Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Буйруқ №446 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 декабрдаги 328-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Бош сахифа

05 декабря 2014

Буйруқ №446 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 декабрдаги 328-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида

Герб Республики Узбекистан

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ БУЙРУҒИ

2014 йил 05.12

№ 446

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
2 декабрдаги 328-сон “Қонун ҳужжатларининг тадбиркорлик
фаолиятига таъсирини баҳолаш тизимини жорий этиш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги
қарори ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 декабрдаги 328-сон “Қонун ҳужжатларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида

Б У Ю Р А М А Н

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 декабрдаги 328-сон “Қонун ҳужжатларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
  2. Вазирликнинг Лицензия бериш ва нодавлат муассасалари томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматларнинг сифатини назорат қилиш бошқармаси (Ф.Рахимкулов), Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси (Х.Жалилов), Санитария-эпидемиология назорати Бош бошқармаси (К.Мухаммедов)га:
  3. 2015 йил 1 январдан бошлаб, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга таъсир этадиган ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Интерактив давлат хизматлари ягона порталида муҳокама қилиш ва тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш учун жойлаштириш;

    муҳокама иштирокчилари томонидан берилган таклифлар кўриб чиқилишини таъминлаш;

    қайд этиб ўтилган қарор талабидан келиб чиқиб, вазирликнинг буйруқларини инвентаризациядан ўтказиш, лозим бўлган такдирда, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун вазирлик раҳбариятига киритиш топширилсин.

  4. “Ўзмединфо” давлат корхонаси директори М.Боймухамедовга мазкур буйруқ ва қайд этиб ўтилган қарор матнини Соғлиқни сақлаш вазирлигининг веб сайтига жойлаштириш топширилсин.
  5. Вазирликнинг Юридик хизмати (Р.Мухаммадиев) таркибий тузилмалар томонидан вазирликнинг айрим буйруқларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида лойиҳа тақдим этилган тақдирда уларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказишликни таъминласин.
  6. Вазирликнинг Назорат инспекцияси (А.Содиқов) бошқармалар томонидан юқорида қайд этиб ўтилган қарор ижроси юзасидан олиб борилаётган ишларни назоратга олсин.
  7. Мазкур буйруқ ижросининг назорати вазирнинг биринчи ўринбосари А.Худаяров зиммасига юклатилсин.

В а з и р

А. Алимов


Ҳужжат тури:  Буйруқ
Ҳужжат рақами:  № 446
Қабул қилиниш санаси:  05.12.2014
Кўчириб олиш pdf |