентициал қаватга ўсиб ўтади

Т4 – ўсма қўшни аъзоларга ўсиб ўтади

Т4а – ўсма плеврага, перикардга ва диафрагмага ўсиб ўтади

Т4б – ўсма аортага, умуртқа поғонасига ва трахеяга ўсиб ўтади

N – махаллий лимфа тугунлар

Nх – махаллий лимфа тугунлар бахолаш иложи йўқ

N0 - махаллий лимфа тугунлар зарарланмаган

N1 – 1-2 та регионар лимфа тугунларга метастазлар

N2 – 3-6 та регионар лимфа тугунларга метазтазлар

N3 – 7 тадан ортиқ лимфа тугунларга метастазлар

М – узоқлашган метастазлар

М0 – узоқлашган метастазлар йўқ

М1 – узоқлашган метастазлар бор

рTNM патогистологик классификация

pT, pN, pM даражани аниқлашга талаблар T, N ва M даражси билан тўғри келади.

pN0 – кўкс оралиғи лимфа тугунлари гистологик текшируви одатда 6 ва ундан кўп лимфа тугунларни текширишни ўз ичига олади. Агарда текширилаётган лимфа тугунларда метастазлар топилмаса ва лимфа тугунлар сони 6 тадан кам бўлса бу холат pN0 деб бахоланади.

G – гистологик дифференлашганлиги

Gх – гистологик дифференлашганлигини аниқлаш иложиси йўқ

G1 – юқори даражадаги дифференлашган

G2 – ўрта даражадаги дифференлашган

G3 – паст дифференциаллашган

G4 – нодифференциаллашган ўсма.

Қизилўнгач саратони TNM классификация 2009 йил ва AJCC бўйича босқичлари

Қизилўнгач саратони TNM. T (tumor) – ўсма (унинг ўлчамлари) N (nodulus) – лимфа тугунлар (лимфатик тугунларига метастаз бор ёки йўқлиги), M (metatasis) – узоқлашган метастазлар.

Қизилўнгач саратони TNM босқичлари

Босқич Ўсма ўлчамлари Регионар лимфа тугунларга метастазлар Узоқлашган метастазлар
  T is N  
I T1 N  
II T2 ва Т3 N M
III T3 ва Т4 N M
IV T ҳар қандай N ҳар қандай М1

Tis-carcinoma in

Т1 - шиллиқ ёки шиллиқ ости,

Т2 - мушак қавати,

Т3 -адвентиция,

Т4 - қўшни (тегиб турувчи) тизимлар.

N - йўқ, N1 - бор

M - йўқ, М1- бор

Диагноз (ташхис) қўйиш ва унинг мезонлари.

Шикоятлари ва анамнези. Қизилўнгач саратонига хос белгилар аниқлангмаган. Беморларнинг шикоятлари қизилўнгачнинг бошқа ҳар хил касалликларига (сурункали эзофагит ва бошқалар) хос бўлиши мумкин.

Жисмоний текширувлар

Оғриқли симптомакомплекс шартли равишда ярасимон ва сурункали эзофагитга хос бўлиши мумкин. Озиш ва холсизлик ўткинчи бўлиши мумкин ва бу холат патологик ўчоқнинг ҳуружига хос бўлади. Касалликнинг эрта босқичларида – консерватив, инфузион, спазмолитик терапия ва умумий қувватлантирувчи даво касаллик ҳуружи симптомларини даволайди.

Лаборатор текширувлар

- қон умумий анализи – гипохром камқонлик, ЭЧТ ошиши, лейкоцитоз қизилўнгач саратонига хос

- коагулограмма – гиперкоагуляция кузатилади.

Инструментал текширувлар

Қизилўнгач саратонига шубҳа қилинганда бемор дарҳол рентгенологик, биопсия билан эндоскопияни ўз ичига олган кенг қамровли текширувларга юборилиши лозим. Схематик равишда врач харакатини қўйидагича фараз қилиш мумкин:

бирламчи сўров – кўрик – рентген текширув – эндоскопия – биопсия.

Морфологик текширувлар – қизилўнгач саратонини бошқа касалликлардан дифференциаллашда асосий усул ҳисобланади. Биоптатда хавфли ҳўжайраларни топиш қизилўнгач саратони борлигини тасдиқлайди, аммо бир марталик морфологик текширувда хавфли ҳўжайралар топилмаганлиги саратон касаллигини тўлиқ инкор қила олмайди. Динамик кенг қамровли кузатув остида такрор ва такрор морфологик текширувлар натижасида олинган салбий (отрицательный) натижалардагина ўсмани яхши сифатли деган хилига тегишли деб ҳисоблаш мумкин.

Асосий ва қўшимча диагностик чора тадбирлар

Қизилўнгач саратони билан беморларни стандарт текширувларга қўйидагилар киради:

- жисмоний (физикал) текширувлар;

- лаборатор текширувлар: қон гуруҳи, резус фактор, сифилисга сероанализ, қон умумий анализи, сийдик умумий анализи, қон биохимиявий анализи (оқсил, креатинин. мочевина, билирубин, глюкоза, К, Na, Са, С1 ионлари трансаминаза), коагулограмма;

- қизилўнгач, ошқозон, 12 бармоқли ичак ва кўкрак қафасини рентгенологик текширувлар;

- биопсия билан фиброэзофагогастроскопия;

- саратон қизилўнгачнинг бўйин, юқори кўкрак ва ўрта кўкрак қисмларида жойлашганда ва трахебронхиал дарахт ўсма билан зарарланганда биопсия билан фибробронхоскопия;

- эзофаго- ва бронхоскопияда олинган материалларни цитологик ва гистологик текшириш;

- кўкрак қафаси ва қорин юқори қавати органларини компьютер томография қилиш;

- кўкрак қафаси ва қорин юқори қавати органларини магнит резонанс томография қилиш;

- қорин ва қоринпарда орти органларини, периферик лимфатик тугунларни ультратовуш текширувидан ўтказиш;

- ташқи нафас фаолиятини текшириш, ЭКГ.

Қўшимча текширув усуллари

Қизилўнгач саратони тарқалиб кетганлигига (генерализация) ва ёки ўсма жараёнининг норезектабеллиги шубҳаланганда, торакоскопия, медиастиноскопия, лапароскопия, ўмров усти лимфатугунларидан очиқ биопсия, колоноскопия, ирригоскопия, бош мия компьютерная томографияси, скелет суякларини сцинтиграфия текширувлари ўтказилади. Диагнозни аниқлаш мақсадида, лозим бўлганда, бипсион ва операцион материалларни иммуногистохимия текширувидан ўтказилади. Лозим бўлса диагностик торакотомия бажарилиши мумкин.

Дифференциал диагноз

Қизилўнгач саратони кардиоспазм, қизилўнгач чандиқли торайиши, ярали эзофагит ва қизилўнгач яраси, қизилўнгач яхши сифатли ўсмалари, қизилўнгач веналарининг варикоз касаллиги, қизилўнгач дивертикули, кўкс оралиғи ўсмаларининг қизилўнгач деворига босиши, медиастинитдан кейинги чандиқлар, кўкс оралиғи аномал жойлашган қон томирларидан диференциаллаш лозим.

Даволаш

Даволаш мақсади: хавфли ўсма билан органни қисман ва тўлиқ резекцияси.

Даволаш тактикаси

Номедикаментоз даволаш

Резектабел қизилўнгач саратонларида радикал операция (регионар лимфодиссекцией билан қизилўнгачни субтотал резекцияси ва экстирпацияси) беморларни даволашнинг тан олинган усули ҳисобланади.

Қизилўнгач саратонларида симптоматик операциялар, бу категориядаги беморларда энг кўп учрайдиган дисфагияни йўқотишга қаратилган асосий ёрдам бериш усулларидан ҳисобланади.

Қизилўнгач саратони билан беморларнинг 80-90% да ўсманинг III-IV босқичи аниқланади, шу тўфайли фақат 10-15% беморларга радикал хирургик ва комбинирлашган даво ўтказилиши мумкин.

Ўсма норадикал олинганда ва олинган қизилўнгач резекция линиясида ўсма аниқланганда 50 Гр СУДли операциядан кейинги нур терапияси ўтказилади.

Қизилўнгач саратонинг норезектабел ва узоқлашган метастазлар бўлган ҳолатларда, жаррохлик амалиётига қарши кўрсатма бўлган ва беморлар жаррохлик амалиётидан бош тортган ҳолатларда, нур, поликимётерапия ва кимё-нур терапияси мустақил равижда ўтқазилади.

Қизилўнгач буйин қисми саратонида нур ва кимё-нур терапияси мустақил равижда қўлланилиши мумкин.

Симптоматик жаррохлик амалиётлари (гастростомия, қизилўнгачни стентлаш) ҳаётий кўрсатма билан, ўсманинг норезектабел ҳолатларида, узоқлашган метастаз, киме-нур давосининг эффектсизлигида, кахексия и оқма бўлган ҳолатларда бажарилади.

Хирургик даво

Резектабел жараён регионар лимфа тугунларини зарарланиш ҳолатида жаррохлик амалиёти асосий даво тури ҳисобланади.

Жаррохлик амалиёти қизилўнгач резекцияси ёки экстирпацияси ўсма чегарасидан 5см ўтиб регионар лимфодиссекция бажарилиши шарт.

Беморнинг ёши жаррохлик амалиётига қарши кўрсатма эмас.

Жаррохлик амалиётининг ҳажми ўсманинг локализацияси ва тарқалганлиги билан аниқланади ва ўз ичига қуйдагиларни олади:

- Қизилўнгачни субтотал резекцияси орқа кўкс оралиғи орқали гастроэзофагопластика, абдоминоторакал услуб билан ўнг плеврал бўшлиғида анастомоз қўйиш;

- Қизилўнгач экстирпацияси торакоабдоминоцервикал услуб билан орқа кўкс оралиғи орқали гастроэзофагопластика ёки колоэзофагопластика буйинда анастомоз қўйиш билан;

- Ўсманинг кардиоэзофагеал соҳада жойлашганида қизилўнгач пастки кўкрак қисми ва ошқозон проксимал қисми резекцияси, комбинирлашган чап томонлама торакофренолапаротом услуб (Osawa-Garlok) билан бажарилади.

Қизилўнгачни юқори кўкрак қисми зарарланганида регионар лимфодиссекция бажарилиши кўрсатилган: регионар медиастинал ва абдминал лимфодиссекция бажариш.

Қизилўнгачни комбинирлашган экстирпациясида трахея, бош бронхлар, аорта ва хаётий зарур аъзолар резекция қилинган ҳолатларда, эзофаго- ва гастростома қўйилгандан кейин, қолдирилган пластика қилиш мумкин.

Жаррохлик амалиётлар лимфодиссекция билан даражасига қараб, қўйдаги турлари бажарилади: стандарт иккизонал (2S), кенгайтирилган иккизонал (2S), кенгайтирилган иккизонал (2F) ва уч зонал.

Медикаментоз даво (фақат Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган дори-дармонлар, курс ва кундалик дозалар, чиқариш шакли белгилаш билан. Фармокологик турини кўрсатиш, масалан: протон насос ингибиторлари. Ягона кўрсатмали самарали воситалар, аммо бошқа кимёвий шакли – ҳаммаси кўрсатилсин, масалан: омепразол, лансопразол, рабепразол. Буюрилган муолажани ҳсига ҳос белгиси бўлса кўрсатиш лозим: инсулин помпа ва ҳ.к.)

Агар лозим бўлганда, даво этап билан келтирилади: шошилинч ёрдам, амбулатор, стационар.

Киметерапия

Киметерапия – неоадъювант кименур терапия комплексида ўтқазилиши мумкин кейинчалик жаррохлик амалиёти ўтқазилиши билан, кименур терапия комплексида ёки мустақил даво сифатида бирламчи норезектабел ҳолатларда ва узоқлашган метастаз бўлганда, жаррохлик амалиётига қарши кўрсатма бўлганида (киметерапияга қарши кўрсатма бўлмаганида) ёки бемор жаррохлик амалиётидан бош тортганда.

Монокиметерапия

  1. Паклитаксел 250мг/м2, в/и 24 соатли инфузия, 1 кун. Ҳар 21 кун. Колония стимулловчи фактор билан бирга қилиш тавсия қилинади.
  2. Цисплатин 20мг/м2, в/и 1 – 5 кун, ҳар 3 ҳафта ёки 80мг/м2, 1 марта ҳар 3 ҳафтада.
  3. Доксорубицин 40мг/м2, 1- 2 кун, ҳар 3 ҳафта.
  4. Эпирубицин 30мг/м2, 1-3 кун, ҳар 3 ҳафта.
  5. Фторурацил 500мг/м2, 1-5 кун, ҳар 5 ҳафта.
  6. Метотрексат* 40мг/м2, ҳар ҳафта узоқ давом эттирилади
  7. Винорельбин* 25мг/м2, ҳар ҳафта узоқ давом эттирилади
  8. митомицин* 20мг/м2, 1 марта ҳар 4-6 ҳафтаузоқ давом эттирилади

* метотрексат, винорельбин монокиметерапия сифатида иккинчи линия терапиясида қилинади.

Комбинирлашган киметерапия:

  1. Цисплатин 75-100 мг/м2, в/и 1 кун. Фторурацил 1000 мг/м2, узоқ вақт давом эттирилади, в/и инфузия, 1-5 кун. Курс 1, 5, 8 ва 11 ҳафталари такрорланади.
  2. Иринотекан 65 мг/м2, в/и, ҳар ҳафта, 4 ҳафта давомида. Цисплатин 30 мг/м2, в/и 1 кун, ҳар ҳафта, 4 ҳафта давомида. Курсни ҳар 6 ҳафтада такрорлаш керак.
  3. Паклитаксел 180 мг/м2, 3 соатли инфузия 1 кун. Цисплатин 60 мг/м2, в/и, 3 соатли инфузия, 1 кун. Ҳар 2 ҳафта давомида такрорлаш керак (максимал 6 курс) ёки паклитаксел 200мг/м2, 24 соатли инфузия, 1 кун. Цисплатин 75мг/м2, в/и 2 кун. Ҳар 3 ҳафта такрорлаш керак. *

* Колониястимулловчи фактор билан бирга қилиш тавсия қилинади.

  1. Карбоплатин AUC5, 1 кун. Паклитаксел 150мг/м2, 3 соатли инфузия, 1 кун. Ҳар 3 ҳафта такрорлаш керак.
  2. Паклитаксел 175мг/м2, 1 кун. Цисплатин 20мг/м2, 1 -5 кунгача. Фторурацил 750мг/м2, узоқ вақт давом эттирилади, в/и инфузия, 1-5 кун. Ҳар 28 кун, агар шарт бўлганда колониястимулловчи фактор билан бирга қилиш тавсия қилинади.
  3. Доцетаксел 75мг/м2, 1 кун. Цисплатин 75мг/м2, 1 кун, ҳар 3 ҳафта.
  4. Доцетаксел 75мг/м2, 1 кун. Цисплатин 75мг/м2, 1 кун, фторурацил 750 мг/2, узоқ вақт давом эттирилади, в/и инфузия, 1-5 кунлар. Хар 3 хафтада, агар шарт бўлганда колониястимулловчи фактор билан бирга қилиш тавсия қилинади.

Даволашни бошқа турлари

Нур ва химиянур даво

Нур даво ва химиянур даво оператив даводан устунлиги йўқ. I-II босқичда яшовчанлик кўрсаткичи 25-30% ни ташкил қилади ўсмани тўлиқ сўрилиши билан. Бу холат яхши томони оператив даводан кейинги леталликга олиб келмайди ва қизилўнгач сақланиб қолади. Бироқ нур даводан кейинги асоратлар 40 % холатларда кузатилади. (эзофагит, яра, торайиш, фистула). Бу холат оператив давога олиб келиши мумкин.

Нур даво услуби

Дистанцион нур даво стандар ёки конформ (БУД 1,8-2,0-2,5 Гр 5 фракция хафтада СУД 60-70 Гр) нур бериш усуллари фарқланади, операция олди ва операциядан кейинги доза СУД 60-70 Гр ни ташкил қилади. Бу нур даво гамматерпапевтик ускунада ўтказилади.

Бирламчи ўчоқ дистанцион нур терапияси усулида ёки контакт нур терапия усулида бажарилади, СУД 40-50Гр, изоэквивалент 70Гр. Қўшма нур даво ўсма резорбциясига 2 маврта кўпроқ олиб келади, бош қа усулларга қараганда.

Режалаштирилаётган нур даво сохаси ўсма ва атроф соғлом тўқимадан 5 см, юқори ва пастки сохадан 2 см қўшиб олинади. Махаллий лимфа тугунлар хам шу усулда нур даво ўтказилади.

Қизилўнгач бўйин қисмига нур беришда бўйин қисми юқори кўкрак қисми ва шу соха лимфа тугунлар билан биргаликда, ўмров усти лимфап тугунларга нур берилади.

Қизилўнгач юқори ва ўрта кўкрак қисмлари медиастинал лимфа тугурлар ва диафрагма сохасигача нур берилади.

Қизилўнгач пастки кўкрак қисми қизилўнгач абдоминал сегмент, медиастинал, перигастрал лимфа тугунларга нур берилади.

Нур бериш соха баландлиги 11 смдан 22 смгача, кенглиги 5-6 см ташкил қилади. Умумий холатда 4 соха нур терапияси фарқланади.

Химиянур даво ўз ичига дистанцион нур терапияси суммар 50Гр бир марталик доза 1,8-2,0 Гр. Нур терапияси тугаши билан беморга цистплатин – 5 фторурацил схемасида полихимиотерапия ўтказилади, хар 28 кунда қайтарилади 2 курс.

Дистанцион нур давога қарши кўрсатмалар:

Қизилўнгач фистула хосил бўлиши.

Ўсма парчаланиши қон кетиш белгилари билан.

Ўсманинг қўшни аъзоларга ўсиб ўтиши.

Декомпенсацияга учраган хамрох касалликлар.

Беморнинг оператив даводан бош тортган холларда ва қарши кўрсатмалар бор вақтда беморларга қўшма нур даво қўлланилади.

I этапда – дистанцион нур даво субоптимал дозада 50 Гр 2 Грдан 5 марта хафтада. 5 хафталик курс.

II – этапда дистанцион нур даводан 3 хафтадан сўнг брахитерапия қўлланилади. 5 Грдан 3 сеанс 7 кун оралатиб.

Паллиатив нур терапияси режалаштирилаётган вақтда брахитерапиядан бошлаган маъқулроқ.

Нур терапияси эффективлигини кучайтириш мақсадиада полихимиотерапия ўтказилади.

Цисплатин 75 мг/м2, в/и, 1 кун.

Фторурацил 1000 мг/м2 (750 мг/м2), в/и 1,2,3,4 кунлар.

Давони умумий схемаси: хафта 1 5 8 9 10 11

Дистанцион нур даво 50 ГР

Цисплатин +5 фторурацил 1 5 8 10

Брахитерапия 5 8 9

Брахитерапияга қарши кўрсатмалар:

  1. Ўсманинг давомийлиги 10 смдан кўплиги.
  2. Узоқлашган метастазлар борлиги.
  3. Ўсманинг қўшни аъзоларга ўсиб ўтиши
  4. Ўсманинг бўйин сохада жойлашиши
  5. Қизилўнгачнинг торайиши эндоскоп ўтмаслиги

Қизилўнгач саратонининг жойлашган жойига қараб ва босқичларига боғлиқ даво.

Қизилўнгач бўйин қисми

0, I, IIa. Қизилўнгач экстирпацияси орқа кўкс оралиғи эзофагогастропластика билан ёки колоноэзофагопластика абдоминотрансхиатал кесма билан бўйин қисмида анастомоз қўйиш ва бўйин лимфодиссекцияси билан.

  1. Дистанцион нур даво СУД 60-65 Гр ёки қўшма нур даво СУД 70-75 Гр.
  2. Полихимиотерапия “цисплатин + 5 фторурацил” схемасида.

Кимё нур даво: нур терапия одатий фракция режимида СУД 50гр узлуксиз курс билан + 3-4 курс поликимётерапия «цисплатин + 5 -фторурацил» схемасида.

IIВ,III.

  1. Дистанцион нур терапия СУД 60-65гр ёки қошма нур терапия СУД 70-75гр да.
  2. Поликимётерапия «цисплатин + 5 - фторурацил» схемасида.
  3. Кимёнурдаво: нур терапия одатий фракция режимида СУД 50гр узлуксиз курс билан + 3-4 курс поликимётерапия «цисплатин + 5-фторурацил».

Қизилўнгачнинг юқори кўкрак қисми.

0,I,IIА,IIВ,III.

  1. Қизилўнгачнинг экстирпацияси орқа кўкс оралиғида гастроэзофагопластикаси ёки колоноэзофагопластика торако – абдомино - цервикал кириш йўли орқали ва бўйинда анастомоз қуйиш. Шартли равишда абдоминомедиастинал лимфодиссекция бажариш.

Қизилўнгачнинг ўрта ва пастки кўкрак қисимлари.

0,I,IIА,IIВ,III.

  1. Операциядан олдин кимёнур терапия (цисплатин + кселода, цисплатин + таксотер + ДТГТ СУМ 50гр).
  2. Қизилўнгачнинг субтотал резекцияси орқа кўкс оралиғида гастроэзофагопласикаси билан абдомино – торакал кириш йўли орқали плеврал бўшлиқда анастомоз қуйиш. Шартли равишда абдоминомедиастинал лимфодиссекция бажариш.
  3. Операциядан кейин нур, кимёнур терапия.

Қизилўнгачнинг барча қисмларида.

IV,IVА,IVВ.

  1. Дистанцион нур терапия СУД 60гр гача ёки имконият бўлгунига қадар – қўшма нур терапия СУД 70-75гр да.
  2. Поликимётерапия «цисплатин + 5 – фторурацил» схемасида.
  3. Кимёнур даво: нур терапия одатий фракция режимида СУД 50гр узлуксиз курс билан + 3-4 курс поликимётерапия «цисплатин + 5 – фторурацил» схемасида.
  4. Симптоматик даво: гастростомия, қизилўнгачни стентлаш.

Қизилўнгачнинг барча қисмларида оператив даводан бош тортганда ва оператив давога қарши кўрсатмалар бўлганда.

0 – III.

  1. Дистанцион нур терапия СУД 60 – 65гр ёки кўшма нур терапия СУД 70-75гр да.
  2. Поликимётерапия «цисплатин + 5 – фторурацил» схемасида.
  3. Кимёнур даво: нур терапия одатий фракция режимида СУД 50гр узлуксиз курс билан + 3-4 курс поликимётерапия «цисплатин + 5 – фторурацил» схемасида.
  4. Қизилўнгачнинг кўкрак қисми учун. Қўшма нур терапия: дистанцион нур терапия одатий фракция режимида СУД 50гр узлуксиз курс билан + 3 сеанс брахитерапия 5гр дан + 4 курс поликимётерапия «цисплатин + 5 – фторурацил»,«цисплатин + таксотер», «цисплатин+ кселода».

Профилактик чора тадбирлар.

  1. Витаминга бой озиқаланиш, чекиш ва спиртли ичимликларни истемол қилишни бартараф қилиш.
  2. Гиповитаминоз А ва В2 лар, ярали – некротик эзофагитлар билан кечадиган; термик, химик ва механик факторлар; чекиш ва спиртли ичимликларни истемол қилиш; мусбат оилавий анамнез.
  3. Кейинчалик кузатув: даводан кейин хар 3ой дан дастлабки бир йил ичида ва хар 6 ойдан кейинги 2йил давомида беморларни контрол қилиш.
  4. Даво самарасининг индикатори ва хавфсиз диагностика усуллари ва давоси, протоколда келтирилгандек (мисол: қорин парда яллиғланиш белгиларининг йуқлиги, операциядан кейин асоратларларнинг йўқлиги, кузатув диагностик критериялари ва ўтказилган даво тадбирларнинг самарадорлиги кўрсаткичлари билан – мисол: гемоглобин миқдорининг мониторинги (қон зардобидаги глюкоза) ва бошқалар – эрталаб – кеч қурун хар куни (хафтасига 1 маротаба).
  5. Шартли равишда хар контролда бажарилади: клиник кўрик, умумий қон тахлиллари, қорин бўшлиғи ва қорин парда орти сохалари ультратовуш текшируви.
  6. Кўкрак қафаси рентген текшируви ва қизилўнгач рентген контрасти 1 маротаба 6ой ичида дастлабги 3 йил давомида, кейинчалик 1 маротаба хар 12 ойдан.
  7. Кўрсатмалар бўлганда бемор стационарга ётқизилади ва қўшимча текширувлар ўтказилади: эндоскопия, компьютер томография, периферик лимфа тугунлардан биопсия, радиоизотоп текширув.

Кўчириб олиш pdf |