Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Гидроцефалиянинг ташхиси ва уни даволаш бўйича клиник протокол Бош сахифа

09 января 2015

Гидроцефалиянинг ташхиси ва уни даволаш бўйича клиник протокол

Ташхис белгилари ва мезонлари:

Гидроцефалия ликворсақловчи бўшлиқларнинг кенгайиши бўлиб, ликвор ишлаб чиқилиши ва сўрилиши ўртасидаги номутаносиблик натижасида келиб чиқади. Бу эса мия тўқимаси ҳажмининг камайишига ва калла суяги айланасининг ошишига олиб келади.

Гидроцефалиянинг сабаблари: 1. Ўсма. Бунда ликвор йўлларининг ўтказувчанлиги бузилади. 2. Ҳомила ривожланиши пайтида хавф солувчи омилларнинг таъcири натижасида гидроцефалия келиб чикиши мумкин.

Гидроцефалиянинг асосий белгилари:

  1. Ликворнинг мия қоринчаларида катта миқдорда тўпланиши.
  2. Вентрикуломегалиянинг тез суратларда ўсиши.
  3. Бош мия ичидаги босимнинг ошиши.

Чақалоқларда гидроцефалиянинг белгилари - бу лиқилдоқларнинг таранглашиши ва бўртиши, тез суратларда бош айланасининг ошиши ва кўз ҳаракатларининг бузилишидир.

Гидроцефалиянинг турлари:

- Туғма - ҳомиланинг ривожланиши пайтидаги бузилишлар, туғруқ жараёнидаги шикастлар, қоринчалар ичига қон қуйилишлар натижасида келиб чиқади ва булар натижасида ликвор йўллари беркилади.

- Орттирилган - нейроинфекция натижасида келиб чиқиши мумкин. Натижада ликвор йўллари беркилади ва ликвор сўрилиши бузилади. Хажмли ҳосилалар ликвор йўлларининг механик тўсилишига сабаб бўлиши мумкин.

Гидроцефалия ички, ташқи, очиқ, ёпиқ, алоқадор, окклюзион ва арезорбтив бўлиши мумкин. Ликворнинг кўп ишлаб чиқарилиши ёки сўрилишининг бузилиши ёхуд миянинг атрофияси натижасида келиб чиқади.

Жараённинг компенсация босқичида динамикада кузатув талаб қилинади. Субкомпенсация ва декомпенсация босқичида жаррохлик амалиёти ўтказилиши талаб этилади.

Гидроцефалиянинг ривожланиш тури бўйича ўткир, ўткир ости ва сурунакали бўлиши мумкин. Ўткир гидроцефалия шошилинч нейрожаррохлик амалиётига муҳтож.

Тиббий ёрдам кўрсатилиши.

Гидроцефалия ташхисли болалар албатта нейрожаррохлик бўлимида стационар шароитида даволанишлари шарт.

Ташхиси.

  1. Анамнез маълумотлари ва шикоятлари.
  2. Невропатолог, окулист ва нейрожаррох кўриги.
  3. Нейросонография, компьютер томографияси ёки МРТ.

Ташхис даволаш усулини танлашга кўмаклашади.

1. Гидроцефалия ташхисини тасдиқлаш.

2. Гидроцефалиянинг қанақа шаклдалигини аниқлаш:

а) алоқадор б) окклюзион.

Даволаш.

Даволаш усуллари: 1. Консерватив даво. 2. Асосий даво усули жаррохлик (мақсад- гипертензион-гидроцефал синдромли беморларда ликворнинг айланишини меъёрлаштириш).

Мақсад: гидроцефалияли беморларларни юритиш ва ташхиси бўйича маслаҳатлар бериш.

Бажарувчи – жаррох, анестезиолог- реаниматолог, хамшира.

Клиник стандартлар аниқ нозологик шакл (касаллик), синдром ёки аниқ клиник ҳолатдаги беморга кўрсатилиши керак бўлган энг кам тиббий ёрдам хажмининг кўламини акс эттиради.

Протокол – расмий хужжат бўлиб, унда бажарувчилар риоя қиладиган процессуал ҳаракатлар, умумқабул қилинган қоидалар, анъана ва шартлар мухрланади.

Беморнинг модели.

Нозологик шакл - гидроцефалияли бемор.

Мос келувчи код МКБ-10 G91, G94.

ҚВП да тиббий ёрдам кўрсатилиши даражаси.

Клиник белгиларнинг аниқланиши.

Белгилар

- Катта лиқилдоқнинг бўртиши ёки ҳажмининг катталашиши

- Греффе белгиси

- “Тувак қирсиллаши” белгиси

- Ақлий ва рухий жараённинг бузилиши.

Анамнез маълумотларини ўрганиш

- Бош айланасининг ойига 1см дан кўп ошиши

- Касалликнинг давомийлиги

- Касалликни нима билан боғлиқлиги

- Гинекологик, туғруқ ва наслий анамнез

- Маҳаллий давонинг хусусияти ва сийдик хайдовчи воситаларнинг самарадорлиги

Қўшимча текширувлар

- Лаборатор-инструментал текширув натижалари (умумий қон ва сийдик тахлиллари), қоннинг биокимёвий текшируви (умумий билирубин, АЛТ АСТ), коагулограмма.

Тиббий тадбирлар: ташхис ва касаллик оғирлигини аниқлаш. Тиббий ҳужжатларни тўлдириш, бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш (анальгетиклар, диуретикларни қўллаш, ҚВП га йўллаш).

ТТБ шароитида тиббий ёрдам кўрсатиш даражаси

Клиник белгиларни аниқлаш

Белгилар

- Катта лиқилдоқнинг бўртиши ёки ҳажмининг катталашиши

- Греффе белгиси

- “ тувак қирсиллаши” белгиси

- Ақлий ва рухий жараённинг бузилиши.

Анамнез маълумотларини ўрганиш

- Бош айланасининг ойига 1см дан кўп ошиши

- Касалликнинг давомийлиги

- Касалликни нима билан боғлиқлиги

- Гинекологик, туғруқ ва наслий анамнез

- Маҳаллий давонинг хусусияти ва сийдик хайдовчи воситаларнинг самарадорлиги

Қўшимча текширувлар

- Лаборатор-инструментал текширув натижалари (умумий қон ва сийдик тахлиллари), қоннинг биокимёвий текшируви (умумий билирубин, АЛТ АСТ), коагулограмма.

Функционал текширувлар: калла суяги рентгенографияси ёки нейросонография, офтальмолог кўриги.

Касалликни даволаш учун тиббий ишлар ва хизматлар рўйхати.

Агар гидроцефалиянинг белгилари яққол бўлса, даволашни албатта махсус ихтисослашган тиббиёт марказларида ёки санитар авиация орқали малакали мутахассис кўригидан сўнг давом эттириш керак.

Даволаш усули. 1. Консерватив даволаш.

Диуретик препаратлар: Ацетазоламид 250 мг кунига 2 маҳал схема бўйича

( 3 кун қабул, 2 кун дам).

Туман тиббиёт бирлашмлари шароитида ташхис босқичлари ва даволаш.

Тиббий хизматларни бажаришда қуйидаги натижалар кузатилиши мумкин:

  1. Бемор ҳолатининг меъёрлашуви.
  2. Асосий белгиларнинг динамикада яхшиланиши.
  3. Соғайиш.
  4. Жараённинг ривожланиши – ихтисослаштирилган марказдан мутахасис чақириш.
  5. Ўлим.

Ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари шароитида тиббий ёрдам кўрсатиш даражаси

Клиник белгиларнинг аниқланиши

Белгилар

- Катта лиқилдоқнинг бўртиши ёки ҳажмининг катталашиши

- Греффе белгиси

- “Тувак қирсиллаши” белгиси

- Ақлий ва рухий жараённинг бузилиши.

Анамнез маълумотларини ўрганиш

- Бош айланасининг ойига 1см дан кўп ошиши

- Касалликнинг давомийлиги

- Касалликни нима билан боғлиқлиги

- Гинекологик, туғруқ ва наслий анамнез

- Маҳаллий давонинг хусусияти ва сийдик хайдовчи воситаларнинг самарадорлиги

Қўшимча текширувлар

- Лаборатор-инструментал текширув натижалари (умумий қон ва сийдик тахлиллари), қоннинг биокимёвий текшируви (умумий билирубин, АЛТ АСТ), коагулограмма.

- Люмбал пункция ёки вентрикулопункция орқали ликворни текшириш. Ликворнинг хусусияти ва босими орқали жарроҳлик амалиётига кўрсатма ва тури аниқланади. Шу билан бирга қарши кўрсатма хам аниқланади.

Функционал: нейросонография, офтальмолог кўриги.

Ташҳис тадбирлари йўналган:

1. Гидроцефалия ташхисини тасдиқлаш.

2. Гидроцефалиянинг қанақа шаклдалигини аниқлаш:

а) алоқадор б) окклюзион.

Даволаш усули. 1. Консерватив даволаш.

Диуретик препаратлар: Ацетазоламид 250 мг кунига 2 маҳал схема бўйича

( 3 кун қабул, 2 кун дам), 1 ой.

Гидроцефалиянинг асосий даволаш усули жаррохлик (мақсад – гипертензион-гидроцефал синдромли беморларда ликворнинг айланишини меъёрлаштириш).

Жаррохлик амалиётининг вазифалари: 1. Ликвор айланишини тиклаш ва гидроцефалиянинг компенсациясига эришиш. 2. Ликвор шунтлаш операцияларининг асоратларини камайтириш. 3. Гидроцефалияни назорат қилиш. 4. Дренажга мойил холларда коррекциялаш. 5. Реабилитация ва гидроцефалияли беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш.

Даволаш тактикаси гидроцефалиянинг турига (очиқ, ёпиқ), ривожланиш типига (ўткир, ўткир ости, сурункали), босқичига (компенсация, субкомпенсация, декомпенсация), бош мия ичи босими даражасига (гипертензив, норматензив), омил сабабига боғлиқ. Компенсация босқичида гидроцефалияли беморнинг аҳволини динамикада кузатиш талаб қилинади ва невролог, офтальмолог мутахасислари назорати остида гипертензион-гидроцефал белгиларнинг кучайиши холларида нейрожаррох томонидан жаррохлик амалиёти зарурлиги ҳал қилинади. Субкомпенсация ва декомпенсация босқичидаги гидроцефалияли беморлар жаррохлик амалиётига мухтож. Гидроцефалия яллиғланиш жараёнлари натижасида пайдо бўлса, унда яллиғланишга қарши терапия қўлланилади. Агар яллиғланишга қарши терапия самарасиз бўлса, бунда дегидратацион терапия ва бош мия ички босимини меъёр даражасида сақлаш мақсадида жаррохлик амалиёти - шунтлаш амалиёти қўлланилади. Гидроцефалия гемморагик холатлар натижасида бўлса, унда медикаментоз даво қўлланилади (гемостатик, антибактериал, дегидратацион, яллиғланишга қарши). Ликвор йўлларини бўшатиш ва тозалаш (ветрикулопункция, “Омайя” дренажини ўрнатиш) орқали гидроцефалиянинг даражасига ва бош мия босими ошишига қараб, кейинчалик жарроҳлик амалиётини қўллаш керак.

Ихтисослаштирилган тиббий марказлар шароитида ташхис босқичлари ва даволашда модел натижаси

Тиббий хизматлар қўлланилганида кузатиладиган натижалар:

  1. Бемор ҳолатининг меъёрлашуви.
  2. Асосий белгиларнинг динамикада яхшиланиши.
  3. Соғайиш.
  4. Жараённинг ривожланиши – ихтисослаштирилган марказдан мутахасис чақириш.
  5. Ўлим.

Кўзда тутилган даволаш натижалари ва самарадорлик мезонлари:

Нейрожарроҳлик стационаридан жавоб бериш масаласини ҳал қилиш мезонлари. Умумий ахволни яхшиланиши, гипертензион белгиларнинг камайиши, амалиётдан кейинги яраларнинг битиши, ҳаёт сифатини яхшилаш. Нейрожарроҳлик стационари шароитида даво муолажасининг давомийлиги ўртача 14-20 сутка. Ҳар 3-6 ойда назорат краниографияси ва офтальмолог кўриги ўтказилади.


Кўчириб олиш pdf |