Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Буғланувчи – эритувчи моддаларга тобеликларни даволаш баённомаси Бош сахифа

22 ноября 2014

Буғланувчи – эритувчи моддаларга тобеликларни даволаш баённомаси

Буғланувчи – эритувчи моддаларга тобеликларни даволаш баённомаси 

Касалликлар Халқаро таснифи бўйича коди (КХТ -10) – F18.2.







Тошкент – 2014

БУҒЛАНУВЧИ – ЭРИТУВЧИ МОДДАЛАРГА ТОБЕЛИКНИ ДАВОЛАШ БАЁННОМАСИ

1. Таърифи:

Буғланувчи-эритувчи моддаларга тобелик (ингалянтлар суиистеъмоли натижасида келиб чиқувчи токсикомания) – сурункали кечувга эга бўлиб, буғланувчи органик моддалардан нафас олишга патологик мойиллик шаклланиши, улардан нафас олиш миқдори ошиб бориши, модда истеъмоли тўхтатилганда абстиненция ҳолати, узоқ истеъмолида соматоневрологик, руҳий ва ижтимоий оқибатларга олиб келувчи касалликдир.

2. Беморларни танлаб олиш:

Баённома дастурига асосан ташҳис ўрнатилгандан кейин даволашни кечиктирмай бошлаб юбориш керак. Ўсмирлар ёшидаги, айниқса касаллик олди даврида психопатологик ўзгаришлар мавжуд бўлган шахсларга алоҳида эътибор бериш керак.

3. Буғланувчи-эритувчи моддалар турлари:

- бензин ёқилғиси турлари;

- лак ва бўёқларни эритувчи (ксилол, толуол, бензол, ацетон, эритгичлар 646 ва 647) моддалар;

- доғ кетгазувчи моддалар;

- синтетик елимлар («Момент», «Суперцемент», «Резина елими»);

- ҳавони тозаловчи моддалар, дезодорантлар;

- тирноқ бўёқларини кетгазувчи моддалар;

- антистатиклар;

- тутун, ишланган газлар ва б.

4. Буғланувчи-эритувчи моддалар суиистеъмоли натижасида келиб чиқувчи токсикомания таснифи:

Клиник кўринишининг оғирлик даражаси бўйича:

I – биринчи (бошланғич) босқич;

II – иккинчи (ўрта) босқич;

III – учинчи (охирги) босқич.

Токсикоманиянинг ижтимоий оқибатлари:

- енгил;

- ўрта оғир;

- оғир.

Токсикоманиянинг соматоневрологик оқибатлари.

Ремиссия, рецидив.

5. Ташҳислаш мезонлари:

Касалликнинг анамнез маълумотлари (субъектив ва объектив анамнез) ва клиник кўринишини таҳлил қилиш. Буғланувчи моддалар истеъмолини тасдиқловчи ташқи белгилар: юз ва кийим-бошларда елим доғлари ва “кимёвий” ҳидлар мавжудлиги, оғиз атрофида “специфик пигментация”, кўзнинг оқ пардаси гиперемияси, тери рангининг оқариши, вегетатив бузилишлар, бронхит, пульс ва қон босими ўзгарувчанлиги.

Шаклланган токсикоманиянинг диагностик белгилари:

- гуруҳларда ингалянтлар қабул қилишнинг якка ҳолда қабул қилишга ўтиш;

- қабул қилинаётган токсикоген модда миқдорининг ошиб бориши (“аввал ярим тюбик елим етса, энди бир тюбик истеъмол этилади”);

- узоқ вақт давом этувчи, ҳар кун бўйи токсикоген модда қабули, баъзида узоқ соатлаб нафас олиш, бу вақтда модда маълум вақт қабул этилади ва маълум вақтгача тўхтатилади;

- токсикоген модда истеъмол қилинаётган вақтда уларга тўсқинлик қилиш ёки мастликда кечираётган галлюцинацияларни бўлиб юборган одамларга қаршилик ёки жоҳиллик кўрсатиш;

- токсикоген моддалар истеъмолини яширмаслик.

Токсикомания биринчи босқичининг ташҳислаш мезонлари: ингалянтларга патологик мойиллик, истеъмолнинг доимийлашиши, қабул қилиш вақтининг чўзилиши, чидамлиликнинг ўсиши мавжудлиги. Галлюцинация мазмунлари “қўрқинчли”, “хавф солувчи” тус олиши, ингалянтларни яккаликда қабул қилишнинг тезлашиши, “ҳимоя жараёнлари”нинг йўқолиши. Мактаб ва оилада дезадаптация жараёнларининг ўсиши, агрессия даражасининг ошиши, қизиқиш доирасининг торайиши. Психоорганик синдроми белгиларининг пайдо бўлиши: жаҳлдорлик, тез чарчашлик, аффектив нотурғунлик, дисфорияларга тушиш, преморбид патологик шахс хусусиятларининг кучайиши.

Токсикомания иккинчи босқичининг ташҳислаш мезонлари: токсикогенларга патологик мойиллик жадаллигининг кучайиши, юқори (максимал) чидамлилик, “чидамлилик яссилиги”нинг шаклланиши, вазиятга назоратнинг йўқолиши. Кучли бўлмаган даражадаги абстинент синдроми носпецифик турли даражадаги психовегетатив ўзгаришлар (титроқ, гиперрефлексия, ринит, деспептик бузилишлар, субфебрил ҳарорат, цефалгия, қон босими ва пульснинг ўзгарувчанлигининг кучли аффектив ва хулқ-атвор ўзгаришлари билан кузатилувчи ингалянтлар истеъмолига интилиш) пайдо бўлиши. Шахснинг эмоционал нотурғунлик, эмоционал резонансга қодирликнинг йўқолиши, агрессив хатти-ҳаракатлар, бузғунчилик, йўналтирилмаган фаолликга хос хатти-ҳаракатлар ўзгариши. Ақл-идрок хусусиятлари бузилишлари, хотира пасайиши, диққатни йўналтиришнинг пасайиши, ассоциатив жараёнларнинг сустлашиши ва камайиши.

Токсикомания учинчи босқичининг ташҳислаш мезонлари: токсикогенларга доимий мойиллик, ингалянтларнинг ҳаётий активликни ушлаб туришга ўтиши, астения ва апатия ҳолатларининг ингалятлар истеъмол қилинмаганда мавжудлиги. Заҳарланиш натижасидаги энцефалопатияга асосланган турғун даражадаги психоорганик синдроми: янги ахборотларни қабул қилиш хусусиятининг кучли пасайиши, диққат жараёни, хотира, тафаккурнинг чуқур бузилишлари. Ақл жараёнининг деменция, ўз-ўзини эплаш, нутқ ва сўз бойлигининг камайиши даражасигача етиб бориши. Апатия, эйфория ёки унга қарама-қарши – жаҳлдорлик, импульсивлик, қўзғалувчанлик даражасидаги эмоционал ўзгаришлар мавжудлиги. Соматоневрологик асоратлар: томоқ-бурун шиллиқ пардалари, нафас йўллари, қизилўнгач юқори қисми яллиғланиши, миокардиодистрофия, гепатит, нефрит. Неврологик ўзгаришлар: спонтан нистагм, Ромберг ҳолатида чайқалиш, мушакларда енгил титроқ, пай рефлексларининг кучайиши ва қорин рефлекслариниг пасайиши, турғун қизил дермографизм.

6. Дифференциал диагностика:

Бошқа турдаги психоактив моддалар истеъмолидаги руҳий ва хулқ-атвор бузилишлари билан таққослаш диагностикаси олиб бориш.

7. Госпитализация (стационарга ётқизиш):

Ўн беш ёшгача бўлган беморлар руҳий касалликлар шифохоналарининг болалар бўлимига, 15 ёшдан ошганлар эса абстинент синдроми, ингалянтларга кучли патологик мойиллик, стационар шароитида даволанишга хоҳиш бўлганида наркологик стационарларга ётқизиладилар.


Ҳужжат тури:  Протокол
Ҳужжат:  Download
Кўчириб олиш pdf |