Вазирлик ҳақида Ҳужжатлар Муассасалар Янгиликлар Тадбирлар Лойиҳалар АКТ Оnline хизматлар

Дерматовенерология ва тиббий косметология ихтисослиги бўйича диагностика ва даволаш стандартларини тасдиқлаш тўғрисида Бош сахифа

22 ноября 2014

Дерматовенерология ва тиббий косметология ихтисослиги бўйича диагностика ва даволаш стандартларини тасдиқлаш тўғрисида

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2014 йил 17 ноябрдаги 419-сонли буйруғи

Дерматовенерология ва тиббий косметология ихтисослиги бўйича диагностика ва даволаш стандартларини
тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 2 октябрдаги

ПҚ-700-сон “Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш, замонавий тиббиёт технологиялари ва дори воситалари ишлаб чиқариш ривожланишини инобатга олган ҳолда дерматовенерология ва тиббий косметология ихтисослиги бўйича диагностика ва даволаш стандартларини такомиллаштириш ҳамда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини янада ошириш мақсадида

БУЮРАМАН

  1. Дерматовенерология ва тиббий косметология ихтисослиги бўйича диагностика ва даволаш стандартлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Вазирликнинг ДПЁТББ бошлиғи Д.Миразимов ва Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт маркази директори У.Сабиров:
  3. мазкур буйруқ билан тасдиқланган диагностика ва даволаш стандартлари тегишли даволаш-профилактика муассасаларига етказилишини таъминласин ва амалиётда фойдаланилиши устидан доимий мониторинг олиб борсинлар;

    тиббий технологиялар ва дори воситалари ишлаб чиқариш ривожланишини инобатга олган ҳолда, стандартларни ҳар 2 йилда қайта кўриб чиқсин ва такомиллаштириш тадбирларини олиб борсинлар.

  4. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси ва вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ҳамда тизимдаги тиббиёт олий ўқув юртлари,
  5. илмий-текшириш институтлари, республика тасарруфидаги даволаш-профилактика муассасалари раҳбарлари зиммасига иловада тасдиқланган стандартлар тегишли муассасаларда тадбиқ этилиш таъминлаш юклатилсин.

  6. Вазирликнинг Назорат инспекцияси бошлиғи А.Содиқовга Назорат инспекциясининг режали ва режадан ташқари текширишларда диагностика ва даволаш стандартларни тиббиёт амалиётига тадбиқ қилиниши устидан назорат ўрнатиш топширилсин.
  7. Ушбу буйруқ чиқарилиши муносабати билан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2011 йил 30 декабрдаги 341-сонли буйруғи ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  8. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари А. Худаяров зиммасига юклатилсин.

В а з и р

А. Алимов

Киритилди:

ДПЁТББ Бошлиғи

Д.Б.Миразимов

Келишилди:

Вазирнинг биринчи ўринбосари

А.А.Худаяров

Назорат инспекцияси бошлиғи

А.А.Содиқов

ФваЎЮБ бошқармаси бошлиғи

Ў.С.Исмаилов

СЭНББ бошлиғи

К.К.Мухамедов

ДВваТТСНҚББ бошлиғи

Х.К.Жалилов

ОваБМҚББ бошлиғи

С.И.Исмаилов

Бош юрисконсульт

Р.И.Мухаммадиев


Ҳужжат тури:  Буйрук
Ҳужжат:  Download
Кўчириб олиш pdf |