Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Алкогол делирийларини даволаш баённомалари Бош сахифа

22 ноября 2014

Алкогол делирийларини даволаш баённомалари

Алкогол делирийларини даволаш баённомалари 

Касалликлар Халқаро таснифи бўйича коди (КХТ -10) – F10.4.






Тошкент – 2014

ЕНГИЛ (ТЎЛИҚ РИВОЖЛАНМАГАН) АЛКОГОЛ ДЕЛИРИЙЛАРИНИ ДАВОЛАШ БАЁННОМАСИ

1. Таърифи: Алкогол абстиненция синдроми даврида пайдо бўладиган тўлиқ ривожланмаган (делирийнинг учинчи босқичига етиб бормаган) ёки жуда қисқа вақтга (1 суткага) чўзилган алкогол делирийси турлари.

2. Беморларни танлаб олиш: Баённома дастури бўйича барча беморларда даволаниш ташҳис қўилгандан кейин кечиктирмай бошланади.

3. Делирийнинг клиник турлари:

- гипнагогик делирий;

- фантастик гипнагогик делирий (гипнагогик ониризм);

- люцид делирий (делирийсиз делирий);

- абортив делирий.

4. Ташҳислаш мезонлари:

Касалликнинг анамнез маълумотлари (субъектив ва объектив анамнез) ва клиник кўринишини таҳлил қилиш.

Гипнагогик делирий: уйқу олдидан, беморлар кўзларини юмганида саҳнасимон кўриш галлюцинацияларининг пайдо бўлиши, улар кўзларини очганларида кўринишлар йуқолиб кетиши билан кузатилади. Беморлар ўзларини шу кўриш галлюцинациялари иштирокчисидек ҳис этадилар. Гипнагогик делирий 1 кундан бир – неча кунгача давом этиши мумкин.

Фантастик гипнагогик делирий (гипнагогик ониризм) – уйқу олдидан, беморлар кўзларини юмганида саҳнасимон фантастик мазмунга эга бўлган кўриш галлюцинацияларининг пайдо бўлиши. Беморларда қизиқиш, ҳайрон бўлиш, қўрқувли завқ ҳис–туйғулари пайдо бўлади. Делирий бир неча соатдан 1–2 кунгача давом этиши мумкин.

Люцид делирий (делирийсиз делирий) – бутун танада титроқ, атаксия, ҳаракат қўзғалиши, ваҳима ва саросималик ҳолати, уйқу бузилиши, тунда – кам миқдорда гипнагогик галлюцинациялар пайдо бўлиши. Делирий 1 кундан 2 – 3 кунгача давом этади. Абортив делирий – кўриш иллюзияси ва микроптик галлюцинациялар, сиймо васваса ғоялари кам миқдорда бўлиб, ваҳима ва қўрқув аффектлари, ҳаракат қўзғалиши, вақтга нотўғри йўналиш намоён бўлади. Делирий бир неча соатдан 1 кунгача давом этади.

5. Диагностика текширувларининг минимал рўйхати:

  • Қонни умумий текшириш.
  • Сийдикни умумий текшириш.
  • ЭКГ.
  • Терапевт маслаҳати.

6. Госпитализация (стационарга ётқизиш):

Алкогол делирийсининг енгил турларидаги беморлар наркологик стационарга ётқизилади ва улар ҳолати қаттиқ назоратга олинади.

7. Даволаш:

Ҳаракат қўзғалишини бартараф этиш ва уйқу ҳолатини нормаллаштириш: диазепам 0,5% эритмаси 3-4 мл, натрий оксибутират 20% эритмаси 10-20 мл мушак ичига.

Заҳарсизлантириш: заҳарланиш ҳолатларида қўлланиладиган воситалар - натрий тиосульфат 30% эритмаси 10 мл томир ичига ва унитиол 5% эритмаси 5-10 мл мушак ичига, глюкоза 40% эритмаси 10 мл, кальций хлорид ёки глюконат 10% эритмаси 10 мл томир ичига, тозаловчи клизма, энтеросорбентлар.

Дегидратация усули ва церебрал дисциркулятор бузилишларни олдини олиш: магний сульфат 5% эритмасм 10 мл мушак ичига, димедрол 1% эритмаси 2-3 мл кунига 1-2 марта мушак ичига.

Витаминлар билан даволаш: тиамин 6% эритмаси 3 мл кунига 2-3 маротаба 2-5 кун давомида, пиридоксин 5% эритмаси 2 мл мушак ичига, аскорбин кислотаси 5% эритмаси 10 мл, никотин кислотаси 1% эритмаси 5 мл томир ичига.

Антиконвульсантлар: карбамазепин 0,6-0,8 г кунига 3-4 марта ичига ичиш.

Ноотроплар: пирацетам 20% эритмаси кунига 10 мл мушак ичига.

Симптоматик таъсир этувчи моддалар: кўрсатмалар асосида - юрак гликозидлари (строфантин), эуфиллин, никетамид, гепатопротекторлар. Даволаниш курси – 7-12 кун.

8. Профилактика

Алкоголга тобеликни эрта аниқлаш ва даволаш.


Ҳужжат тури:  Протокол
Ҳужжат:  Download
Кўчириб олиш pdf |