Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Бош мия шишлари билан касалланган беморлар диагностикаси ва уларни даволаш бўйича клиник баённома Бош сахифа

09 января 2015

Бош мия шишлари билан касалланган беморлар диагностикаси ва уларни даволаш бўйича клиник баённома

Асос:

Бош миянинг янги пайдо бўлган супратенториал шишлари, бош мия шишлари орасида иккинчи ўринни эгаллаб, барча интракраниал шишларнинг 11 дан 34%гачасини ташкил этади. 80% гистологик тарзда зиёнсиз шиш, ва 20% холларда хавфли шишлар ҳисобланади. Амалиёт муваффақиятли ўтган бўлишига қарамай, баъзи ҳолларда оғирлашишлар кузатилмайди, бош мия шишлари анча кеч муддатларда қайталаб, мижозлар учун хатар туғдиради.

Мақсад:

Супратенториал маҳаллийлашган бош мия шишлари билан оғриган касаллар диагностикаси ва уларни даволаш бўйича стандарт тавсияларни асослаб бериш.

Бажарувчи – нейрожарроҳ, анестезиолог-реаниматолог, онколог, ҳамшира

Клиник стандартлар, мижозга аниқ нозологик шаклли (касаллик билан), синдром ёки маълум клиник вазиятда кўрсатилиши лозим бўлган тиббий ёрдамнинг бажарилаётган энг паст зарурий ҳажмининг шакллантирилган таърифини намоён этади.

Баённома – ижрочилар томонидан риоя этиладиган процессуал ҳаракатлар, умумий қабул қилинган қоидалар, анъаналар ва шартлиликлар мажмуаси тўпланган расмий ҳужжат.

Ишчи гуруҳ РНЖИМ (Республика нейрожарроҳлик илмий маркази) директори проф. Кариев Г.М., РНЖИМ нейроонкология бўлими мудири т.ф.д. Кадирбеков Р.Т., шифокор-ординатор т.ф.д. Мирзабаев М.Д., шифокор-ординатор, т.ф.н. Махмудова З.С., шифокор-ординатор, т.ф.н. Якубов Ж.Б., шифокор-ординатор, т.ф.н. Асадуллаев У.М., шифокор-ординатор, т.ф.н. Алтыбаев У.У., шифокор-ординатор, т.ф.н. Алимов Д.Р.лардан иборат.

Мижоз модели.

Нозологик шакл:

Бош мия шишлари;

МКБ – 10 бўйича тегишли: (С70.0-С71.0-9. D- 33,0)

С 70.0 – мия қобиқлари шишлари

С 70.9 - аниқлаштирилмаган мия қобиқлари

С 71.0 - катта мияники, қисмлар ва қоринчалардан ташқари

С 71.1 - пешана қисми

С-71.2 – чакка қисми

С-71.3 - тепа қисми

С-71.4 - энса қисми

С-71.5 – мия қоринчалари

С-71.6 – мияча

С- 71.7 – тана тармоқчалари

С- 71.8- бош миянинг бир ва юқорида кўрсатиб ўтилган маҳаллийлашиш доирасидан чиқувчи шикастланиш

С-71.9 - аниқлаштирилмаган маҳаллийлаштириш бош мияси

D-33 – хавфсиз шишлар

D-33.0 – мия тўри остида

D-33.1 – мия тўри остида

D-33.3 – бош суяк асаблар

D-33.7 – асаб тизимининг бошқа аниқлаштирилган қисмлари

D-33 .9 – аниқлаштирилмаган

Фаза: ҳар қандай;

Босқич: ҳар қандай;

Касалнинг қолдирган таъсири: таъсирларига қарамай;

МАТ шишларини даволаш тактикасини тахмин қилинаётган гистологик ташхис белгилаб беради (Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилот – БСТ таснифига биноан).

БСТ 2007 й. морфологик таснифланиши

2007 йилда МАТ шишларининг БСТ таснифининг янги таҳрири чоп этилди.

Нейроэпителиал тўқималардан шишлар

Астроцитар шишлар

(*) Пилоид астроцитома WHO grade I

Пиломиксоид астроцитома WHO grade II

Субэпендимал гигант катакчали астроцитома WHO grade I

Плейоморф ксантоастроцитома WHO grade II

Диффуз астроцитома WHO grade II

Фибрилляр астроцитома

Гемистоцитар астроцитома

Прооплазмамтик астроцитома

Анапластик астроцитома WHO grade III

Глиобластома WHO grade IV

Гигант катакчали астроцитома WHO grade IV

Глиосаркома WHO grade IV

Мия глиоматози

Олигодендроглиал шишлар

Олигодендроглиом WHO grade II

Анапластик олигодендроглиома WHO grade III

Олигоастроцитар шишлар

Олигоастроцитома WHO grade II

Анапластик олигоастроцитома WHO grade III

Эпендимал шишлар

Субэпендимома WHO grade I

Миксопапилляр эпендимома WHO grade I

Бошқае нейроэпителиал шишлар

Астробластома WHO grade I

Қобиқлар шиши.

Менинготелиал шишлар

Менингиома WHO grade I

Менинготелиал

Фибробластик

Аралаш

Псаммоматозли

Ангиоматозли

Микроцистик

Секреторли

Лимфоплазмоцитар

Метапластик

Хордоид

Ёруғ катакчали

Атипик WHO grade II

Папилляр

Рабдоид

Анапластик (хавфли) WHO grade III

Мезенхимал шишлар

Липома

Ангиолипома

Липосаркома

Солитар фиброза шиши

Фибросаркома

Лейомиома

Лейомиосаркома

Рабодомиосаркома

Хондрома

Хондросаркома

Остеома

Остеосаркома

Остеохондрома

Изоҳлар

(*) Халқаро касалликлар таснифининг (онкология) морфологик коди (ICD-O). Хавфлилик даражаси қуйидагича кодланади: /0 хавфсиз шишлар учун, /3 хавфли шишлар учун ва /1 ўтувчан шакллари ёки аниқлаштирилмаган хавфи билан.

Касаллик диагностикаси учун тиббиёт ишлари ва хизматлари рўйхати.

Асосийлари:

Касаллик аломатлари:

- бош оғриғи

- бош айланиши

- руҳиятнинг ўзгариши

- кўриш қобилиятининг пасайиши

- кўнгил айниш

- қусиш

- оёқ-қўлларни кесиб олиш ёки фалажланиши

- ҳушдан кетган ҳолда томир тортишининг тутиб қолиши

- лапанглаб юриш.

Анамнестик маълумотларни ўрганиш:

- касалликнинг эскилиги;

- ушбу касалликнинг пайдо бўлиши нима билан боғлайди;

- касалликнинг даволашгача бўлган давомийлиги;

- эпидемиологик анамнез;

- жарроҳлик даволанишгача ва ундан сўнг нур терапияси.

Касаллик истиқболини аниқлаш учун нафақат ҳозирги вақтда фойдаланилаётган хавфлилик даражасининг гистологик аломатлари ҳисобига асосланиш, балки шишнинг ўсиш тусини ва унинг маҳаллийлашувини ҳам ҳисобга олиш зарур.

Жойлашувига қараб бош мия супратенториал маҳаллийлашуви шишларида касалликнинг намоён бўлиш аломатлари:

Купинча манбаларидан аввал келадиган ликвор йўллар окклюзиясини ўз ичига олган, умумий мия аломатларининг эрта ривожланиши асосий клиник хусусияти ҳисобланади. Уларга кўпинча эрта тонги соатларда пайдо бўладиган, кўнгил айниши ва қусиш, кўпинча гипертензион-гидроцефал кризлар билан кечадиган диффузион бош оғриқлар киради. Бош айлиниши, шикастланиш ўчоғи томонига мудрашлар эрта пайдо бўлади, корнеал рефлекслар, оёқ-қўллар мускулларининг тонуси ва чуқур рефлекслар пасаяди.

Кўз тубида кўриш асабларининг уйишиб қолган дисклари пайдо бўлади. Неврологик аломатлари одатда бир томонлама бўлади ва ўчоқнинг қарама-қарши томонида ҳаракатлар координациясининг бузилиши билан кузатилади. Шишлар ликвор йўлларни сиқиб ўсганда умумий мия аломатлари эрта ривожланади ва ликворнинг шишиши бузилиши ҳисобига окклюзион хуружлар содир бўлади. Бош миянинг улкан шишлар бўлса, бош ва тананинг мажбурий ҳолати пайдо бўлиши мумкин.

Бош мия шишларининг диагностикаси

Функционал. К.Т. – Бош мия М.Р.Т., краниография, ангиография, нейросонография, ЭХОЭГ, ЭЭГ, РЭГ, Доплерография.

Краниография маҳаллий суяк ўзгаришларини (гиперостоз, суяк деструкцияси), ҳамда шиш тўқималарида петрификатларни аниқлаш учун амалга оширилади.

МРТ маҳаллийлашишни, шишнинг ўлчамлари ва тарқалганлигини белгилашдан ташқари, мия тузилиш дислокациясининг даражаси ва йўналишларини аниқлаш, ҳамда мия шиши мавжудлигини баҳолаш имкониятини беради.

Ангиография магистрал томирларни, ҳамда шиш васкуляризациясини жараёнга жалб қилиш даражасини баҳолаш имконини беради. Кшп қон билан таъминланган менингиомаларда, биринчи ўринда асосийларида, ангиографик тадқиқотларда шиш томирлари эмболизациясини амалга ошириш мумкин, бу интраоперацион қон йўқотишни анча пасайтиради.

Қўшимча:

Қон, сийдикнинг умумий таҳлили; қоннинг биокимёвий таҳлили (умумий билирубинбевосита, билвосита, АЛТ, АСТ); коагулограмма; қон гуруҳи; HbsAg. Электрокардиография, терапевт маслаҳати, ички органлар УТТ, Ўпка рентгенографияси.

Касаллик диагностикаси учун тиббиёт ишлари ва хизматлари рўйхати

Асосийси ва қўшимча).

1. Мижозлар мурожаатида бирламчи звено (амбулатория, СВП) даражасида ҳаракатлар алгоритми действий на уровне.

Тегишли ҳужжатлар ва ВОП бланкасини тўлдириш билан биргаликда ҚВП шифокори мижознинг ҳолатини адекват ҳолда баҳолаши зарур:

- анамнез йиғиш;

- умумий кўрик (А/Б ўлчаш, пульс, ҳарорат).

Дастлабки ташхисдан сўнг – касал йўлланма бўйича МРКга юборилади.

2. МРК даражасида шифокорнинг ҳаракатларининг алгоритми.

- анамнез йиғиш;

- умумий кўрик (А/Б ўлчаш, пульс, ҳарорат)

- маҳаллий кўрик

- невропатолог кўриги

- офтальмолог кўриги

- инфекция ўчоғининг мавжудлиги;

- илгариги симптоматик терапия;

- келгунга қадар даволаш хусусияти.

Клинико – асбобли тадқиқот:

- ҚУТ, СУТ

- Коагулограмма

- қондаги қанд даражаси

- қоннинг биокимёвий таҳлили

- ЭКГ

- УТТ

- бош мия КТ, МРТ.

Дастлабки ташхисдан сўнг – касал йўлланма бўйича вилоят касалхонасига ёки ихтисослаштирилган марказга (бўлимга) юборилади.

Диагностика ва даволашнинг умумий тамойиллари

Диагностика

Бирламчи диагностика кўпроқ амбулатор тарзда амалга оширилади. МАТ шишлари билан мижозлар умумий мақомини мажбурий баҳолаб, неврологик аломатларини, кўз тубининг офтальмоскопик тасвири, электроэнцефалография (ЭЭГ) бўйича бош суяк ичи гипертензияси даражасини баҳолаган ва албатта нейровизуализация услубларидан фойдаланган ҳолда комплекс текширилади. Умумий мақоми Карновский шкаласи бўйича баҳоланади.

Ташхис нейровизуализация – МРТ или КТ маълумотлари асосида белгиланади. Уч проекцияда ва уч режимда (Т1, Т2 ва FLAIR) контрастли кучайтирилмаган ва кучайтирилган МРТ амалиётолди асбобли текшируви кучайиши стандарти ҳисобланади. МРТ бажарилиши имконияти бўлмаган ҳолларда, контрастли кучайтирилмаган ва кучайтирилган КТ бажариш лозим. МРТ ёки КТ маълумотлари бзйича шишнинг кўп миқдорда қон билан таъминланиши кўзда тутилган ҳолларда, интраамалиёт тактикасини оптимизациялаш мақсадида бевосита ёки КТ-ангиографиясини бажариш керак.

Шишни кесиб олиш ташлаш амалиётидан сўнгги даврда контрастсиз ва контрастли КТ бажариш, ҳамда 24-72 соат давомида контрастсиз ёки контрастли кучайтирилган МРТ бажариш керак.

Даволаш

Марказий асаб тизимида ўсмаси бўлган беморларни даволашнинг стандарт усуллари жарроҳлик, радиотерапия, химиотерапия ҳисобланади. Илмий тадқиқотлар билан етарли даражада тасдиқланмаган даволаш усуллари (иммунотерапия, фотодинамик терапия, бошқа усуллар) беморларга махсус расмийлаштирилган клиник тадқиқотлар доирасида таклиф этилиши мумкин.

Жарроҳлик

Жарроҳлик даволаш (жарроҳликка мувофиқлик)га кўрсатмалар беморнинг ёши, унинг умумий мақоми, шунингдек, ўсманинг анатомик жойлашуви ва унга жарроҳлик нуқтаи назаридан етишиш мумкинлигига боғлиқ. Нейрожарроҳлар функциявий асоратлар ва ҳаёт сифати пастлиги таваккалчилигининг минималлиги билан ўсмани максимал даражада олиб ташлашга; интражарроҳлик ўлимни минимумга олиб боришга; аниқ ташхис қўйишга ҳаракат қилишлари лозим. Жарроҳлик тактикаси бўйича қабул қилинадиган қарорлар қуйидагилар билан боғлиқ: 1) Карновский индекси ва беморнинг ёши; 2) ўсманинг кенгайишига йўл қўймаслик ва унга етишиш; 3) агрессив жарроҳлик тактикаси ёрдамида самарадорликнинг пасайиши мумкинлиги; 4) ўсмани олиб ташлаш мумкинлиги (манбалари миқдори ва кенгайишига йўл қўймасликни инобатга олган ҳолда); 5) рецидив беморларда охирги жарроҳлик аралашувидан сўнг ўтган вақт.

Жарроҳлик аралашуви вариантлари:

− очиқ биопсия;

− қисман олиб ташлаш (debulking);

− ўсмани бутунлай олиб ташлаш

Ўсманинг ҳажмини максимал даражада кичрайтириш учун жарроҳлик орқали олиб ташаланади. Бунда қуйидаги ҳолатлар истисно ҳисобланади: лимфома борлиги эҳтимоллиги, герминатви-ҳужайрали ўсма бўлганда.

Жарроҳликни амалга ошириш мумкин бўлганда (бутунлай олиб ташлаш деганда ўсманинг 90%идан кўп қисми олиб ташланиши тушунилади) бош суяги ичидаги гипертензия ва неврологик танқисликни камайтириш орқали етарли миқдордаги морфологик материал олинади. Ўсманинг олиб ташланиши тўлиқ, бироқ, функциявий таваккалчиликсиз бўлиши лозим. Ўсмага етишишда суякнинг пластик трепанацияси жарроҳлик стандарти ҳисобланади. Ўсмани олиб ташлаш микрожарроҳлик техникаси ва интражарроҳлик оптикаси воситасида бажарилиши лозим. Жарроҳлик якунланиши билан миянинг қаттиқ қобиғини герметик ёпиш (зарурат туғилганда пластикни) стандарт ҳисобланади. Кўрсатмаларга мувофиқ нейронавигация қўлланилиши мумкин.

Стереотаксик биопсия мураккаб фарқловчи ташхис қўйилганда (яллиғланиш, дегенератив касалликлар, марказий асаб тизими метастатик шикастланиши ва бошқа касалликлар), шунингдек, жарроҳлик йўли билан олиб ташлаш мумкин бўлмаган ёки мақсадга мувофиқ бўлмаган ҳолларда қўлланилиши лозим (мультифокал шикастланиш, ўсма аралаш тарзда ўсиши, қадоқ бўлган тана билан бирга иккитомонлама кенгайишга йўл қўймаслик, марказий тузилмаларнинг шикастланиши ва б.). Нейровизуализация ва клиник кўриниш маълумотлари асосида бош мия лимфомаси тахмин қилинганда ташхис қўйиш мақсадида биопсиянинг амалга оширилиши (ўсмани олиб ташлаш ўрнига) стандарт ҳисобланади. Айрим истисно ҳолатларда, масалан, кекса ёшли, салбий умумий мавқели, мураккаб неврологик аломатли беморларда, ўсманинг ҳаётий муҳим тузилмаларда жойлашувида ўсманинг олиб ташланиши ҳам, стереотаксик биопсия ҳам юқори таваккалчилик касб этади. Бундай ҳолларда даволаш нейровизуализация ва клиник кўриниш маълумотлари асосида режалаштирилиши мумкин.

Ташхис қўйишда хатоликлар, ўсманинг ёмон сифатлилигига етарли баҳо бермасликнинг олдини олиш учун жарроҳлик амалиёти ёки биопсия давомида биопсия материали сифатида ушбу патологияга хос бўлган ўсма жойидан, қоида тариқасида интенсив тўпланувчи контраст (жарроҳлик амалиётидан олдин контрастли магнит резонанс томография ёки контрастли КТ маълумотлари асосида)дан фойдаланиш лозим.

Гистологик тадқиқот.

Ҳар қандай ҳолларда ҳам гистологик верификацияга ҳаракат қилиш лозим. Гистологик ташхисни ВОЗнинг 2007 йилги марказий асаб тизими ўсмалари патоморфологик таснифига мувофиқ микроскопик тадқиқот асосида белгилаш лозим.

Касалликни даволаш учун дори воситалари ва дори воситаларининг халқаро номланиши гуруҳлари рўйхати

Дори-дармонлар билан (кузатув асосида) даволаш

Марказий асаб тизими ўсмаси билан касалланган беморлар учун асосий шишга қарши дори-дармонлар бу ҳосила кортикостероидли (дексаметазон, преднизолон ва б.) дорилар айрим ҳолларда жарроҳлик амалиётида олдин қўлланилади, шунингдек, салуретиклар (фуросемид), осмотик диуретиклр (маннитол) қўлланилади. Шишга қарши даволаш дозалари ва муддати клиник аломатлар ва нейровизуализация маълумотлари (КТ ва МРТ) асосида индивидуал тарзда белгиланади. Кортикостероидларни тавсия этиш билан бирга ошқозон-ичак трактида асоратлар юзага келишининг олдини олиш учун Н2-гистоминли блокаторлар (циметидин, ранитидин) ҳам қўлланилиши лозим. Лимфома тахмин қилинган ҳолларда кортикостероидли дориларни қўллаш гистологик верификацияга қадар мақсадга мувофиқ эмас, бош миянинг шишиши ва дислокацияси бемор ҳаётига хавф туғдирган ҳоллар бундан мустасно.

Талвасаликка қарши даволаш. Беморларда эпилептик хуружлар ёки ЭЭГда эпилептик шаклли белгилар кузатилганда жарроҳлик амалиётидан олдин ва кейин систематик тарзда антиконвульсантлар тавсия қилинади. Ундан ташқари, талвасаликка қарши даволаш жарроҳлик амалиётидан олдин ва кейин эпилептик хуружларсиз ва ЭЭГда эпилептик шаклли белгиларсиз глиома билан касалланган беморларда талвасаланиш синдромининг олдини олиш мақсадида ҳам қўлланилиши мумкин. Кимёвий даволаш ўтказилиши мўлжалланган беморларга жигар ферментларини индуцияламайдиган антиконвульсантлар (Вальпроатлар (вальпроат натрий), Бензодиазепинлар (ламотриджин)ни қўллаш мақсадга мувофиқ бўлиб, карбамазепин, Фенитоин (дифенина) ва барбитуратлар (фенобабитал) ва бошқаларни қўллаш мақсадга мувофиқ эмас.

Оғриқни сусайтирувчи даволаш касаллик аломатларига мувофиқ, асосан яллиғланишга қарши стероидли бўлмаган орилар тавсия этилади.

Антикоагулянтларни қўллаш. ТЭЛАнинг олдини олиш мақсадида жарроҳлик амалиётидан сўнг учинчи суткадан бошлаб паст молекулярли гепаринлар (эноксапарин, фрагмин ва бошқалар) тавсия этилади.

Кўрсатмаларга мувофиқ постсиндромли даволаш.

Энг мақбул даволаш деганда ўсма олиб ташланганидан сўнг ёки биопсия орқали гистологик верификация ташхиси қўйилганда нурли ва/ёки кимёвий даволаш назарда тутилади. Ўсманинг олиб ташланиши биопсияга нисбатан мақсадга мувофивроқ, ўсмани олиб ташлаш масаласи ўсманинг жарроҳликка мойиллиги жиҳатларини баҳолаш асосида ҳал этилади. Ёши кекса, қўпол соматик аптологияси мавжуд камдан-кам беморларда биопсия ўтказилмаслиги мумкин. Ташхисни верификацияламасдан паллиатив даволаш, радиотерапия ёки кимёвий даволаш мазкур беморлар учун алтернатив даволаш сифатида кўрилиши мумкин.

Антибиотиклар билан даволаш.

Жарроҳлик амалиётидан сўнг беморларнинг умумий ҳолатини инобатга олган ҳолда умумий бактерияга қарши даволаш тайинланиб келинган. Ярим синтетик пенициллинлар (карбенициллин, ампиокс, диклоксациллин, аминогликозидлар (гентамицин, тобрамицин, сизомицин, нетилмицин), фторхинолонлар (офлоксацин, пефлоксацин, ципрофлоксан), цефалоспоринлар (цефотаксим, цефтазидим, цефтриаксон) нисбатан кўпроқ қўлланилган. Бактерияга қарши даволаш мазкур патологияни юзага келтирувчи микроорганизмлардан устун бўлишни инобатга олган ҳолда ўтказилади (1-жадвал).

1-жадвал. Бактерияга қарши даволаш.

Гуруҳ Дори воситаси Дозаси
1 3-4 генерациядаги цефалоспоринлар Цефтазидим, цефтриаксон. Суткасига 4 граммгача
2 Метронидазол Метрогил Суткасига 1,5 граммгача
3 Аминогликозидлар Меркацин, амикацин Суткасига 1,0 граммгача
4 Замбуруғга қарши даволаш Флуконазол, Нистатин Суткасига 200 граммгача
5 Левомицетинлар Левомицетин сукцинат Суткасига 6,0 граммгача
6 II, III, IV авлод фторхинолонлари Ципрофлоксацин (II)

Левофлоксацин (III)

Гатифлоксацин (IV)

1,0 граммгача

Бош миянинг детоксикацияси ва шишини пасайтиришнинг энг кенг тарқалган усули бу асосини кучайтирилган диурезли гиперволемик гемодилюция ташкил этувчи инфузиявий даволаш ҳисобланади. Унинг ўтказилишида қоннинг ўрнини босувчи кристалли (реосорбилакт (комбиниров)) ва коллоидли дорилар (реополюглюкин, рефортан) (1500 - 2000 мл эритмали), сўнг салуретики (40 мг лазикс) қўлланилади. Уни амалга ошириш жараёнида ЦВд ва қондаги электролитлар, асосан калийнинг даражасини назорат қилиш мажбурий ҳисобланади. Ундан ташқари кенгайтирилган жараёнларда инфузиявий даволаш янги музлатилган плазмани, эритроцитар массани юбориш, сувли-электролит бузилишларни тўғрилаш, шунингдек, парентерал озуқаланишни ўз ичига олувчи ўрнини босувчи даволашни ўз ичига олиши лозим.

Инфузиявий даволаш ҳажми суткасига 2 литрни ташкил этганида дориларни юбориш марказий (ўмров остига ёки бўйинтуруққа) веналарга ўрнатиладиган катетер воситасида амалга оширилади. Эндоген интоксикация белгиларининг ўзгариши ва клиник-лаборатория кўрсаткичларининг нормаллашуви инфузиявий даволашни бекор қилиш учун асос бўлган. Инфекцияларнинг мураккаб шакллари мавжуд бўлганида даволашга узоқ давом этувчи дориларни артерияга юбориш қўшилиши лозим.

Ташхис қўйиш ва даволашнинг турли босқичларидаги моделлар якуни, натижага эришишнинг муддатли кўрсаткичлари.

Бош мияда янги ўсма ҳосил бўлганида кассалликнинг кечишига таъсир кўрсатувчи омиллар қуйидагилар:

  1. Ўсма ёмон сифатлилигининг гистологик даражаси.
  2. Беморлар ёши. 40 ёшгача бўлган беморларда умрининг ўртача давомийлиги 3 йилу 6 ойни, 40 ёшдан катталар умрининг давомийлиги 1 йилу 7 ойни ташкил этади.
  3. Беморларнинг шифохонага келганида ва жарроҳлик амалиётидан сўнг аҳволи оғирлиги даражаси. Беморнинг компенсацияловчи аҳволи (Карновский шкаласи бўйича 80 балл ва ундан юқори) – умрнинг ўртача давомийлиги - 5 йил, субкомпенсацияловчи аҳволда (60—70 балл) йилу 5 ой, декомпенсацияловчи аҳволда (50 баллов и ниже) – 1 йилу 4 о й.
  4. Қайта жарроҳлик амалиётлари. Қайта жарроҳлик амалиётидан ўтган беморларнинг умрининг ўртача давомийлиги 2 йилу 6 ойни ташкил этади. Қайд этиш лозимки, ўсмани тўлиқ ёки қисман олиб ташлагандан сўнг кейинги нурли даволашни ўтказиш умрнинг давомийлигига сезиларли таъсир кўрсатади.

Жарроҳлик амалиётидан сўнг беморга қараш:

Жарроҳлик амалиётидан сўнг инфузиявий, бактерияга қарши, яллиғланишга қарши, дегидратациявий, талвасаланишга қарши, симптоматик даволаш, шунингдек, орқа мия суюқлигини санация қилиш мақсадида ҳар кунги люмбал пункциялар тавсия этилади. Жарроҳлик амалиётидан сўнг боғични 24 соатдан сўнг, зарурат туғилганда тез-тез алмаштириш лозим. Ярани қуруқ ва тоза ҳолда сақлаш лозим. Амалдаги ташхис қўйиш ва даволаш стандартларига мувофиқ касалхонадан жавоб бериш.

Ташхис қўйиш ва даволашнинг турли босқичларидаги моделлар якуни, натижага эришишнинг муддатли кўрсаткичлари.

Ташхис қўйиш ва даволашнинг турли босқичларида тиббий хизматларни амалга ошириш орқали қуйидаги якунларнинг бири юзага келиши мумкин:

  1. Неврологик танқисликнинг ткланиши;
  2. Жарроҳлик амалиётидан кейинги яранинг нормаллашуви;
  3. Асосий клиник ва неврологик аломатларнинг йўқолиши;
  4. Тизимли яллиғланиш реакцияси белгиларининг йўқолиши;
  5. Қон кўрсаткичларининг нормаллашуви;
  6. Тузалиш;
  7. Ўлим.

Бош мия ўсмаси бўйича жарроҳлик амалиётидан ўтган беморни кузатувчи шифокор учун масъулиятли ҳолат бу унинг меҳнатга қобилиятлилиги даражасини белгилаш ҳисобланади. Бош мия ўсмаси бўйича жарроҳлик амалиётидан ўтган беморларнинг аксарияти жарроҳлик амалиётидан сўнг 4-6 ойдан кейин кузатилади. Бундай беморларнинг кўпчилиги стационар шароитда даволанишга муҳтож бўлади. Бош мия жарроҳлик амалиётидан сўнг бир қатор беморлар дори-дармонлар билан даволанишга муҳтож бўлади. Эпилептик синдром мавжуд бўлганда узоқ муддат, одатда бир неча йил ва ҳаттоки бутун умр давомида талвасаланишга қарши дориларни қабул қилиш лозим бўлади. Дозаларнинг белгилаш ЭЭГ-назорат асосида амалга оширилиши мумкин. Кўриш асаблари дисклари атрофияси оқибатида жарроҳлик амалиётидан кейинги кўриш қобилиятининг бузилиши офтальмолог кузатуви остида узоқ муддатли даволанишни талаб қилади. Мураккаб неврологик нуқсонлар, хусусан фалажлик, нутқнинг бузилиши кузатилган беморларнинг аксарияти ЛФК машғулотлари ва логопед ёрдамига муҳтож бўлади. Бош мия ўсмаси бўйича жарроҳлик амалиётидан ўтган беморларга биостимуляторларни тавсия қилиш тавсия қилинмайди, жисмоний зўриқишлар ва қўёшда бўлиш муддатини чеклаш тавсия этилади.

Ўсмани қисман ва субтотал олиб ташлаган ҳолда дастлабки жарроҳлик амалиётидан ўтгандан сўнг яқин муддатларда кимёвий ва нурли даволаш ўсманинг ёмон сифатли бўлиши эҳтимоллиги пасайишига олиб келади.

ДИРЕКТОР, ПРОФЕССОР

КАРИЕВ Г.М.

НЕЙРООНКОЛОГИЯ БЎЛИМИ МУДИРИ

КАДЫРБЕКОВ Р.Т.


Ҳужжат тури:  Протокол
Кўчириб олиш pdf |