Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Пульмонологик ва нейрохирургик касалликлар бўйича клиник протоколларни тасдиқлаш тўғрисида Бош сахифа

07 января 2015

Пульмонологик ва нейрохирургик касалликлар бўйича клиник протоколларни тасдиқлаш тўғрисида

Пульмонологик ва нейрохирургик касалликлар бўйича
клиник протоколларни тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 2 октябрдаги

ПҚ-700-сон “Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш, замонавий тиббиёт технологиялари ва дори воситалари ишлаб чиқариш такомиллашувини инобатга олган ҳолда пульмонологик ва нейрохирургик касалликлар бўйича клиник протоколларни тасдиқлаш ҳамда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш мақсадида

БУЮРАМАН

  1. Пульмонологик касалликлари бўйича клиник протоколлар 1-иловага, нейрохирургик касалликлари бўйича клиник протоколлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Вазирликнинг Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш Бош бошқармаси бошлиғи Д.Миразимов, Республика ихтисослаштирилган Фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази директори М.Тиллашайхов, Республика нейрохирургия илмий маркази директори Г.Кариевлар:
  3. мазкур буйруқ билан тасдиқланган клиник протоколлар тегишли даволаш-профилактика муассасаларига етказилишини таъминлаб, амалиётда фойдаланилиши устидан доимий мониторинг олиб борсинлар;

    тиббий технологиялар ва дори воситалари ишлаб чиқариш такомиллашувини инобатга олган ҳолда иловада тасдиқланган клиник протоколларни ҳар 2 йилда қайта кўриб чиқиб, такомиллаштириш тадбирларини олиб борсинлар.

  4. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ҳамда тизимдаги тиббиёт олий ўқув юртлари, республика тасарруфидаги даволаш-профилактика муассасалари раҳбарлари зиммасига иловада тасдиқланган диагностика ва даволаш стандартлари ҳамда клиник протоколларни тегишли даволаш-профилактика муассасаларида тадбиқ этилишини таъминлаш вазифаси юклатилсин.
  5. Вазирликнинг Назорат инспекцияси бошлиғи А.Содиқовга Назорат инспекциясининг режали ва режадан ташқари текширишларда иловада тасдиқланган клиник протоколларни тиббиёт амалиётига тадбиқ қилиниши устидан назорат ўрнатиш топширилсин.
  6. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари А.Худаяров зиммасига юклатилсин.

В а з и р

А. Алимов

Киритилди:

ДПЁТББ бошлиғи

Д.Миразимов

Келишилди:

Вазирнинг биринчи ўринбосари

А.Худаяров

Назорат инспекцияси бошлиғи

А.Содиқов

ФваЎЮБ бошқармаси бошлиғи

Ў.Исмаилов

ДВваТТСНҚББ бошлиғи

Х.Жалилов

Юридик хизмати бошлиғи

Р.Мухаммадиев


Ҳужжат тури:  Буйрук
Кўчириб олиш pdf |