Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Болалар церебрал фалажи бўлган беморларни ташхиси ва уни даволаш бўйича клиник протокол Бош сахифа

09 января 2015

Болалар церебрал фалажи бўлган беморларни ташхиси ва уни даволаш бўйича клиник протокол

Ташхис белгилари ва мезонлари:

БЦФ (болалар церебрал фалажи) – оғир касалликлардан бири бўлиб, бола умрининг биринчи йилида: анте-, интра- ва постнатал даврларда бош миянинг турли шикастланишлари оқибитида келиб чиқади. БЦФ ли беморлар жисмоний ва руҳий ривожланишда кескин ортда қолишади, ўзларига мустақил ёрдам бера олишмаслиги туфайли бу нафақат тиббий, балки катта ижтимоий муаммолар чақиради.

Жисмоний ва руҳий ривожланишдан ортда қолиш, қўл ва оёқларда турли кўринишдаги ҳаракат ва сезувчанликни бузилиши, тутқаноқ хуружлари, статокоординатор бузилишлар, юқори асаб фаолиятини секинлашиши БЦФнинг асосий симптомлари ҳисобланади.

Тиббий ёрдам кўрсатилишининг шарт-шароитлари.

БЦФли беморлар неврология, реабилитация ва нейрожарроҳлик бўлимларида стационар шароитида даволанишлари керак.

Ташхиси.

  1. Шикоятлар ва анамнез маълумотларини йиғиш.
  2. Невропатолог, окулист ва нейрожарроҳ кўруви.
  3. Нейросонография (эрта болалик даврида), компьютер томография ёки магнит-резонанс томография.
  4. ЭЭГ (тутқаноқ хуружлари бўлса).

Даволаш.

Даволаш усуллари:

  1. Консерватив даволаш.
  2. Консерватив даволашдан керакли самара бўлмаганда жаррохлик амалиётини қўллаш. Соматик қарши кўрсатмалар бўлмаганда, даволаш мақсадида эндолюмбал пневмоинсуфляция ўтказилади: люмбал пункция қилиниб, 20-40 см3 стерил ҳаво эндолюмбал юборилади, бунда юборилган ҳавонинг 50% хажмида орқа мия суюқлиги чиқарилади.

Асослаш:

  • Болалар орасида кўп учраши;
  • Бирламчи бўғинда ташхис ва болаларни кузатишнинг ноадекватлиги.

Мақсад:

БЦФли бемопларни ташхис ва кузатиш бўйича тавсиялар бериш.

Бажарувчи - жарроҳ, анестезиолог-реаниматолог, ҳамшира.

Клиник стандартлар аниқ нозологик шакл (касаллик), синдром ёки аниқ клиник ҳолатдаги беморга кўрсатилиши керак бўлган энг кам тиббий ёрдам хажмининг кўламини акс эттиради.

Протокол – расмий хужжат бўлиб, унда бажарувчилар риоя қиладиган процессуал ҳаракатлар, умумқабул қилинган қоидалар, анъана ва шартлар мухрланади.

Бемор модели.

Нозологик шакл: Болалар церебрал фалажи бўлган беморлар (БЦФ);

МКБ-10 бўйича тегишли код: G 80.

ҚВП шароитида кўрсатиладиган ёрдам даражаси.

Клиник белгиларини аниқлаш:

Белгилари:

- Жисмоний ва руҳий ривожланишда ортда қолиш;

- Турли кўринишдаги тутқаноқ хуружлари;

- Қўл ва оёқларда турли кўринишдаги ҳаракат ва сезувчанликни бузилиши.

Анамнез маълумотларини ўрганиш:

- касалликнинг бошланиш муддати;

- ушбу касалликни келиб чиқишини нима билан боғлашади;

- гинекологик ва туғруқ анамнези.

Қўшимча текширувлар:

- лаборатор ва инструментал текширув маълумотлари (қон ва сийдикнинг умумий таҳлиллари).

Тиббий ҳаракатлар рўйхати: касаллик оғирлигини аниқлаш ва ташхиси, тиббий хужжатларни тўлдириш, биринчи шифокор ёрдамини кўрсатиш (тутқаноққа қарши препарат буюриш). ТТБга невролог маслаҳатига юбориш.

ТТБ шароитида ёрдам кўрсатиш даражаси.

Клиник белгиларни аниқлаш:

Асосийлари:

Белгилар:

- Жисмоний ва руҳий ривожланишда ортда қолиш;

- Турли кўринишдаги тутқаноқ хуружлари;

- Қўл ва оёқларда турли кўринишдаги ҳаракат ва сезувчанликни бузилиши.

Анамнез маълумотларини ўрганиш:

- касалликнинг бошланиш муддати;

- ушбу касалликни келиб чиқишини нима билан боғлашади;

- гинекологик ва туғруқ анамнези;

- касалхонага келгунга қадар маҳаллий даво ҳусусияти ва тутқаноққа қарши даво самарадорлиги.

Қўшимча текширувлар:

- лаборатор ва инструментал текширув маълумотлари (қон ва сийдикнинг умумий таҳлиллари.

Функционал: нейросонография, офтальмолог кўриги.

Касалликни даволаш учун тиббий ишлар ва хизматлар рўйхати.

Даволаш усули.

1. Консерватив даволаш.

Фарм. гурухлар номи
Тутқаноққа қарши дорилар (тутқаноқлар бўлганида) Вальпроатлар, Карбамазепин
Ноотроп дориларПиритинол, Цераксон, Пирацетам
Қон томир дорилариБош мияда қон айланишини яхшиловчи дорилар
Қўл-оёқ массажи

ТТБ шароитида ташхис ва даволаш босқичларида модел натижаси.

Тиббий хизматларни бажаришда қуйидаги натижалар кузатилиши мумкин:

  1. Бемор ҳолатининг турғун меъёрлашуви;
  2. Асосий белгиларнинг ижобий динамикаси.

Ихтисослаштирилган тиббий муассаса шароитида ёрдам кўрсатиш даражаси.

Белгилар:

- Жисмоний ва руҳий ривожланишда ортда қолиш;

- Турли кўринишдаги тутқаноқ хуружлари;

- Қўл ва оёқларда турли кўринишдаги ҳаракат ва сезувчанликни бузилиши.

Анамнез маълумотларини ўрганиш:

- касаллик бошланиш муддати;

- ушбу касалликни келиб чиқишини нима билан боғлашади;

- гинекологик ва туғруқ анамнези;

- касалхонага келгунга қадар маҳаллий даво ҳусусияти ва тутқаноққа қарши даво самарадорлиги.

Қўшимча текширувлар:

- КТ ёки МРТ текширувлари маълумотлари;

- лаборатор текширув маълумотлари (қон ва сийдикнинг умумий таҳлиллари);

- люмбал пункция орқали олинган ликворни текшириш. Ликвор ҳусусияти ва ликвор босимига қараб эндолюмбал пневмоинсуфляцияга кўрсатма ва қарши кўрсатмалар аниқланади.

Функционал: офтальмолог ва педиатр кўриги.

Ташхис тадбирлари қуйидагиларга йўналтирилган:

  1. БЦФ ташхисини тасдиқлаш.
  2. БЦФ шаклини аниқлаш.

Касалликни даволаш учун тиббий ишлар рўйхати.

Даволаш усуллари.

1. Консерватив даволаш.

Фарм. гурухлар номи
Тутқаноққа қарши дорилар (тутқаноқлар бўлганида) Вальпроатлар, Карбамазепин
Ноотроп дориларПиритинол, Цераксон, Пирацетам
Қон томир дорилариБош мияда қон айланишини яхшиловчи дорилар
Қўл-оёқ массажи

2. Жарроҳлик усули билан даволаш.

Соматик қарши кўрсатмалар бўлмаганда, даволаш мақсадида эндолюмбал пневмоинсуфляция бажарилади: люмбал пункция бажарилиб, эндолюмбал 20 - 40 см3 стерил ҳаво юборилади, бунда юборилган ҳавонинг 50% хажмида орқа мия суюқлиги чиқарилади.

Ихтисослаштирилган тиббий муассаса шароитида ташхис ва даволаш босқичларида модел натижаси.

Тиббий хизматларни бажаришда қуйидаги натижалар кузатилиши мумкин:

  1. Бемор ҳолатининг турғун меъёрлашуви;
  2. Асосий белгиларнинг ижобий динамикаси.

Самарадорлик мезонлари ва даволашдан кутилаётган натижалар. Нейрожарроҳлик стационаридан чиқарилиш ҳақидаги қарор қуйидаги мезонлар асосида қабул қилинади: умумий ҳолатнинг яхшиланиши, ўчоқли белгиларни қисман камайиши, ҳаёт сифатини яхшиланиши. Нейрожарроҳлик стационари шароитида даволаниш давомийлиги ўртача 7 кун.


Ҳужжат тури:  Протокол
Кўчириб олиш pdf |