Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

"Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш Ва уларни химоя килиш буйича Республика реабилитация марказини ташкил этиш тугрисида" 2008 йил 5 ноябрдаги 240-сон карорига узгартиришлар киритиш хакида Бош сахифа

24 декабря 2014

"Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш Ва уларни химоя килиш буйича Республика реабилитация марказини ташкил этиш тугрисида" 2008 йил 5 ноябрдаги 240-сон карорига узгартиришлар киритиш хакида

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ОДАМ САВДОСИ ЖАБРДИЙДАЛАРИГА ЁРДАМ БЕРИШ ВА УЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКА РЕАБИЛИТАЦИЯ МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА» 2008 ЙИЛ 5 НОЯБРДАГИ 240-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 52-сон, 624-модда)

«Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида» ҳамда «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ, шунингдек Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича Республика реабилитация маркази фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

  1. Вазирлар Маҳкамасининг «Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича Республика реабилитация марказини ташкил этиш тўғрисида» 2008 йил 5 ноябрдаги 240-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 11-сон, 60-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
  2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2014 йил 24 декабрь,

360-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 декабрдаги 360-сон қарорига

ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг «Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича Республика реабилитация марказини ташкил этиш тўғрисида» 2008 йил 5 ноябрдаги 240-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар

  1. 3-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
  2. «Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича Республика реабилитация марказининг ходимларнинг чекланган умумий сони 28 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари 4,5 штат бирлигидан иборат бўлган тузилмаси 1-иловага мувофиқ».

  3. 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
  4. «Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича Республика реабилитация марказининг

    ТУЗИЛМАСИ

    GetPDF (1).png

    Ходимларнинг чекланган сони — 28 киши, шу жумладан:

    бошқарув ходимлари — 4,5 штат бирлиги»

  5. 2-илованинг 17-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«17. Зарурият бўлганда Республика реабилитация маркази одам савдоси жабрдийдаларини даволаш-профилактика муассасаларига, шу жумладан ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларига белгиланган тартибда диагностика, даволаш-маслаҳат ёрдами кўрсатиш, шунингдек (атрофдагилар учун хавф туғдирадиган наркология, психиатрия, дермотовенерология, сил, юқумли касалликлар ва бошқалар бўйича) стационар тиббий ёрдам кўрсатиш учун юборади.

Республика реабилитация маркази раҳбарияти даволаш-профилактика муассасаларига юборишнинг асосланганлиги учун шахсан жавоб беради».


Ҳужжат тури:  Қарор
Ҳужжат рақами:  360-сон
Қабул қилиниш санаси:  24.12.2014
Кўчириб олиш pdf |