Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Бўйруқ № 482 "Асосий дори воситалар рўйхати ва Вояга етмаганлар учун асосий дори воситалар рўйхатига кўшимча киритиш тўғрисида" Бош сахифа

10 января 2015

Бўйруқ № 482 "Асосий дори воситалар рўйхати ва Вояга етмаганлар учун асосий дори воситалар рўйхатига кўшимча киритиш тўғрисида"

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

БУЙРУҒИ

2014 йил 22.12

№ 482

Асосий дори воситалар рўйхати ва Вояга етмаганлар

учун асосий дори воситалар рўйхатига кўшимча

киритиш тўғрисида

Даволаш-профилактика муассасалари учун дори воситаларини харид қилишда бюджет маблағларидан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлаш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатишда даволаш-профилактика ёрдамининг сифатини янада яхшилаш мақсадида

Б У Ю Р А М А Н:

  1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2013 йил
  2. 27 декабрдаги 443-сонли буйруғи билан тасдиқланган Асосий дори воситалар рўйхати (1-илова) ва Вояга етмаганлар учун асосий дори воситалар рўйхати (2-илова)нинг витаминлар гуруҳидаги “Фитоменадион” (витамин К1) дори воситасига “1 мг/0,5 мл ампулада 0,5 млдан инъекция учун эритма” дори шакли кўшимча равишда киритилсин.

  3. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Матбуот хизмати бошлиғи Ф.Ч.Санаев, Соғлиқни сақлашни электрон ривожлантириш “UZMEDINFO” Маркази директори М.В.Баймухамедов ва Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси бошлиғи Х.К.Джалиловларга буйруқ матнини Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармасининг веб сайтларига жойлаштириш вазифаси юклатилсин.
  4. Мазкур буйруқ ижросининг назорати вазирнинг биринчи ўринбосари А.А.Худаяров зиммасига юклатилсин.

В а з и р

А. Алимов


Ҳужжат тури:  Бўйруқ
Ҳужжат рақами:  № 482
Қабул қилиниш санаси:  22.12.2014
Кўчириб олиш pdf |